Аҳмад Хўжа (1952-2022)

Аҳмад Хўжа (Аҳмаджон Тошхўжаев) 1952 йилда туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Юлдузлар сеҳри”, “Сабоқ”, “Биз икки дунёмиз”, “Садоқат чашмаси”, “Сарбон ва карвон”, “Сайланма” каби китоблари чоп этилган. 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида вафот этган. давоми…

Одил Оға (1968)

Одил оға (Одилжон Умаров) 1968 йилда туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган. “Илова” номли шеърий тўплами чоп этилган. Айни пайтда, Бувайда туманидаги 9-умумтаълим мактабида ўқитувчи. ШЕЪР Кўчага яланғоч чиққан кишини “Девона” атарлар, “жинни” атарлар. Йўқотган бўлса ким давоми…

Фармон Тошев (1954)

Фармон Тошев 1954 йилда туғилган. Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган. “Онанг тирик, болам”, “Мен ёмғирли кунда келаман”, “Журналистнинг нони қаттиқ”, “Отамнинг сабоқлари”, “Умрнинг ўртаси”, “Ўзимдек яшашни истайман”, “Бедаво кўнгил”, “Сўз айтмоқ саодати”, “Соғинч”, “Аёллар нима дейди?” каби китоблари давоми…

Ўктам Саъдин (1965)

Ўктам Саъдин 1965 йилда туғилган. “Кўнгил кулбаси”, “Бардош тонги” шеърий тўпламлари муаллифи. Айни пайтда “Сандувоч” газетасида фаолият кўрсатмоқда. ҲОВЛИ Пахсали уй, нураган ҳовли, Парваришсиз эски бир токзор. Эски қўра, қуриган қудуқ, Кекса онам дийдоримга зор. Бу ҳовлига бошини суқиб, Гоҳ давоми…

Ҳулкар Ғаффорова (1985)

Ҳулкар Ғаффорова 1985 йилда туғилган. Навоий Давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган. Шеърлари “Истиқлол чечаклари” жамоавий тўпламида, вилоят, республика нашрларида эълон қилинган. * * * Юртим узра ажиб манзара – Гувранади олтин далалар. Елпинади терак барглари, Ёз шамоли юртни аллалар. давоми…

Бахтиёр Мирзо (1959)

Бахтиёр Мирзо 1959 йилда туғилган. Андижон Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Унинг “Сени излаб”, “Ишқ илҳомлари” шеърий тўпламлари нашр қилинган. МОВИЙЛИК Мовийлик қўйнида салобат тўкиб, Уфққа қуёш жим эна бошлайди. Гул ҳислар тобора қалбим яшнатиб, Бир давоми…

Дилноза Тоҳирова (1982)

Дилноза Тоҳирова 1982 йилда туғилган. Муқимий номидаги Қўқон Давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган. Ижодкорнинг “Бахт калити” номли шеърий китоби чоп этилган. СОКИНЛИК Сокинликни яхши кўраман, Чунки сокин қолган маҳалда, Бир соҳир қуш учиб келади Ва юракка беради далда. Жуда давоми…

Зайниддин Нуғмонхон (1949)

Зайниддин Нуғмонхон 1949 йилда туғилган. Тошкент Темир йўл транспорти институтини тамомлаган. “Изҳор” номли шеърий тўплами чоп этилган. КЕЧ КУЗ Тўзону хазонлар ўйнаган йўлка, Оппоқ бошларини мағрур тутган тоғ, Қишнинг элчилари – эсган изғирин, Маъюс боқиб қолган бийдек дала, боғ. Тоғ давоми…

Зубайда Ишмонова (1951)

Зубайда Ишмонова 1951 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. У ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ижод қилади. КЎЗГА ЯҚИН ЮРТ Гулдуросли ўтмиз, чақинмиз, Бир тиним йўқ: на ёз, на қишда. Энди бизлар эркка яқинмиз, Ғам, қайғули кунлар олисда. Мўл-кўл давоми…

Зуҳриддин Исмоил (1962)

Зуҳриддин Исмоил 1962 йилда туғилган. Днепропетровск Медицина институтини тугатган. “Кўзмунчоқ”, “Кўклам қўшиғи”, “Муҳаррир”, “Эй, гул…” шеърий тўпламлари чоп этилган. БИНАФША ОЛАМИ Шафтоли гулини суяман-да, мен, Бинафшани ёдга солади доим. Гулзорларга бормай қўяман-да, мен, Хаёлим эгаси ўша гулойим. Индамай тураман тилимни давоми…


Мақолалар мундарижаси