Шералихон

Шералихон Ҳожибек ўғли

(тахм. 1797-1845 йиллар)

(1842-1845)

Қўқон хони. 1842 йил Бухоро амири Насрулло Қўқонни босиб олиб Иброҳим Хаёлни ноиб этиб тайинлаб кетади. Унинг зулмидан норози боґлган қўқонликлар қўзғолон коґтарадилар ва хон авлодларидан боґлмиш Шералини Қўқон хони деб эълон қиладилар. Шералихон қўзғолонга раҳбарлик қилади. Қўзғолончилар Қўқонга кирадилар ва Бухоро қўшинини тор-мор келтирадилар. Иброҳим Хаёл Бухорога қочган. Шералихон Бухоро амири Қўқонга янги юриш уюштириши мумкинлигини билиб, қабила ва ҳарбий бошлиқлар, аминлар, оқсоқоллар ва оброґли, нуфузли арбоблар кенгашини чақириб, унда шошилинч равишда милтиқ, қилич, тўсиқлар тайёрлашга қарор қилинган. Қўқон атрофида тоґсиқ ва қўрғонлар барпо қилишга киришилган, лекин қурилиш ниҳоясига етмай, Бухоро қўшини Қўқонга яқинлашиб шаҳарни қамал қилади. Бухоро қўшинлари теварак-атрофдаги қишлоқларни вайрон этилади, лекин шаҳарни эгаллай олмайди. Қўқон мудофаасида аёллар ҳам фаол иштирок этадилар. Насрулло 40 кунлик қамалдан соґнг Бухорога қайтиб кетган.

Шералихон ўғли Абдураҳмонбекни амири лашкар қилиб тайинлаб, уни Тошкентни забт этиш учун юборади. Қўшинлар Сирдарёдан ўтиб, Қурамага келганда Хоґжанд ҳокими Худоёрбой аҳволни аниқлаб, амир Насруллога хоинлик қилади ва Шералихоннинг олий ҳокимиятини тан олади. Қўқон хони унга Хўжанд вилояти ҳокимлигини тортиқ қилади. Қўқон ва Тошкент қўшинлари оґртасидаги жангдан соґнг Тошкент ва Дашти Қипчоқ забт этилиб, қайтадан Қўқон хонлиги таркибига киритилган.

Шералихон даврида хоннинг солиқ сиёсатига қарши халқ қўзғолонлари боґлиб турган. Шералихоннинг мустақил равишда ҳокимиятни бошқаришга интилиши қипчоқлар раҳнамоси Мусулмонқулнинг қаршилигига учрайди. Мусулмонқул исён кўтариб, Исфара ҳокими Сотиболдибекни хат билан собиқ Қўқон хони Олимхоннинг ўғли Муродбекнинг олдига юборади ва уни Қўқон хонлигининг тахтини эгаллашга таклиф этади. Ўшда қўзғолон бошланганидан хабар топган Шаҳрихоннинг ҳокими, Мусулмонқулнинг режасини билмаган ҳолда, тезда қўшин тўплаб, Ўш қўғолонини бостиради. Аммо Мусулмонқул оґз режасини бажариш учун Ўшга қўшин билан бориб, қўзғолонда иштирок этганларни бешафқат жазолаб ва қонга ботириб, 5-10 минг кишини асирга олади. Қўзғолон раҳбари Мулла Юсуф ҳам қўлга олиниб Ўшда дорга осилади.

Бу вақтда эса Муродбек Қўқонга келиб, Шералихон ҳузурига киради. Шералихон вазиятни англаган ҳолда унга тахтни топширади. Мусулмонқулнинг содиқ одамлари тунда Шералихонни қатл этишади.