Комил Аваз (1942-2022)

Комил Аваз 1942 йилда туғилган. Тошкент тўқимачилик институтини тамомлаган. “Ўтаётган вақт”, “Тонг эпкини”, “Ибрат манзили”, “Хива дилбанди”, “Олис оҳанглар”, “Шоҳ бўлди ишқ ичинда” “Қўналға”, “Созанда” каби асарлари чоп этилган. 2022 йил 24 июнь куни Урганч шаҳрида вафот этган. МУҚИМИЙ FАЗАЛЛАРИГА давоми…

Баҳодир Баҳром (1990)

Баҳодир Баҳром 1990 йилда туғилган. ЎзМУнинг журналистика факультетида таҳсил олган. 2008 йилги “Зомин” ёш ижодкорлар семинари иштирокчиси. “Энг сулув армон” номли шеърий тўплами чоп этилган. Ҳозирда “Соғлом авлод” газетасида фаолият юритмоқда. МАНЗАРА Оловнинг бағрида ёнган бу япроқ, Қачондир ям-яшил бўлиб давоми…

Лайло Шарипова (1968)

Лайло Шарипова 1968 йилда туғилган. Бухоро Давлат университетини тамомлаган. “Оҳ, армонлар”, “Қисмат сураси”, “Шодлик соҳили”, “Бу шундай дунёки…”, “Онамга тортиқ” китобларининг муаллифи. Ҳозирда Бухоро Давлат университетида бошланғич таълим кафедраси доценти лавозимида фаолият юритмоқда. НАВРЎЗОЙИМ Сойларида оққан суви ойналикка ярайди, Мажнунтоллар давоми…

Маҳмуд Ражаб (1963)

Маҳмуд Ражаб 1963 йилда туғилган. Бухоро Давлат педагогика олийгоҳининг мусиқа факультетини битирган. “Дард мавсуми”, “Кўзлардаги кўзгу”, “Ойкокил”, “Застенчивый месяц” шеърий китоблари чоп этилган. ОЙГА ҚАСИДА 1 Ҳей, ой! Қуёшдан аразлаб Кетма кўп булутлар ортига. Эртамас, индин Юз юзга тушади, барибир. давоми…

Момохол Элмуродова (1949)

Момохол Элмуродова 1949 йилда туғилган. 1970 йилда Наманган Давлат педагогика олийгоҳининг филология факультетини тугатган. “Қалдирғоч”, “Аёл муҳаббати”, “Юракка санчилган игналар”, “Орзуларнинг узун йўли”, “Онамга ёзилмаган мактублар” каби шеърий тўпламлари чоп этилган. Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси. КЎНГИЛ МУЛКИ Кўнгил мулкин бойликлари давоми…

Муҳтарама Туркой (1957)

Муҳтарама Туркой 1957 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган. “Туронгул”, “Кечиккан баҳор”, “Соҳир оқшомлар”, “Ишқ найсонлари”, “Кўнгилга мактуб” каби китоблар муаллифи. ЭСКИ СУВРАТ Уй тўрида қадимий бешик, Чақалоққа зор кўринади. Куёвнавкар кирмаган эшик давоми…

Ашурали Боймурод (1957)

Ашурали Боймурод 1957 йилда таваллуд топган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Шоирнинг “Садоқат”, “Соғинч”, “Меҳристон”, “Қушлар тилга кирганда” номли шеърий тўпламлари, “Меҳр” сайланмаси нашр этилган. Айни дамда “Туркистон” газетасида ишлайди. ОНА ВАТАН Бу замин оловдир, бу замин — оташ, Кўксини давоми…

Шаҳодатбону Имомназарова (1982)

Шаҳодатбону Имомназарова 1982 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. “Райҳон нафаси” номли шеърий тўплам муаллифи. Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг илмий ходими. * * * Ўксима, кўнглим-а, хокисор кўнглим… Орзулар армонга кетса қоришиб. Қўрқинчли тушларга давоми…

Дадахон Муҳаммадиев (1989)

Дадахон Муҳаммадиев 1989 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. Навоий Давлат Педагогика институти талабаси. “ЮРАК” НОМЛИ ХОНА Манов уй эшиги, манави калит, (Калит шарт ҳам эмас, эшик соб бўлган) Киринг, кираверинг, бу ўша хона, Сизга айтгандим-ку – ҳувиллаб қолган. Туфлингизни давоми…

Олқор Дамин (1947)

Олқор Дамин 1947 йили Иштихон туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. СамДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Салом яхшилик”, “Сабр ҳайкали”, “Ассалом, Наврўз!”, “Ўлмас даҳолар”, “Афсона шаҳрим”, “Қирқ мухаммас”, “Қўш ирмоқ”, “Қучоқлайман баҳорни”, “Наво” номли шеърий, “Муаттар ўйлар” танланган асарлари давоми…


Мақолалар мундарижаси