Абдулкарим Баҳриддин (1962)

Абдулкарим Баҳриддин (Карим Баҳриев) 1962 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Самарқанд Давлат университетида ва Москва Давлат университетида олий таҳсил олган. «Ўзбекистон адабиёти ва санати» газетасида катта мухбир, «Марифат» газетасида бош муҳаррир ўринбосари, «Хўжалик ва ҳуқуқ» журнали ҳамда «Ҳуррият» газетасида давоми…

Дилмурод Саййид (1962)

Дилмурод Саййид 1962 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Низомий номли ТДПИ ўзбек филологияси факултетини ҳамда ТошДУ шарқ факултети ҳузуридаги икки йиллик махсус ўқувни форс тили мутахассислиги бўйича битирган. Ёқтирган китоби: — тарихий асарлар ва Умар Хайём рубоёти. Мақсади: — ҳақиқатни очиқ давоми…

Амирқул Карим (1960)

Амирқул Карим (Амирқул Каримов) 1960 йил 2 сентябрда Шаҳрисабз туманининг Янги қишлоғида туғилган. 1985 йилда Ленинград Давлат университетининг журналистика факултетини, 1994 йилда Ҳиндистон Жаварлаъл Неру университетининг Оммавий ахборот воситалари институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини “Туркистон” (аввалги “Ёш ленинчи” газетасида бошлаган (1985–89), давоми…

Холдор Вулқон (1959)

Холдор Вулқон 1959 йил 3 май куни Андижон вилояти, Олтинкўл туманида туғилган. 1980 йилдан 1990 йилгача безовчи рассом сифатида турли ташкилотларда ишлаган. 1990-1996 йилларда Тошкент Давлат Университетининг Филология факултетида таҳсил олган. 1975 йилдан бери шеърлар ва насрий асарлар ёзади. “Туманли давоми…

Ҳамроқул Асқар (1959)

Ҳамроқул Асқар 1959 йили Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган. ТошДПИнинг филология факултетини битирган. * * * Бунда барча нотиқ, ақлли, Ошкора айтади ҳар ким сўзини. Маърузалар тагдор, нақллик, Арбоб санар энди барча ўзини. Кимдир тош отади олис тарихга, Кимдир шу давоми…

Кавсар Турдиева (1958)

Кавсар Турдиева 1958 йил 6 августда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. 1975 йили Чилонзор туманидаги 201-ўрта мактабни олтин медал билан тугатиб, Тошкент давлат университетига ўқишга кирган, сўнг Санкт-Петербург давлат университетини ўқиб тугатган. Ҳозир Тошкент педиатрия тиббиёт институтида кафедра мудири лавозимида давоми…

Ойгул Суюндикова (1957)

Ойгул Суюндикова 1957 йилда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида ўқитувчи оиласида туғилган. 1985 йилда Москвадаги Адабиёт институтини тугаллаган. «Уфқлар ёнганда» (1986), «Умр куйлари» (1986), «Эътиқод» (1990), «Мен туғилган юрт» (2007), «ХХ аср жаҳон адабиёти»( таржималар, 2009), «Мулланафас» (таржималар, 2010) китоблари чоп давоми…

Муҳаммад Олим Лабиб (1957)

Саййид Муҳаммад Олим Лабиб 1957 йили Афғонистоннинг Форёб вилояти, Андхуй тумани, Хончаҳорбоғ қишлоғида туғилди. 1976 йили Кобул университетининг Адабиёт ва инсоний илмлар факултетининг форс тили ва адабиёт бўлимига ўқишга кирди. Шу йили давлат томонидан таҳсилни давом эттириш учун Россияга юборилди. давоми…

Ўктам Мирзаёр (1956)

Ўктам Мирзаёр 1956 йилда туғилган. Шоир ижодидан намуналар ўтган асрнинг 80-йилларидан эътиборан марказий нашрларда чоп этила бошлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Огоҳ кўнгил”, “Яхши кунлар қувончи” деб номланган шеърий тўпламлар муаллифи. БАХТГА ЧИЗГИЛАР Ҳар куни меҳмонга келади Офтоб, Ҳар туни юлдузлар давоми…

Абдукарим Жумабоев (1956)

Абдукарим Жумабоев 1956 йили Тожикистоннинг Нов туманида дунёга келди. Фарғона давлат Университетини битиргач, Марғилон шаҳрида ишлай бошлайди. Абдукарим ака ҳокисор шоир, дилкаш суҳбатдош, самимий инсон. Гарчи кўзлари ожиз бўлса-да ўз меҳнати билан, шижоати билан ҳаётда ўз ўрнини эгаллаган. Уларнинг ўтли давоми…


Мақолалар мундарижаси