Аум Синрикё: Маънавий террор даҳшати

Кўр-кўрона эътиқод йўлида бир гуруҳ олимлар ўзларини қурбон қилишга ҳам тайёр эдилар. Яхшиямки, уларнинг мақсади амалга ошмади. Аммо энг хавфли томони шундаки, эътиборсизлик ва лоқайдлик оқибатида бундай фожиа такрорланиши мумкин.

Ибтидо

1984 йилда Секо Асахара исмли шахснинг кичкинагина хонадонида бир неча нафар ёшлар ёг машғулотларини ўтказишар ва уларнинг энг катта орзуси бутун дунёни эгаллаш эди. Ҳн йилдан сўнг Асахара раҳбарлик қиладиган Аум Синрикё сектаси 6 та мамлакатнинг 40000 нафар кишисини бирлаштирди. Аумнинг таъсири катта шаҳарлардан тортиб тоғ қишлоқларигача, Манхеттендан Боннгача, Австралиядан Россиягача етиб борди.
Татами (кураш гилами) тикувчи камбағалнинг ўғли Асахара кўзи ожизлар панционатида ўсди. Мактабни битиргач, у фолбинлик билан шуғулланди. 1986 йилда у комилликка эришиш мақсадида ҳимолайга йўл олди.
У ердан қайтиб келганидан сўнг, Секо ўзини гуру (устоз) ва Аум динининг асосчиси деб эълон қилди.

Миллатнинг энг саралари

Улар Секонинг ёнига ўқиш ва иш жойларини ташлаб келишарди. Бу ёшлар ақлан етук эдилар. Асахара уларнинг энг заиф томонини топиб олганди. Бу ёшларнинг онгида фақат компютер ва илмдан бошқа нарса йўқ эди. Бу ёшлар хаёлот оламида – филмлар, мултфилмлар, компютер ўйинлари, киборг одамлар ҳақидаги китоблар таъсирида вояга етишганди. Уларнинг ақли бутун, ҳар қандай илмий топшириқларни кўз очиб-юмгунча бажаришар, лекин уларнинг маънавий-мафкуравий дунёси бўм-бўш эди. Бу ёшларнинг маънавияти, мафкураси, эътиқоди билан уларнинг ота-оналари эмас, Асахара шуғулланди.
Аумнинг иқтидорли аъзолари бу оқимнинг афзалликлари тўғрисида мақолалар ёзишди. Кундан-кунга Япониянинг ёш авлоди Асахаранинг даъватига эргаша бошлади. 1989 йилга келиб гуру ўз атрофига мамлакатнинг энг сара ёшлари: кимёгарлар, биологлар, шифокорлар, компютер дастурчиларини тўплаган эди.
Улар орасида ген муҳандислиги бўйича тажрибалар ўтказган Киото университети олими Сейиги Ендо, органик кимё мутахассиси, 24 ёшли Масами Суциа, бир неча ҳафта Япония миллий космик агентлигида ишлаган Фумихидо Жойилар бор эди. Етук астрофизик Хидео Мураи эса Аумнинг асосий олими ва мафкурачисига айланди.
Трантор сайёраси
«Империя йўқолиб кетади. Барча билимлар ва ёлғон тартиб ҳам йўқолади». Секо Асахара шундай дерди. Аммо бу сўзлар фантаст-ёзувчи Айзек Азимовнинг асари қаҳрамони Хари Сельдонга тегишли. Сельдон махфий жамият тузиб инсониятни сақлаб қолмоқчи бўлади. Романда ёзилишича, коинот марказида 25 миллионта дунёдан иборат империяни бошқарувчи Трантор сайёраси жойлашган. Сайёра кўп қаватли иморатлардан иборат. У ерда табиатдан ҳеч нарса қолмаган. ҳамма ёқ темир ва бетондан қурилган. Табиатдан қолган ягона нарса шаҳар марказидаги император саройи.
Трантор ва Токиони солиштирган Секо уларнинг ўхшашлигини кўрди. Токио марказида ҳам император саройи жойлашганди. Бу ўхшашликлар Аумнинг бош мафкурачиси Хидео Мураига ҳам таъсир қилди. Хари Сельдоннинг мақсади келажакни ўз измига солиш эди. Сельдон ўлгач, унинг башоратига кўра, империяда тартибсизликлар юз беради. Тирик қолиш учун унинг махфий жамияти диний оқимга айланади. Шу тарзда бу ерда олим-роҳиблар ҳокимияти пайдо бўлади…

