Алиназар Эгамназаров. Тўйдан сўнг (ҳикоя)

Ўшанда Шаҳло келинлик либосини кийганига бир ҳафтаси кам олти ой бўлган эди. Шаҳлонинг мазаси қочиб қолди. Уйга “тез ёрдам” чақиришиб, уни шифохонага олиб боришди. У ерда Шаҳлони тажрибали ҳакимлар кўздан кечиришгач, туғруқхонага ўтказишди. Азонда эса Шаҳлонинг кўзи ёриди.Эрталаб ортидан йўқлаб давоми…

Абдул Рашид. Ишонч қўнғироғи (ҳикоя)

Ҳамма нарса автобус бекатидаги устунлардан бирига елим билан ёпиштирилган кафтдек қоғозга битилган эълондан бошланди. * * * Қўнғироқнинг баланд, шиддатли овози сукунатни парчалаб, хонани тўлдириб юборди. Навбатчи ҳушёр тортиб, дарҳол гўшакни олди, ўз ҳарбий даражаси, исми шарифини айтиб, “Ишонч қўнғироғи” давоми…

Меҳринисо Қурбонова. Муҳаббат дориси (ҳажвия)

Дорихонага ўттиз ёшни қоралаган, барваста, юз-кўзларида, очиқроғи, бутун авзойида карахтлик, уйқусизлик аломатлари яққол сезилиб турган бир йигит кириб келди.— Хўш, хизмат? — деди дори сотувчи аёл.— Илтимосимни рад этманг. Менга оёғимни тинчгина узатиб ўлишим учун бирон дори берсангиз. Қийналмасдан жон давоми…

Алижон Зоҳидий. Тўйдан кейинги томоша (ҳажвия)

Тунги навбатчиликдан кейин ишдан ҳориб-чарчаб келсам, хотиним қўлимга телеграмма тутқазди.“Икки кундан кейин тўй, — дейилибди унда. — Тутинган ўғлингизни уйлантираяпмиз. Сиз келмасангиз бизга татимайди. Камоли эҳтиром билан фалончи.”Телеграммани ўқиб ўйланиб қолдим. Кейин фалончининг кимлиги эсимга тушиб кетди. Бундан ўн йилча давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Холиқ амаки (ҳикоя)

Холиқ амаки…Ўши эллик беш-эллик олтиларга борган; ўрта бўй, буғдойранг, қисиқ кўзларининг атрофини, торгина пешонасини сон-саноқсиз ажинлар қоплаган, ёшлигидан нос чекиб ўргангани боисми ё бошқа сабаби борми, тишлари аввалига сарғая бошлаган, сўнг кўкимтир тус олган, яқиндан буён қорайиб кетган — кулганида давоми…

Зойир Зиётов. Уйланинг (ҳажвия)

Анчадан буён таниқли қизиқчи Худойберди Зиётовдан хабар ололмай юриб, бир куни атайлаб қидириб бордим. Борсам уйида невараларидан бошқа ҳеч ким йўқ.— Катта отамиз курортга кетган, — дейишди улар.Ё тавба, деб ўйладим, бу янгилик-ку, бир умр чўпонлик қилиб юриб, бор-йўғи қистов давоми…

Мавлуда Иброҳимова. Кайфият (ҳажвия)

Ёзувчининг икки кўзи муҳаррирда. У эса жиддий, гўё ҳозир маҳбус устидан ҳукм ўқийдиган судядай, қовоқларини уйиб ҳикоя ўқирди. — Лекин, ёмон эмас, чёрт! — тантанали эълон қилди муҳаррир. — Сюжет яхши. Аммо… — бир зум сукут сақлади у. Ёзувчи нақ давоми…

Эркин Самандар. Жазо (ҳикоя)

Гўё Энахон аяни катга кимдир михлаб ташлаган. Ўрнидан туриши уёқда турсин, ёнбошига ағдарилиши амримаҳол. Мана, ҳозир у ўнг томонига ўгирилмоқчи, чунки чалқанча ётаверишдан елка ва беллари тарашадай қотиб қолган. Лекин ўша “мих” қўйиб юбормаяпти. Қандай бўлмасин, у ёнбошлаб ётиши керак, давоми…

Мирмуҳсин. Рашк ва ишонч (ҳикоя)

Адабиёт майдонида бир қадар кўзга ташланиб қолган ёш шоира Иродахоннинг кекса адиб билан танишиб, устоз сифатида алоқа боғлагани Амирга ёқмади. Эр ва хотин ўртасида бир кимсанинг, гарчи отаси тенги бўлса ҳам, пайдо бўлгани қайси эрга ёқарди?! Шубҳалар кетидан шубҳалар… Ирода давоми…

Нурали Қобул. Кечаги кун (ҳикоя)

Йилларга чўзилган танаффуcдан сўнг биз боғ ҳовлидаги дуркун ўрик дарахти соясида суҳбатлашиб ўтирар эдик. Ҳар иккимизнинг сўз оҳангимиз ва юз қиёфамиздан бу кўришувдан мамнунлик ҳисси акс этиб турарди. — Биз ҳам икки юмалаб тижоратчи бўлиб қолдик, ака, — деди Толибжон давоми…