Холиёр Сафаров. Қанотсиз қушлар (қисса)

Шаҳардаги “Меҳрибонлик уйи” директори Илёс Икромович кутилмаган ташвишга қолди. Ахир кимсан, шаҳарнинг олд бойваччаларидан би­ри саналмиш Мурод Ҳикматович “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Гулбаҳор исмли қизни ўз арзандаси Шерзод учун келинликка сўраб келди!Илёс Икромович икки ўт орасида қол­ди. Ўзича уйи­да хотинига маслаҳат давоми…

Ойгул Убайдулла қизи. Соғинч қўшиғи (ҳикоя)

Бешикда ётган гўдак йиғлади. Аёл овутиш ниятида кўкрагини тутди. Аммо гўдак бошини сарак-сарак қилганича йиғисини авжига чиқарди.Туғруқхонадан чиқишганига мана бир ҳафта бў­либдики, ҳар куни кечқурун шу аҳвол. Йиғ­лайвериб милклари қизариб кетган чақалоқ, охири, онасидан аразлаган ҳолда ухлаб қолади.Бугун ҳам шу давоми…

Асад Асил. Ташналик (ҳикоя)

Арслон чол бир кам саксонга борганида кампири бандаликни бажо келтирди. Кутилмаган бу кулфат, бемаврид жудолик ўн йигитга ўрнини бермай юрган қарияни довдиратиб қўйди. Отанинг назарида гўё ўзи қатнашиб юрган давралардан бирдан файз кетди, бу олам ҳувиллаб бўшаб қолди. У уйдан давоми…

Қўчқор Норқобил. Сув кўрмай этик ечма (саккиз саҳнали ҳангома)

Қатнашувчилар: 1. Чори учар – Чапани, ҳақиқатгўй, андак қитмир киши. 55-60 ёшда.2. Рўзихол – Чори учарнинг хотини. Эрига ҳамиша ҳадик билан қарайди.50-55 ёшда.3. Эшдавлат – Ўзига хос қайсар, бироқ содда киши. 35-40 ёшда.4. Йўлдошали – Чори учарнинг ўғли. Тижоратчи. – давоми…

Аҳмад Аъзам. Нотўғри туш (ҳикоя)

Мен йигит бераётган нарсанинг нималигини, бу нарсани зинҳор-базинҳор қўлимга олмаслигим кераклигини билиб турсам ҳам, «Э-э, ана шунақасизлар-да, қўймайсизлар одамни. Ҳа, майли энди», деб бари бир оламан. Олмасам ҳам бўларди, у ҳам жуда ёпишиб, қўймай туриб олгани йўқ, қўрқоқ кўрингим келмадими, давоми…

Аҳмад Аъзам. «Мастиржамият» (ҳикоя)

Собир уқалаш хонасидан худди яхши туш кўраётгандек, хушҳол чиқди. У ўзини жиндай гуноҳкор сезар, лекин гуноҳи аллақандай беозор-майин, сулув қизнинг юзидан унинг ўзига билдириб ўпич ўғирлагандек, ич-ичдан ёқимли эди. Кайфияти ҳам шундай: йўлида ҳеч нарсага, ҳеч кимга чалғимай, кўкраги тўла давоми…

Муҳаммад Очил. Қулмурод қурумсоқ ҳангомалари (ҳажвия)

ТЎЙ КЎЧИРИЛДИ Қулмурод қурумсоқнинг тўнғич фарзанди Элмурод Қорақурум қишлоғидан анча олис… шаҳардаги олий даргоҳининг тупроғини ялайди. Қурумсоқнинг ўғлидан кўнгли тўқ. Боиси, пухта-пишиқлиги худди ўзи! Ҳар ҳолда, мана тўрт йилдан ошдики, отасини безовта қилмай, яъни, пул-мул сўрамай, ярим кун сабоқда, ярим давоми…

Шодмон Отабек. Таниш нотаниш (ҳикоя)

У машинасини гараждан олиб чиқаётганда моторнинг эски «дарди» қўзиб, ҳадеганда ўт олавермай бироз қийнаганини ҳисобга олмаганда, ўша куни анча омади келди. Йўл четида кетма-кет, худди олдиндан келишилгандек қўл кўтариб турган йўловчиларнинг ҳожатини чиқариб, кичкина оиласининг бир кунлик ха­ражатига етадиган пулни давоми…