Ойбек (1905-1968)

Ойбек (Мусо Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Тошкент университетининг ижтимоий фанлар факультетида (1925—27), Ленинград халқ, хўжалиги институтида (1927—29) ўқиган ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга к,айтиб, Тошкент давоми…

Боту (1904-1938)

Боту (Маҳмуд Ҳодиев) 1904 йил 15 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Рус-тузем мактаби (1914—17), Москва давлат университетининг иктисод факультетида ўкиган (1921—27). «Умид учқунлари» (1925) ва «Тўлқин товушлари» (1929) тўпламлари нашр этилган. «Янги қишлоқ» (1928), «Ҳошимжон», «Ҳайит харом бўлди», «Турсун» (1929), шунингдек, давоми…

Ғафур Ғулом (1903-1966)

Ғафур Ғулом 1903 йил 10 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1963). Тошкент шаҳрида Кўрғонтеги маҳалласидаги эски мактаб ва мадрасада, рус-тузем (1916) ва «Ҳаёт» мактабларида (1918) тахсил олган. «Динамо», «Йигит», «Эгалари эгаллаганда», «Хитойдан лавҳалар» (1931), «Тирик қўшиқлар» (1932), «Кўкан» давоми…

Ғайратий (1902-1976)

Ғайратий (Абдураҳим Абдуллаев) 1902 йил 15 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1972). «Намуна» мактаби (1917— 18) ва Ўқитувчилар тайёрлаш 2 йиллик курсида (1918—19) таълим олган. Илк шеърлар тўплами — «Эр товуши» (1927), «Яшаш тароналари» (1928), «Олов танлар» (1932), давоми…

Абдулҳамид Чўлпон (1897-1938)

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (Юнусов) 1897 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Дастлаб мадрасада (1908—12), сўнгра рус-тузем мактабида (1912—14) таҳсил олган. Шоирнинг адабий мероси шеърият, наср, драматургия, публицистик ва адабий-танқидий мақолалар ҳамда таржималардан иборат. Шеърий асарлари «Ўзбек ёш шоирлари», «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» давоми…

Мамарасул Бобоев (1911-1969)

Мамарасул Бобоев (1911.3.4, Каттақўрғон — 1969.23.7, Тошкент) — ўзбек шоири. Тошкент педагогика институтини тугатган (1938). 2-жаҳон уруши иштирокчиси (1941—46). Республика газета, журнал, нашриётлари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган (1947—68). «Жанубий нуқтада» (1953), «Эрон дафтари» (1952), «Садоқат ҳақида» (1954) шеърлар туркуми давоми…

Чархий (1900-1979)

Чархий (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳамроалиев Асқарали) (1900.23.2 Қўқон 1979.18.12) Ўзбекистон халқ шоири (1975). Қўқондаги мадрасаларнинг бирида таълим олган. Шy вақтда мумтоз шеърият намояндалари ижоди билан яқиндан танишган ва хаттотлик санъатини ўрганган. Қўқондаги «Қувват» артелида гулабардор (тўқувчилик корхоналарида гула тайёрлаш ёки давоми…

Элбек (1898-1939)

Элбек (тахаллуси; асл номи Юнусов Машриқ) (1898, Бўстонлиқ тумани Хумсон қишлоғи — 1939.11.2, Магадан) — шоир, тилшунос ва фольклоршунос. 1911 йилда муҳтожлик орқасида Тошкентга кўчиб келиб, қароллик билан шуғулланган. Хизматдан бўш вақтларида «Хоний» мактаби (1911), сўнг Авлонийнинг «усули савтия» мактаби давоми…

Ҳабибий (1890-1980)

Ҳабибий (тахаллуси; асл номи Зокиржон Холмуҳаммад ўғли) (1890, Пахтаобод тумани Қўқон қишлоғи — 1980.16.4, Тошкент) — Ўзбекистон халқ шоири (1974). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1970). Қўқон ва Андижондаги мадрасаларда таҳсил кўрган. Навоий, Фузулий, Муқимий, Фурқат асарларини мутолаа қилиб, аруз давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889.6.3, Қўқон — 1929.18.8, Фарғона вилояти Шоҳимардон қишлоғи) — шоир, ёзувчи, педагог, театр арбоби. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1926). Солкашон маҳалласидаги эски мактаб ва мадрасада (1896—1906), кейин қисқа муддат Наманган мадрасасида (1908) таҳсил кўрган. 1909 йилда Когонда матбаада давоми…


Мақолалар мундарижаси