Тилаволди Жўраев. Дераза ортида (ҳикоя)

“Хайрият, аканг бор, болам…” Онанинг видолашув сўнгсўзидан. У ўз жойида, чоққина хонасининг деразаси олдида ташқарига боққанча ўтирибди. Миқ этмайди. Миқ этиш қаёқда, тишсизликдан қапишган лабларини қимирлатишга мажоли йўқ. Тишлар кетгач, чўзинчоқ жағи бурнига яқинлашиб қолган. Бужмайган юзини на тўртбурчак, на давоми…

Эркин Усмон. Бўри боласи (ҳикоя)

Эмаклайди бўри жим-жит, Ўлжага интиқ…Усмон АЗИМ Яккақоялик Сулаймон овчи ҳақида эшитганди-му, ўзини кўрмагандим. Яқинда тасодифан учратиб қолдим.Лабораториямиз мудири, профессор Қурбоновнинг сафардан қайтганини эшитиб, уйига ўтган куним эди. Машинамни йўл чеккасига қўйиб, йўлакка кирдиму, шу тарафга келаётган икки кишини кўриб тўхтадим. давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Чўпон (ҳикоя)

Илк баҳор палласи. Қуёш ҳали тик кўтарилмаган. Чошгоҳ маҳалида ҳам қиш совуғининг заҳри синмайди. Беозор елаётган шабада баданни жунжиктиради. Кенг ялангликда ёлғиз ўзи серрайиб турган кекса отахон совуққа деярли эътибор бермайди. Унинг қилт этмай туришида бир ташвишни англагани сезилади. Отахоннинг давоми…

Алижон Зоҳидий. Тез ёрдам (ҳажвия)

— Тўғрисини айтсам, — деди Адҳам иккинчи шиша бўшаганидан кейин қулфи дили бироз очилиб. — Асли ўзи дўхтирман, Тиббиёт институтини тугатганман. Тез ёрдам соҳасида оз-моз ишлаганман ҳам. Унинг бу гапидан Ғиждувоннинг баркашидек катта ва силлиқ башарасига, айиқдек сержун ва баҳайбат давоми…

Саъдулла Сиёев. «Отелло» хоним (ҳажвия)

Шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бири. Роҳатилла ҳафсала билан уйни супуриб-сидирди. Кейин сочиқларни чайиб қўйгани ваннахонага кирди. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади.— Эшик очиқ, — деди Роҳатилла, — кираверсинлар.Роҳатилланинг собиқ курсдоши Содиқжон билан унинг хотини киришди. Содиқжон даҳлиздан овоз берди:— Қайдасиз давоми…

Фахриддин Содиқ. Тасаввур (ҳикоя)

Бувиси неварасига айтаётган навбатдаги маталини тугатаяпти:— … Шундай қилиб, элнинг оғзида гап қопти: кучук, эгамнинг болалари кўп бўлсин, ҳар бири бир бурдадан нон берсаям, қорним тўяди, дер экан. Мушук бўлса, қанийди, эгамнинг болалари йўқ бўлса, борлариям тезроқ ўлиб қолсайди, улар давоми…

Ҳусан Карвонли. Қишлоқ (ҳикоя)

Оғилнинг томи ҳар сафар лойсувоқ қилинганида, гартак хархаша қилиб бўлса-да, тепага чиқиб олардим. Бунгача деярли етиб бормас эди асли. Кенжа бўлганим сабабли бундай истакларим сўзсиз амалга ошарди.Оғил устида кичкина қишлоғимизни — пастқам уйлару оғил-бостирмалар, тупроқ-чанг кўчалару сим тўсиқли ҳоя-ҳовлиларни бир давоми…

Саид Анвар. Ақли бутун одам (ҳажвия)

Муҳиддин қизиқ бозор қилиб чиқса, Акрам қизиқ зир югуриб турганмиш-да.— Ҳа, оғайни, тинчликми? — сўрабди Муҳиддин ака.— Э, ўртоқ, кечагина ўттиз минг сўмга янги велосипед олгандим, шундай бозорга кириб чиққунимча ўғирлаб кетишибди, — Акрам ака куюниб ошнасига тушунтирибди.— Э, ўзи давоми…

Саид Анвар. Қизиқлар ва велосипед (ҳажвия)

Сарлавҳа дидингизга унча ўтиришмади-а? Аммо менга бу икки сўз негадир эгизакдай кўринади. Бу, ҳойнаҳой, велосипедини ўғирлатмаган қизиқчи бўлмаганини суриштириб билганим ва бул ҳақда қизиқчи бўлиш учун велосипед ўғирлатиш керак ё велосипед ўғирлатган одам қизиқчи бўлади, дея оламшумул хулоса чиқарганим сабаб давоми…

Саид Анвар. Мамасиддиқ (ҳажвия)

— Тўғрисини айт, ука, ўлиб қолсанг, ортингдан нечта одам келади?Бунақа совуқдан совуқ гаплар фақат Мамасиддиқ акадан чиқади. Аслида ака жуда зўр одам. Чекмайди — бировдан сўраб олишнинг иложи бўлмаганда. Ичмайди — ухлаганларида. Бир замонлар катта-катта амалдорларга ҳайдовчилик қилган. Ҳозир, энди давоми…