Зулмат мамлакати

Аумнинг таъсири Япониянинг барча бурчаклари ва ижтимоий қатламларига сингиб кетганди. Оқим аъзолари ора сида маориф, почта ва телекоммуникация, адлия, қурилиш, транспорт вазирликлари ходимлари, судьялар бор эди. Оқимга журналистлар ва муҳаррирлар, Тошиба, Хитачи, ИБМ корпорацияларининг экспертлари, Япония мудофаа кучларининг қирққа яқин офицерлари ҳам киришганди.
1994 йилга келганда Аум ҳарбия салоҳиятига, оммавий қирғин қуроли, катта маблағ ва минглаб аъзоларига эга эди. Аммо энг асосий нарса – ўз мамлакати мавжуд эмас эди. Асахара ўзининг зулмат мамлакатини яратишга киришди.
Тез орада янги мамлакат ва унинг фуқаролари ҳуқуқ-бурчларини баён этувчи конституция ёзилди. Бу империя тепасида Муқаддас император ва Роҳиб деб тан олинган Секо Асахара ўтирарди.

Токио метросидаги фожиа

Улар беш киши эдилар: битта шифокор ва фан-технология вазирининг тўрт нафар ўринбосари. Улар Токионинг қоқ юрагида эълон қилинмаган урушни бошлаш учун танлаб олингандилар.
Уларнинг биринчиси Аумнинг кўплаб аъзоларини нариги дунёга жўнатган, совуққон, юқори малакали шифокор Икуо Хаяши эди.
Иккинчи иштирокчи Ясуо Хаяши бу ҳаракатга катта тайёргарлик кўрди. У Токиода ўсган 37 ёшли инженер-электрик эди. Унинг ғайритабиий, илоҳий қувватга интилиши уни дастлаб ҳиндистонга, сўнгра наркотикларга ва ниҳоят Аумга етаклаб келганди. Навбатдаги иштирокчилар 30 ёшли физик Коничи Хироси, 31 ёшли физик Масато Ёкоямалар эди. Бешинчи террорчи эса 27 ёшли Тору Тоёда бўлиб, у Токио университетида элементар зарраларни ўрганарди.
1995 йилнинг 20 марти тонгида бу беш нафар террорчи Токио метросидаги одамлар оқимига сингиб кетишди. Улар бешта йўналиш бўйича кетаётган бешта поэздга чиқишди. Улар қатнов жадвалини жуда яхши билишар ва бу поэздлар соат 8 дан 15 дақиқа ўтганда 125 миллион кишилик Япония пойтахти Токионинг маркази бўлмиш Касумитасекии станциясида учрашишини ҳисобга олишганди. Мана шу ерда бутун мамлакатни фалаж қилувчи ва Аумнинг мақсадини рўёбга чиқарувчи газ ҳужуми бошланиши керак эди. Полиция бу оқимнинг тажрибахонасини тинтув қилиши ҳақида огоҳлантирган, шунинг учун биринчи бўлиб ҳужум қилишдан ўзга чора йўқ эди.
Соат 7.45 да марказга бир неча станция қолганда террорчилар сумкаларини вагон ичида қолдириб, ўзлари чиқиб кетдилар. Улар метро ташқарисида кутиб турган машиналарга ўтириб, кўздан ғойиб бўлдилар.
Газ тўлдирилган ўн битта контейнер бешта поэздда марказ томон келарди. Бир неча дақиқа ичида вагонлар кўринмас, бўғувчи газ билан тўлди ва йўловчилар ҳушларини йўқота бошладилар. Вагонлар ичида даҳшатли ваҳима пайдо бўлгунга қадар яна иккита станция ортда қолди. Йўловчилар ўзларини у ёқдан-бу ёққа уришар, қайт қилишар, оғизларидан кўпик оқарди.
Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 5500 нафар киши эса жиддий заҳарланди. Бир аёлни касалхонага оғир аҳволда келтиришди: газ унинг кўзидаги контакт линзаларни эритиб юборганди. Оқибатда шифокорлар аёлнинг ҳар иккала кўзини олиб ташлашди…

