Абдулла Аҳмад. Тўй кимники? (ҳажвия)

Маслаҳат яхши-да. Нега дейсизми? Оббо, ўжар одамга ўхшайсиз-ку! Ахир, маслаҳат хом ишни пишитади. Ками-кўстни тўлдиради. Гапнинг ўғил боласини айтайми? Ҳеч ким лўнда қилиб маслаҳат беришда Тўзғанбойнинг олдига тушолмайди. У шундоғам фойдали маслаҳатлар берадики, битмаган ишингиз битгандай, тақа-тақ тўхтаган юмушингиз юришгандай, давоми…

Саломат Вафо. Девор (ҳикоя)

Илк келган маҳалим, бу ер кўзимга худди операция хонасига ўхшаб кўринарди, дардим бир оз ариди шекилли, кейинчалик кўзим ўрганиб кетди. Аммо палатадаги ҳамхонам сал ғалатироқ чиқиб қолди: рангпар, озғин, жонсарак, бир қарашда, одамда қарама-қарши туйғулар уйғотади, жирканишми, раҳмдилликми?.. Аслида, бу давоми…

Мақсуд Қориев. Бир ойда ўласиз (ҳажвия)

Аҳмад полвон ўтирса тура олмас, турса ўтира олмасди. Эҳ-ҳе, уни кўрсангиз ҳайрон қоласиз, кўчада келяпти-ю, худди тоғ юраётгандай ваҳимали. Ўзи ҳам юз элликдан ортиқ. Аслида маҳалладаги энг семиз одам шу. Гавдасига яраша бирор жойда кураш тушса ҳам майли эди, қайда давоми…

Абдулаҳад Ўрмонов. Лафзи қайтмаган йигит (ҳажвия)

Валижон велосипеддан тушиб, энди бозор томонга бурилган эди, кимдир елкасига қўлини қўйди. Ортига ўгирилганди, қоп-қора мўйловчаси ўзига ярашган, башанг кийинган йигит кулимсираб, икки қўлини чўзди:— Э, акахон, бормисиз? Салом берсак, алик олмайсиз?— Узр. Эшитмабман, — деди Валижон йигитга ҳайрон боқиб. давоми…

Мақсуд Қориев. Акам қиссаси

Ёзувчи Мақсуд Қориевнинг акаси ҳақида ёзган эсдаликларини ўқиб чиқдим. Ҳаётий ва ўқишли қисса бўлибди. Энг муҳими, бу ерда ортиқча, ёлғондаками тўқима гаплар йўқ. Ўша оғир, фожиали уруш йилларидаги одамлар қисмати соддагина қилиб чизиб берилган. Сиз эсдаликларни ўқий бошлайсизу, воқеалар кетидан давоми…

Муҳаммад Очил. Қари билганни… (ҳажвия)

Чори чўпоннинг оғзи қулоғида. Ахир нега хурсанд бўлмасин? Бу йилги баҳорнинг нашъу навоси ўзгача бўлаяпти-да! Кўм-кўк қирларга қараб кўзинг тўймайди. Ишқилиб қурғоқчиликдан асрасин, йил яхши келса… Ана ҳавода ёқимли ҳидлар, осмонда тўрғайлар, сайхонликда турналар, анови сўқмоқ йўлда эса…Машина сигналидан чўпон давоми…

Муҳаммад Очил. Тўйдирди (ҳажвия)

Мейлинор битирув имтихонларини деярли ҳаммасини қийналиб топширди-ю, фақат шу тарих фанига қолганда…— Эҳтиёт бўл! — деди дугоналаридан бири уни огоҳлантириб — Бу бурунбой домла ўта ухажёр! Айниқса, сенга ўхшаган чиройли қизларни кўрса…Дугонасининг айтгани келди. Бурунбой домла тихирлик қилиб туриб олди.— давоми…

Илҳом Зойир. Сўнгги чора (ҳажвия)

Ҳошим ака бу сафар дарвоза зулфинини қаттиқроқ шақирлатган эди, ичкаридан “ҳув-в, ҳозир” деган аёл кишининг овози эшитилди. — Келин, Қулсоатни буёққа чақиринг! — Вой, уйда йўқ эдилар-а… — Қулсоат овоз эгасини таниб, хотинига “ўзинг бир нима деб жўнатиб юбор” маъносида давоми…

Саид Анвар. Куёв керак эмасми? (ҳажвия)

Бозорнинг нимаси яхши? Истаган нарсани сотишингиз мумкин. “Яхши олма! Еб қўймасангиз баҳоргача туради”, деб мақтовини келтирсангиз, бас. Ёки “Зўр ошқовоқ. Қайнатиб, димлаб, қовуриб есангиз сарғайиб, сарғайтириб юраверасиз!” дея овозга зўр берсангиз чириган молингизни ҳам сотиб юборасиз. “Эшакларнинг эшаги! Гўшти одамлар давоми…

Нормурод Норқобилов. Ёнғин (ҳикоя)

Танасига чирмашган оловдан пояси куйган азим боботерак узумзор устига гурсиллаб қуларкан, йиғилганлар назарида оламни жаҳаннам оташи қучгандай бўлди. Йиқилган дарахтдан чортарафга сочилган чўғу аланга нафақат заминни, балки осмону фалакни ҳам куйдириб юборадигандек эди.Оловнинг шашти баланд эди.Унинг тафтига чидаёлмай чет-четга қочган давоми…