Фозил Фарҳод. Амалкурси (ҳажвия)

Қизил курсининг «беҳосият» эканини учинчи касбдошим ишдан бўшатилганидан кейин билиб қолдим. Албатта, у ҳам қисман ўз айби билан «тепилди». Бироқ ўша курсига эришганига уч-тўрт кун бўлганидан сўнг ишдан ҳайдалгач, менда саволлар пайдо бўла бошлади: наҳотки, айб курсида бўлса-я? Ундай эмасдир-ов? давоми…

Фозил Фарҳод. Синиқ тандир (ҳикоя)

«Эҳтиёт бўлинг! Биринчи йўлга Тошкент – Санкт-Петербург йўналишидаги поезд қўйилмоқда…» Сухандон қизнинг уч тилда янграган бу овози темир йўл вокзалига яқинлашиб қолганимизни билдирарди. Соат кечки тўққиздан ошган бўлса-да, вокзал олдида одам тирбанд: кимдир қаердандир келган, кимдир қаергадир кетаётир. Синглим таътилга давоми…

Фозил Фарҳод. Тақдимот (ҳажвия)

Шу дейман, кейинги пайтда «эъжод»корнинг китоб чиқариши анча жўнлашди-ёв. Мавзу тайёр, хомий бисёр бўлса, бунинг нимаси қийин. Қалам оппоқ қоғозга юргизиб кетилаверса, қарабсизки, қуён бир болалагулик муддатда роман битади-қўяди. Мана, шундай “сермаҳсул” ёзувчи деса арзигулик кимсан Жавлон Кўпайсиновнинг бир-икки ҳайбаракачилардан давоми…

Фозил Фарҳод. Шиша (ҳикоя)

Момақалдироқ такрор-такрор гумбурлади. Шамчироқ хира нур сочаётган тўзиган хона, иштиёқи сўна бошлаган ҳорғин кўзлар, ташвишлардан қорайган яссидор ёноқлар, ажин оралаган қовоқлар, сийраклашган оқ-қора сочлар, анчадан бери қиртишланмаган соқолу чўкма каравотга суяниб, чўққайган қомат бирдан ёришди. Қадаҳни ичаркан меъёрдан ошиб кетганидан, давоми…

Фозил Фарҳод. Жетон (ҳикоя)

Виждон инсонлар ҳаётининг одил раҳнамосидир. Лев Толстой Курант занг чалди… Бугуннинг поёни уч соатдан сўнг. Ёмғирпўшимни эгнимга елвагай қилиб ташладим-да, хонадан чиқаётиб, йиртма тақвимдан ноябрнинг охирги санасини юлиб олдим. Куннинг саккиздан бир улуши ҳали олдинда эса-да, гўё шу билан бугун давоми…

Фозил Фарҳод. Мактуб (ҳикоя)

Барглар бандидан узилиб дарахтлар остига тўшалар, тонгда Боботоғ адирлари томонга учган қарғалар кунботарга қайтарди. Уфқнинг қизармагани эртага совуқ бўлишидан дарак. Шундай кунлар бошланажак дамларда бирор ишга қўл ургим келмас: ер ағдарсам кетмоннинг дастаси синар, боғдан хурмо узсам сатилнинг балдоғи узилиб давоми…

Фозил Фарҳод. Юмшатиш белгиси (ҳажвия)

Ушбу машмаша бундан бир неча йил илгари – ҳали ташбеҳ нималигини англамаган пайтларим – газетамизда бир филолог олимнинг «КЕРАКСИЗ БЕЛГИ» деган мақоласи босилганидан кейин бошланган. Мақола айнан юмшатиш белгиси тўғрисида бўлган. * * * У эрталаб соат тўққизда кабинетга кириб давоми…

Отаули. Қорасув (ҳикоя)

Тарихий лавҳа Қадим туркий сўзларнинг туб луғавиймаъноларини пухта биладиган луғатшунос олимЭрнст Бегматовга бағишлайман Рабғуз (Работи Ўғиз)дан Ҳазрати Султони Орифин зиёратига отланган карвон Терскай (яъни, Тескари – ҳозирги Сўзок шаҳри)да бир кеча тунаб, Қоратовни ошиб, ниҳоят, Югнактепа яқинидаги «Шакарбулоқ» деб аталувчи давоми…

Эркин Аъзам. Ҳулўл (ҳикоя)

(“Қирқ йиллик гурунглар” туркумидан) Бойбичча одамга шундай тик, босиб қарар эдики, саросимада кўзингни олиб қочишдан ўзга илож тополмасдинг. Худди сирингни, нозик бир айбгинангни биладигандек! Анчайин сўз қотганида ҳам ё бирор нимани сўраб савол берганида ҳам шу. Сен эса дафъатан кичрайиб, давоми…

Азим Суюн. Табиат ҳикоялари

Илк каклик ови Тоғ қишлоқларида ҳар бир жойнинг ўз номи, атамаси бўлади. Айтайлик, мен туғилиб ўсган Накуртнинг Камаровул, Лолаҳовуз, Қизилолма, Улфатан, Бодомчали, Қўшилиш, Ёришган, Қоронғулсой, Қарисой, Кумушлисой, Тўптол, Каттақамишлоқ, Кичикқамишлоқ, Туятош, Чўчқалисой, Алқорсой, Қўчқорўлди, Булбулсой, Оқбулоқ, Беллисой, Каттақорасой, Кичикқорасой, Катакли, давоми…