Олима Набизода (1974)

1974 йилда туғилган. ЎзМУнинг филология факултетини тамомлаган. Шоиранинг “Нигоҳ садоси” номли тўплами нашр қилинган. Шунингдек, шеърлари инглиз, француз ва олмон тилларида ҳам чоп этилган. * * * Мусофир илдизлари чуқур, шохлари ҳаволарда адашган дарахт… * * * Ярим тун. Қитирлаган давоми…

Икромжон Аслий (1984)

1984 йилда туғилган. Андижон Давлат университети филология факультетини тамомлаган. “Андижон ёшлари” газетасида муҳаррир ўринбосари лавозимида хизмат қилади. Шоирнинг “Тонгги сабо”, “Андижон чашмаси” шеърий тўпламлари нашр этилган. У Зомин семинари, “Келажак овози” Республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиби. * * * Сизни давоми…

Ҳусан Равшан (1987)

1987 йилда туғилган. “Келажак овози” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган. Шеърлари ва ҳикоялари даврий матбуотда мунтазам чоп этилмоқда. * * * Менинг кўзларимда жўш урар севинч, Бошимга бахт қуши қўнди, биродар. Яшамоқ, гулламоқ келди имкони, Бизнинг давронимиз осмонга қадар. Шу давоми…

Рустам Мирвоҳид (1987)

1987 йилда туғилган. Тошкент Давлат шарқшунослик институтининг 2-босқич магистранти. “Келажак овози” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби. “Дил қуши”, “Бу – ошиқ сўзим” шеърий тўпламлари муаллифи. Соҳир тун Кеч тушди… Қайдадир қурбақа сайраб, Атрофга таратар ажиб овозин. Қайсидир бурчакда чигиртка яйраб, давоми…

Раҳматжон Қўрғон (1990)

1990 йилда туғилган. Сирдарё вилоятидаги Гулистон санъат коллежини тугатган. Шеърлари матбуотда эълон қилинган. “Кимгадир яхшиман” китоби муаллифи. * * * Юр, бизни боғларга чорлар муҳаббат, Биз юрган йўлларга райҳонлар экиб. Ҳижрон азобида қийнама фақат, Чинордай қаддимни қўймагин букиб. Юр, бизни давоми…

Наргиза Одинаева (1988)

1988 йилда туғилган. “Келажак овози” танлови вилоят босқичи ғолиби. “Дўрмон” ижодкор ёшлар семинари қатнашчиси. “Йўлдаги мактублар” китоби муаллифи. Кўнгил манзили Тоғларни соғиниб бузилди чиллам, Тонгимдан адашдим, вақт – учар гилам, Лаҳзам ибодатдир, манзилим – қиблам, Йўлим жойнамоз, деб, чиқдим сафарга. давоми…

Дилдора Яҳё (1979)

1979 йилда туғилган. Наманган Давлат университети филология факультетини тамомлаган. Матбуотда шеърлари, “Қора “Нексия” сири”, “Қонли гул”, “Талваса” каби детектив қиссалари эълон қилинган. Умрим Кунларим – қайғунинг қариндошлари, Ўкинчлар ўпади этакларини. Юзимни куйдирар соғинч ёшлари, Сўйлай… Ўттиз иккининг эртакларини. Ҳафталар – давоми…

Гули Нигор (1988)

Гули Нигор Авазова 1988 йил 2 майда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. 2005 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2008 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида мухбир лавозимида давоми…

Исматулло Йўлдошев (1953-2021)

Йўлдошев Исматулло Асадович 1953 йилда Ургут туманида туғилган. 1976 йилда Тошкент давлат университетининг ҳуқушунослик факультетини тугатган. 1969 йилдан 2013 йилга қадар прокуратура органларида масъул лавозимларда ишлаб келган. Ҳуқуқшунослик фанлари номзоди. Адлия катта маслаҳатчиси (полковник). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. И.Йўлдошев қуйидаги давоми…

Қандилат Юсупова (1986)

Қандилат Юсупова 1986 йил, 8 декабрда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили факультетини тамомлаган. “Кўзларингдан қўрқаман, шеърим”, “Тор сеҳри”, “Ёруғ кунлар хумори”, “Оҳу фарёди” номли шеърий китоблари чоп этилган. Жаҳон адабиётидан таржималари, давоми…


Мақолалар мундарижаси