Ўктам Мирзаёр. Тупроқ ҳиди (ҳикоя)

— Истам, ҳо, Истам,— деган овоз эшитилди.Қорнини ерга бериб китоб ўқиётган Истам “Оббо, яна ким келди”, дегандек, бошини бир зум кўтариб, овоз келган томонга қулоқ солиб турди.— Истамбой!Отасининг хириллаган овози. Дик этиб ўрнидан турди. Қўлидаги китобини ўнгири сал осилган эшик давоми…

Ўктам Мирзаёр. Амакимнинг касали (ҳажвия)

Қўл телефони чиқдию, балога қолдик. Кетма-кет жиринглагани жиринглаган. Ана, яна бошлади. Ия, амаким қўнғироқ қилаяпти-ку?!Телефонни шартта қулоққа тутдим.– Ўзингмисан? – деди амаким, – тез етиб кел.– Қаерга? – сўрадим ҳовлиқиб.– Автовокзалдаман. Тез кел, аҳвол чатоқ.“Нима бўлди, нима қўйди”, деб сўрашга давоми…

Муҳаммад Зиё. Фасл (ҳикоя)

У саросимада қолди. Ҳамма ёққа ўт кетган бўлса-да, аммо унга зиён етмади. Шуурида фақат бир гап: “Ҳеч замон кўкдан заминга қаратиб замбарак отиладими?” Яна ҳам қаттиқроқ гумбурлади… Чўчиб уйғонди, хайрият туши экан. Атрофига аланглар экан, жиққа терга ботганини сезди. Эшикни давоми…

Ҳусния Пардаева. Маҳрумият (ҳикоя)

Ишдан қайтаётганимда тезроқ уйимга етиб, фарзандларимни бағримга босгим келади. Уларнинг беғубор чеҳрасини кўришим билан чарчоқларим тарқалиб кетишини ўйлаб, юрагим орзиқади.Шу пайт қаршимдан келаётган бир эркак эътиборимни тортди.— Мен бахтлиман! Мен дунёда ҳаммадан кўра бахтлиман!  — деди бирдан эркак телбанамо кулиб.Миямга давоми…

Ҳусния Пардаева. Бургутнинг сўнгги парвози (ҳикоя)

Қуёш энг аввал кенгликлар бўйлаб ястанган адирларга, кўксини қалқон этиб, ҳимояга чоғланган тоғларга нурини сочади. Сўнгра қирдаги пастқам лойсувоқ уйларга мурувватини улашади. Тоғликлар ҳаммадан олдин қуёшнинг марҳаматига молик бўлишади. Шунданми улар тоғдек алп қомат, қуёшдек бағрикенг кишилар.Тонг ёришиб, қуёш ҳимматини давоми…

Исажон Султон. Мени ҳам туртиб қўй,эрта уйғонсанг… (ҳикоя)

Дунёда бир ўргимчак бор эди. Тонг элас-элас отиб, қизғимтир қуёшнинг илк илиқ нурлари оламга ёйилиб, шудринг остидаги турли-туман ўтларнинг ҳидлари сезилар-сезилмас тарала бошлагани ондан у янги тўр тўқишга тушарди. Тўри ҳавойи, юмшоқ, нозик эди. Ўргимчак ўз вужудининг қаерида, қай тарзда давоми…

Исажон Султон. Атомлар ва молекулалар музейида (ҳикоя)

–     Бугун сизлар билан атомлар оламига саёҳат қиламиз, – деди сочлари оқарган, бутун умрини илму фан ривожига бағишлаган кекса Профессор талабаларга.Шу бугун истеъдодли болалар санъат лицейининг бошланғич босқич талабалари ядро тадқиқотлари марказидаги илм тарихи музейига келишган, ораларида бўлғуси рассомлар, шоирлар, давоми…

Исажон Султон. Йигирма биринчи асрнинг саккиз яшар боласи (ҳикоя)

Вақт шомга яқинлашиб қолган эди.Дунёнинг бир бурчида туғилиб, эндигина саккиз ёшга кирган болакай телевизор томоша қилмоқда эди.Телевизор ҳозиргина Германияда Пауло деган саккизоёқнинг оламдан ўтганини маълум қилди. Бутун оламни ўргимчак тўридай эгаллаб олган телеканалларнинг машҳурларидан бири – National Geographic дастурларидан у давоми…

Исажон Султон. Кичкина пуштиранг махлуқча (ҳикоя)

Куз эди. Эрталабдан ёмғир ёға бошлади. Дарахтларнинг узун шохларидан томчилар югургилаб оқиб тушар ва кўпчиган хазонлар қоплаган тупроққа чак-чак томар эди. Осмондаги қорамтир майда булутлар бирлаша бошлаган, баъзилари пастроқда тезроқ сузар, юқорироқда бошқа тур булутлар зичлашиб келар, хиёл очиқ ораларидан давоми…

Анвар Обиджон. ТошвойТАГ (ҳажвия)

Икки кунлик хонаки меҳмондорчиликлардан сўнг, дўстим мени район марказига сайрга олиб чиқди. Боғдаги чойхона айвонида чанқовбосди қилиб ўтирганимизда пакана, тепакал киши соққадек ғилдираб келиб, биз билан қуюқ кўришди. Ўттизинчи йилларда русум бўлган жулдур папкасини сўри четига қўйиб, узатилган чойни шошиб-шошиб давоми…