***

Саентология сектасининг асосчиси Лафаетт Роналд Хаббард шундай деган эди: «Бойиб кетишни истасанг янги дин ўйлаб топ».
Нижегород университети доценти, психолог Е.Волков секталар ҳақида: Сектанинг асосий белгилари – ёпиқ тўгарак, махсус жаргон, танлаганлик ҳисси, ҳақиқатни ўзича қабул қилишдир, деб ёзади. Мантиқ ҳам айнан мана шунда. Бундай бизнесни қуйидагича ифодалаш мумкин: аслида йўқ, исботланмаган нарсани сотиш. Масалан, шоколад кўринишидаги пластилинни «бу шоколад» деб сотиб бўлмайди, аммо жаннатни ёки ҳаётдаги муваффақиятни пул эвазига ваъда қилиш мумкин. Айримлар учун бу жуда яхши бизнесдир. Инсон ҳаётини яхшилаш йўлида бериладиган ваъдалар тасдиғини топмаган бўлсада, бунга одамларни ишонтириш, уларни ўз йўлига солиш ва ҳаёти яхшиланаётганлигига ишонтириш мумкин, дейди доцент.
АҚШда содир бўлган террорчилик воқеаларидан сўнг «Транстсендентал медитация» тижорат мактабининг асосчиси Махариши Махе Ёги матбуот анжуманида ҳарбий тўқнашувлар юз бераётган ҳудудларга 40 минг нафар «учар ёглар»ни жўнатиш учун 1 миллиард доллар пул йиғишини эълон қилди. Ёглар «учиш» жараёнида бу ҳудудларда аллақандай майдон ҳосил қилиб, барча муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига ёрдам беришаркан. Аслида, инсон уча олмайди. Аммо «учар ёглар» ўзларининг уча олишларига ишонишади.
Шундай қилиб, энг асосий воситалардан бири ишонтириш ва ишонч (эътиқод)дир. Ана шу тарзда фирибгарлар ўз «дин бизнеси»ни ривожлантиришади.
Албатта, ҳар бир диннинг асосида эътиқод ётади, лекин дин ёки эътиқод сотилмайди. ҳеч қайси динда одамларни алдов ёки қўрқитиш йўли билан динга даъват қилинмайди. Лекин янгидан янги диний секталар ҳақида бундай дейиш нотўғри. Масалан, бирлашув черкови (мунити) вакиллари ўзларини қандайдир талабалар ташкилоти аъзолари деб таништиришади (яъни, дастлаб ўз мақсадларини яширишади).
Динлар ва диний оқимлар ўртасида катта фарқ борлигини ёдда тутиш лозим. Айрим шахслар ўз манфаатлари йўлида динни ниқоб қилиб олиб (инсон ҳаётидаги энг таъсирли воситалардан бири, айнан диндир), ишонувчан одамлардан устамонлик билан фойдаланишларини ҳаммамиз ҳам кўриб турибмиз.
Е.Волковнинг фикрича, диндан бизнес ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш 4 хил кўринишда бўлади. Биринчиси – руҳий хизматларни таклиф этиш. Иккинчиси – бизнесда қудратга эришиш учун диндан фойдаланиш. Учинчиси – эътиқод қўйган кишилардан пул йиғиш. Тўртинчиси – жиноят олами вакилларининг пул топиш ва ҳокимиятга эришиш учун диний секта ташкил этиши.
Саентология черковининг эътирофича, унинг аъзолари дунё бўйича 8 миллион кишини ташкил этади (мустақил экспертларнинг маълумотига кўра, 800 минг нафар). Бу диний тузилма дунёдаги энг бой диний секталардан биридир (унинг маблағи 2 миллиард доллар, йиллик даромади 500 миллион доллар). Хаббард саентологияни соф тижорат корхонаси сифатида кўришини ҳеч қачон яширмайди, буни унинг қуйидаги сўзлари ҳам исботлайди: «Пул топинг, пул топинг, кўп пул топинг, ундан ҳам кўп пул топинг, бошқаларни ишлашга мажбур қилинг, улар сиз учун пул топишсин». Саентологларни жосуслик ва жисмоний зўравонликда айблашади. Улар бу айбловларни рад этиш мақсадида адвокатлар учун йилига 60 миллион доллар сарфлашади.
Германия махфий полицияси 1994 йилдан буён саентология черковини ўз назорати остига олган (бу қарор ички ишлар вазирлигининг йиғилишида ушбу ташкилотнинг фаолияти асосида иқтисодий жиноятчилик ётганлиги билдирилганидан сўнг қабул қилинган). 1996 йилда Лион судида ушбу шаҳар саентология черкови раҳбари ва унинг ёрдамчилари одамларни ўз-ўзига суиқасд қилишга мажбулаш, товламачилик ва молиявий фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинишган.
Ҳта жадал суръатларда ўз фаолиятини ривожлантираётган секталардан бири «Иегова шоҳидлари» диний ҳаракатидир. Бу ташкилотнинг «Уйғониш» ва «ғўриқчилик минораси» нашрлари ҳар ойда 20 миллион нусхадан нашр этилади ва бутун дунё бўйича секта аъзолари ёрдамида бепул трқатилалди. Аммо унинг аъзолари бу нашрларни ҳудудий шахобчалардан сотиб олишади.
«Шоҳидлар» дунёдаги энг бой секталардан биридир. Бруклинда бу сектага қарашли ўнлаб бинолар мавжуд. Европада бу сектани бежиз диний эмас, тижорат ташкилоти деб атамайдилар. Масалан, 1999 йилда Францияда улар бир неча йиллик фаолияти учун 50 миллион доллар солиққа тортилишган.

