Бобобек

Бобобек ибн Абдураҳимбий

(? – тахм. 1753)

(1752-1753)

Минглар сулоласидан бўлган Қўқон хони. Абдураҳимбийнинг катта ўгли. Жунғорлар (баъзи манбаларда қалмоқлар) 1740 йилларда Қўқонни қамал қилганларида Абдураҳимбий жияни Бобобекни гаров сифатида оқ уйлик қилиб душманларга беришга мажбур бўлган. Бобобек Қўқон яқинидаги Қайнар деган қишлоқда жунғорлар (қалмоқлар) орасида яшаган ва тахминан 1752-1753 йилларда Қўқон тахтини қалмоқлар номидан 10 ой бошқарган.1753 йил беклар кенгаши Қўқон лашкарини Ўратепани эгаллаш учун жўнатишга қарор қилган. Қўшин сафарга отланиб, Бешариққа етганда Бобобек ўлдирилган.