Буробия Ражабова. Мумтоз муаррих
Алишер Навоий темурийлар Уйғониш даврининг нафақат буюк шоири, давлат арбоби, балки тарих фанининг ривожига улкан ҳисса қўшган мумтоз муаррихи ҳамдир. Унинг тарихнавислик фаолиятини қуйидаги йўналишларда тасниф қилиб ўрганиш мумкин. Биринчидан, Навоий мумтоз муаррих сифатида “Тарихи мулуки Ажам”, “Тарихи анбиё ва давоми…

