Абдужалол Раҳимов. Маҳлиё (ҳикоя)

Таҳририятдаги хонамда ўтирардим. Салом бериб, тортина-тортина ёшгина келин кириб келди. У, нари борса, ўн саккизга кирган. Ҳомиладор экан. Яшил пальтосининг пастки тугмалари етмай қолиб, қадалмаган. Юзи оппоқ, сўлим.– Келинг? – дедим.У қаршимдаги курсига оғир чўкди. Кўзлари мунг­­ли эди. Газета таҳририятига давоми…

Гулчеҳра Асронова. Устун (ҳикоя)

– Эртага тонгда уйда бўламан. Тайёргарлигингни кўравер!Марям ҳаяжонини аранг босиб хайрлашди-да, ёш боладай ирғишлаганича телефонни бағрига босди. “Эртага! Эртага тонгда!” Хорижга ишлагани кетган эрининг шу сўзларини икки йилдан ортиқроқ кутди. Ўғилчаси югуриб юрибди, ҳали отасини кўрмаган. Тўйларидан кейин роса бир давоми…

Оллоёр Бегалиев. Халоскор мушук (ҳикоя)

Отамиз овчи эди. Биз – беш нафар ўғилга унинг эски қўшотари ва “мерган” лақаби мерос қолган, холос. Оға-инилардан фақат ўртанчамизга овчиларга хос сабр-тоқат, қунт-ҳафсала, ўқни бехато отиш ўт­ган­дай, қолганларимизга ана шу хислатларнинг юқи­гина теккан кўринади. Ов баҳона милтиқ талашиш­да ва давоми…

Фармон Тошев. Кечиккан байрам (ҳикоя)

Бу сафар янги йил арафасида Акмал дўх­тир­нинг омади келди: байрам оқшоми навбатчилик қи­лишдан қутулиб қолди, бу иш бошқа врач чекига тушди. Шу боис у ҳамкасблари билан хайрлашгач, тушдан кейин бозорликни ўзгача иштиёқ ва дид билан қилди, айниқса мева-чевани эринмасдан саралаб давоми…

Файзулла Салаев. Еттинчи бўрдоқи (ҳикоя)

Янги даврнинг иссиқ-совуқ шабадалари бош­лан­ғич синф ўқитувчиси Салтанат ва туман маиший хиз­мат кўрсатиш комбинатининг рассоми Мўминжон Қо­биловлар хонадонининг у бурчагидан бунисига ўтиб, катта-кичик гирдоблар ҳосил қилди, оила аъзоларининг режаю орзуларини ҳазон каби тўзитиб, дилларига ғулғула солди. Режа, орзу деймиз-у, аслида давоми…

Жовли Ҳушбоқ. Қайғунинг сурати (ҳикоя)

Қундуз Алиёрова хотирасига    Сенсиз ўтган йиллар ҳаётимнинг энг қора кунларидир. Бутун вужудим қайғу билан суғорилгандек ҳаракатларим суст. Карахт. Туш кўраётгандек баъзан юрак ларзага келади.Дунёга лоқайд боқиб: “Энди менга ҳаммаси барибир” дегандек кўп нарсалардан кўнгил қолар экан. Осмон узилиб ерга тушсаям давоми…

Муҳиддин Тинибеков. Қасам (ҳикоя)

Бу дунё шафқатсизлик ёмғири билан суғо­рил­ган. Агар шундай бўлмаганида лойсувоқ томлару, пастқам оғиллардан иборат, ҳеч нарса битмайдиган бийдек адирликлар қўйнида туғилган бўлармидим? Улкан тоғ этагидаги етимча қишлоқда етти ёшимда отасиз қолган бўлармидим? Агар шундай бўл­ма­ганида ҳозир амакимнинг уйида унинг молхонасини давоми…

Абдужалол Раҳимов. Йўловчилар (ҳикоя)

Қишлоққа, синглимникига боришим керак. Машина излаб бекатга чиқдим. Эски “Жигули” турибди. Ҳайдовчини танидим. Нарзилла деган йигит. Озғин юз, калта мўйлов қўйган. Ёши,чамаси, қирқ бешларда. Юзига тарам-тарам чизиқлар тушган. Тажанг феълиданми… Уч-тўрт бор машинасига ўтирганман. Бир қарасанг, рулни сиқимлаганича, мум тишлагандай давоми…

Дадахон Нурий. Осмон устуни (роман)

Дадахон Нурий. Осмон устуни. Роман. Одил Ёқубов таҳрири остида. Тошкент, «Ёш гвардия», 1979. Дадахон Нурий «Оқшом қўшиқлари», «Боғларда баҳор», «Бегона» каби қиссалар китоби ҳамда қатор ҳикоялар муаллифи. У ҳаётнинг мураккабликларини одамларнинг ўзаро муносабатлари, турмуш можаролари орқали очишга интилади. Ёш ёзувчи давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Лангартоғ йўлида (қисса)

Четан девор билан ўралган узумзор боғ ёнида ўн ёшлар чамасидаги уч болакай ўзаро можаро қи­лишарди.– Тўра буванинг боғидан Сортепагача сенинг нав­батинг-ку! Нимага ғирромлик қиласан? – деб Салим қў­лидаги қора папкани қаршисида хўмрайиб турган Эшқулга узатди. – Ма, ушла!– Энди мен давоми…