Асрор Самад. Қўлчалар (ҳикоя)

Дарахт шохларида силкинар Кузнинг яйдок, сархуш шамоли, Чирқирар бир қушча… Рауф Парфи У эрини ишга жўнатдию ўзи ҳам отланди. Ўша куни анаву кўзлари олма-кесак терадиган ҳабашга ўхшаган йигит: “Йўлингиз тушса, бир кирарсиз”, деган эди. “Бугун Худо бир ол қулим, деворсайди”, давоми…

Ўринбой Усмон. Чойхонадаги бола (ҳикоя)

Чойхонада нима боракан-а, бу одамларга? Уйингда оёғингни узатиб, телевизорга тикилиб ётмайсанми? Убайнинг дадасидек «Ҳўй, хотин, чой опке, аччиқроқ дамласанг, асаканг кетадими!.. Ҳўй, ҳаммасини қулоғингга чертиб туришим шартми, бирваракай новвот опкесанг ўласанми!», дея қўшёстиққа ёнбошлаб ётмайсанми нақ Худоёрхоннинг ўзидек. Уларни қара, давоми…

Менглибой Муродов. Уйғониш (икки пардали драма)

Қатнашувчилар: Олим Салимович. Туман санэпидстанцияси бошлиғи Зарофатхон. Унинг аёли Ёқубжон. Аввал хўжалик ишлари бўйича бўлим мудири, кейин тадбиркор Ойсанам. Унинг аёли Ўринбой ота. Ёқубжоннинг отаси Хуршида ая. Ёқубжоннинг онаси Хосият ая. Олим Салимовичнинг онаси Умида. Олим Салимовичнинг кенжа қизи Бахтиёр. давоми…

Қўчқор Норқобил. Юракдаги юк (ҳикоя)

— Майдадан катта чиқса замбаракнинг ўқи бўлар. Каттадан майда чиқса итялоқнинг юқи бўлар! Ҳе, ўл-а! Сени одам деб оғзимнинг ҳовурини шамолга олдириб ўтирибман-а! Холли чиноқнинг жазаваси жавзони қовураяпти. Аламидан тош чайнаб, ўзича ғудраниб-ғудраниб ҳоварга лорсиллаб-лорсиллаб кетмон ураяпти, худди ернинг жонини давоми…

Дадахон Нурий. Ниқобсиз Amerika ва бошқа манзилгоҳлар

Дадахон Нурий. Ниқобсиз Amerika ва бошқа манзилгоҳлар (Қиёмат қўнғироқлари). Маърифий-сиёсий роман (Қайта ишланган олтинчи нашри). Тошкент, 2014. Дадахон Нурий ўзига хос жанрда ижод қилишни давом эттириб, навбатдаги “Ниқобсиз Америка ва бошқа манзилгоҳлар” маърифий романини ёзиб тугатди. Роман ўз йўналишига кўра давоми…

Неъмат Арслон. Альмаматер дарахтининг меваси (новелла)

1 …Мен Оверда кутиб турардим. Таважжуҳ ҳолатида. Атрофда одам кўп, аммо мен ёлғиз. Аслида таважжуҳ сўзининг мазмуни бироз бошқачароқ. Бу ҳолатга кирган одам ёлғиз бўлади ва у ҳеч нарсани эшитмайди, ҳеч нарсани кўрмайди деган тасаввурдаман. Начора, мен шундай бўлишини хоҳлайман. давоми…

Уйғун Рўзиев. Ёлғиз дарахт (ҳикоя)

Катта йўл ёқасидаги ёлғиз тут дарахти узоқдан кўзга яққол ташланади. Бу кенг адирда бошқа биронта ҳам дарахт йўқ. Турли-туман дарахтлари шовуллаб турган тоғ этагидаги қишлоққача эса икки чақиримча масофа бор. Шаҳарга отланганлар автобусга чиқиш учун тўғри шу тутнинг ёнига келаверишади. давоми…

Наргиза Асад. Кўзмунчоқ (ҳикоя)

У қизи билан уйга кирибоқ стулга ҳорғин чўкди. Бугун иш ҳар доимгидан ҳам кўп бўлди. Ўзи йил якунида ҳисоботлар йиғилиб қолади. Деразанинг бир табақасини очди. Хонага кирган кузнинг салқин ҳавоси юзларига хуш ёқди. Енгил тин олиб, қизариб ботаётган офтобга, ёрилган давоми…

Сарвар Тўраев. Кеч бўлганда (ҳикоя)

Ўшанда ҳам нофармон тонглар худди шундай отарди, миллиардлаб йиллардан буён зиё сочиб турган ва дунё зулматларини, қораликларини яширинишга мажбур қилиб келаётган бобо қуёш ўшанда ҳам шарқдан чиқиб келарди. Ўшанда ҳам минг йилликлар оша доимо ғафлат домига тушиб юрадиган одамзодга тонг давоми…

Сарвар Тўраев. Зарчопон (ҳикоя)

Ўғлим, билдим, ҳақиқат Қаҳрдан қотиб ётар. Шамол бўлиб ҳайқирган, Бир кун уни уйғотар. Қутлибека – Тунлари ғўдайган бу чўққилардан пастга қишлоғу шаҳарларга қарасам, кўнглим бузилиблар кетади… Барот кенгликларни ишғол қилган уйлар чироқларининг жимир-жимиридан қочиб, уларга терс қараб яна ёнбошлади. У давоми…