Кураш кучаймоқда

Дин ниқобидаги турли ташкилот ва уюшмаларга қарши кураш кейинги ўн йил давомида Европада анча кучайди. Франция, Германия, Белгия ва Испания ўз қонунчиликларини янада кучайтиришди. Секталарнинг хавфлилиги тўғрисидаги парламент хулосаларидан келиб чиқиб, бутун Европада уларнинг тарқалиб кетишининг олдини олувчи расмий ташкилотлар тузилди. 1996 йилда Францияда руҳий тазйиққа учраган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида қонун чиқарилди. Лионел Жоспен ҳукумати секталарга қарши курашувчи миссияни ташкил этди. 2001 йил мартида эса франтсуз миллий йиғини вакиллари бир овоздан янги қонунни қабул қилдилар. Унга кўра, товламачилик, ишончни суистеъмол қилиш, ноқонуний тиббиёт ҳамда ўзини реклама қилиш билан шуғулланишда айбланган ҳар қандай секта зудлик билан тўхтатилади. Бу секталарга мактаб, касалхона, қариялар уйлари олдида миссиялар ташкил қилиш, аъзоликка даъват қилиш, шунингдек, фаолияти тўхтатилганда уни бошқа ном билан ташкил этиш таъқиқаланади. Ушбу қонунда жамиятга хавф туғдирувчи 170 дан ортиқ ҳаракатлар тилга олинган.
Бу диний (аслида диний бўлмаган) ҳаракатларнинг баъзида яширин, баъзида ошкора тарзда уюштираётган ҳужумлар муқаддас диннинг ҳам номи қора бўлишига сабаб бўлади. У ёки бу динни ниқоб қилиб олиб ўз жиноий ҳаракатларини амалга ошираётганлар ўзларини эмас, балки диннинг номини ёмонотлиқ қилишмоқда. Бу ҳаракатлари орқали улар халқлар ўртасида диний адоватни юзага келтириш ва бу низоларда устамонлик билан фойдаланишга уринадилар. Россияда чоп этиладиган газеталардан бирининг мухбири шундай мулоҳазаларни билдирганки, менимча, бу фикрлар ўринли: «Биз террорчиларни «мужоҳидлар» деб аташ билан Аллоҳни ва мусулмон биродарларимизни ҳақорат қиламиз. Келинглар, уларни «дин йўлида курашувчи» деб эмас, балки ўз номи билан террорчи деб атайлик». Дарҳақиқат, мусулмон инсон чумолига ҳам озор етказмайдиган, тақводор бўлгани ҳолда, «дин йўлида курашувчилар»нинг шафқатсизларча одам ўлдиришларини қандай тушуниш мумкин?

Ҳушёрлик ҳамиша керак

Диний экстремизм муаммоси фақатгина Фарб давлатларининг муаммоси эмас. Ҳз вақтида ҳушёрлик қилинмаса, бундай оқимлар бизнинг ҳам тузалмас ярамизга айланиши мумкин. Биргина Афғонистондаги бошбошдоқик, эътиборсизлик мамлакатнинг террорчилар лагерьига, турли жиноий уюшма ва гуруҳлар аъзоларининг бошпанасига айланиб қолишига сабаб бўлди. Дунё мамлакатлари тобора жипслашиб бораётгани сари террорчи унсурлар ҳам «кўрни кўр қоронғида топади» деганларидек бир-бирлари билан бирлашиб, халқаро миқёсдаги террорчилик гуруҳларига айланишмоқда. ғаэрдаки, маънавий-мафкуравий бўшлиқ бор экан, ушбу бўшлиқни бошқа оқимлар тўлдиради. Буни ўз вақтида Президентимиз ҳам кўп бор таъкидлаган. Айнан мана шундай оқимлардан ёшларимизни сақлаш учун уларни назоратсиз қолдирмаслик, доимо ёш авлоднинг маънавий тарбиясига эътибор бермоқ лозим. Ана шундагина келажагимиз бир ҳовуч жиноятчиларнинг эмас, балки ҳақиқий баркамол авлоднинг қўлларида бўлади.

Дилшодбек Асқаров