Саид Аҳмад. Отпуска (ҳажвия)

Абдураззоқ бугун отпускага чиқди. Хотини бу кунни қачондан бери кутарди.— Мана, хотинжон, энди маза қилиб ўйнаймиз. Арслонбобга обориб, роса ўйнатаман. Бугун приказ бўлди, эртага отпуска пулини жарақлатиб оламизу ўзларининг қўлчаларига берамиз. Бойвачча бўлиб сарфлайверадилар.Эр-хотин ўртага чўтни қўйиб, ундоқ қиламиз, бундоқ давоми…

Саид Аҳмад. Лаб ҳақида достон (ҳажвия)

Эркакларнинг ўпишиши жуда хунук нарса-да, укагинам.Ғафур Ғулом I Дунёда нима кўп, лаб кўп. Ер юзида қанча одам бўлса шунча бир жуфтдан лаби бор. (Бир одамда тўртта лаб бўлишига ишонмайман).Шундай лаблар борки, кўрганда эсинг оғиб қолади.Ёқут лаб, ғунча лаб, шакар лаб, давоми…

Саид Аҳмад. Гап (ҳажвия)

Ҳамма гап гапда.Солия амма қорани оқ деб ишонтира олади. Оқни қора қилиб кўрсатиш унга бир қултум сувни ютгандек гап.Келинини ёмонлаганда:— Ҳа, ишлаб нима топарди. Ярим ойлик моянасига саккизта дирдов қўй ҳам келмайди.Ўғлини мақтаганда:— Ярим ойлик моянасига саккизта бўрдоқи товуқ келади.Куёвини давоми…

Саид Аҳмад. Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳажвия)

(Бир вилоят театридан репортаж) Томоша бошланишига ҳали ўн тўрт минут бор. Артистлар грим қилиб бўлишган. Саҳна орқасида қилич-қалқон таққан, дубулға кийган кишилар домино ўйнаб ўтиришибди. Бош ролда чиқадиган атоқли артистка парда четини кўтариб залга мўралади. Олдинги қаторда икки киши, ўрта давоми…

Саид Аҳмад. Хомталаш (ҳажвия)

«Камбағал бўлсанг кўчиб боқ, бойвачча бўлсанг ўлиб боқ», деган гапда ҳикмат кўп экан. Бу ҳикматнинг маъниси кечқурун билинди. Маҳалланинг сўфиси марҳумнинг бевасини айвонга чақириб, қолган маросимларни қандоқ ўтказиш тўғрисида йўл-йўриқ кўрсата бошлади:— Янга, бир ўлим ҳаммамизнинг ҳам бошимизда бор. Ўлган давоми…

Саид Аҳмад. Елим (ҳажвия)

Ҳаммом ўзи шунақа жой, ҳаммани онадан туғма қилиб қўяди. Ким пайғамбару, ким уммат — билиб бўлмайди. Одам боласи кийим билан экан.Бу гапларнинг маънисини Мусахон поччадан сўранг. У кишини танимассиз, эҳтимол: бўйи пастгина, қўллари калтагина одам. Ўзи шу яқин ўртадаги разъездлардан давоми…

Саид Аҳмад. Мусича (ҳажвия)

Aгар Жумавойнинг боласи иккита бўлганда бунчалик куймасмиди. Ўзи одам бўлиб, еб кўриш у ёқда турсин, ялаб кўрмаган таомлар билан боққан, бобокалонлари извош у ёқда турсин, қўқон аравага тушолмай зор қақшаб кетишига қарамай, «Волга»да аллалаб катта қилган, дом отдихларни раво кўрмай давоми…

Саид Аҳмад. Менинг дўстим Баббаев! (ҳажвия)

Неъмат Бобоев билан бир ҳовлида турамиз. У ёшликдан тепкилашиб катта бўлган оғайним бўлади. Чилонзордан уй олганимизда ҳам икковимиз бир жойга тушиб қолганмиз. У учинчи қаватда, мен иккинчи қаватдаман. Кечқурунлари ҳовлида домино ўйнаймиз. Термосда чой дамлаб тушиб роса чойхўрлик қиламиз. Неъмат давоми…

Саид Аҳмад. Хотинбоз чумчуқ (ҳажвия)

Бир журналда «Хотинбоз чумчуқ» деган ҳикоя босилди.Ҳикояда нималар дейилганини бу ёққа қўйиб, уни ким ёзганидан гаплашайлик.Чойхоначи Алимат бува ували-жували чол. Неваралари шундай кўпки, номларини адаштириб Солини Вали, Валини Соли деб янглишиб юради. Алимат бува невараларига қайси эртакни айтса, буни айтгансиз, давоми…

Саид Аҳмад. Юк (ҳажвия)

Купега кирганимда пастки қаватнинг иккаласи ҳам банд эди. Ўнг томонда ҳассага таяниб бир мўйсафид, чап томонда эса тугунчасини тиззасига қўйиб ҳомиладор хотин ўтирарди. Хотин мени кўриши билан ўрнидан турди.— Жойингизни олиб қўймадимми?Менинг жойим юқорида эди. Уни тинчитиб, чамадончамни полкага ирғитдим-да, давоми…