Ҳусния Пардаева. Гиналар унутилган кун (ҳикоя)

Қишнинг сўнгги кунларидан бири бўлишига қарамай, атроф оппоқ қор, этни жунжиктирувчи аёз совуғи изиллайди. Шундай кезда кўклам келиб, кунлар исиб кетишини янаям кўпроқ қўм­сайди одам. Балки инсон қони қайноқлигидан, меҳ­ри иссиқлигидан совуққа чидамсиздир. Қорни ғарч-ғурч босиб бораётган Азамат ҳам азбаройи давоми…

Восит Аҳмад. Шўрликкина китобим (ҳажвия)

Агар сизда ҳам ёзиш дарди бўлса-ю, боз устига илк китобингиз чоп этилса қандай ҳолга тушардингиз?! Менинг ҳам биринчи китобим нашр қилиндию, ўзимни самоларда учаётгандек ҳис қила бошладим. Ҳамма нарса кўзимга гўзал бўлиб кўринарди, ёмон кўрган одамларимни ҳам ёқтириб қолдим.Қувончим чексиз давоми…

Баҳодир Абдураззоқ. Тўзон (қисса)

Бу лаънати тўзон бошланишидан икки кунми, ё уч кунми олдин Оллоберди чол омонатини топширди. Худонинг қарғишига қолган шаҳарчани ўраб турган қумтепалар томондан ғалати ҳовур кўтарилар, шамол бу юртни буткул унутиб юборган бўлса керакки, онда-сонда учрайдиган буталарнинг шохлари ҳам зобитнинг олдида давоми…

Дилором Дилхоҳ. Тўлғоной (ҳикоя)

Ўтов гуллади… Шу ўтовга Тўлғоной келин бўлиб тушди. Осмонда ой қўтонлади…Ой ўзига ўтов тикиб атрофи айлана оқ гардиш – нур билан ўралди: айлана ўтовда келин, айлана гардишда ой қолди. Ойнинг-ку белгиси элга аён, шу ой ёғин ёғмайди. Аммо Тўлғоной бирам давоми…

Баҳром Мирзо. От минган одамлар (ҳикоя)

Ўтирса отнинг бели майишадиган одамни учратсам керак, деб ўйлаган эдим. Турсунбой отанинг андак ўктамлигини, тетик ва чайирлигини ҳисобга олмаганда одатдаги хушмуомала мўйсафидлардан ҳеч фарқ қилмасди. У мени қир бағрида жойлашган ҳовлисига бошлади. Ҳовлидаги каттакон сада тагидаги супага жой қилинди, дастурхон давоми…

Бектош Исмоилов. Муолажа (ҳикоя)

– Эна, ҳеч бўлмаса бир ҳафта сабр қилинг, – деб зорланди Файзулла шифохона йўлагидаги панжарага суяниб.– Йўқ, болам. Анча яхшиман. Фақат белимда сал-пал санчиқ бор, дориларимни ичиб турсам, у ҳам ўтиб кетар. – Эна, шаҳардаги энг зўр шифохоналардан бири бу. давоми…

Лобар Рустамова. Соғинч (ҳикоя)

– Акмал Умирович, сизни бир киши сўраяпти.– Ким экан? – деди стол устидаги тугмачани босиб.– Дўстиман, қишлоқдан келдим деяптила…“Оббо, бирортаси боламни институтга жойлашга ёрдам бер деб келган кўринади”, – дея ўйлади. Ногоҳ ўтган йили ҳамқишлоғи Аюбнинг қизини ўқишга киритиш учун давоми…

Равшан Йўлдош. Арвоҳ иши (қисса)

1 Тушимда бармоғига узук таққан сичқон қопқон кў­тариб мушукни қувлаб юрганмиш… Кўнглим хижил бўл­ди. Тушимга сичқон кириши яхшиликкамас, бунга бир неча бор амин бўлганман. Қайси куниям сувга калла ташлаётган сичқонни туш кўргандим. Эртасига қайнонам томондан хунук хабар келди: қайнотам тўйда давоми…

Саидвафо Бобоев. Қора тундан қўрқма (қисса)

Қир этагида ястаниб ётган Пасурхи қишлоғи аста-секин шом қоронғулигига бурканиб бормоқда. Подадан қайтаётган мол-ҳол, қўзиларларнинг маъраши, мўъраши авжида. Туёқлар остидан кўтарилган чанг-тўзон қишлоқ узра кирчил пардадай ёйилган.Абдумурод қорамтир тусга кирган осмон тоқига умидвор-умидвор кўз ташлади. Лекин излаганини тополмай ҳафсаласи пир давоми…

Санжар Турсунов. Оқ овулнинг озодаси… (ҳикоя)

Таҳририят эшигидан киришим билан котиба олдимга югуриб келди.– Сизга хат бор. Бир йигит ташлаб кетди. Қизиқ, ким бўлди экан? Нега айнан хат? Телефон қилса ҳам бўларди-ку. Ё бирор дўстим ҳазиллашдими? Гоҳо, ҳамсабоқ дўстлар бир-биримизнинг ишхонамизга шу тахлит мактуб йўллаб ҳазиллашиб давоми…