Шодмон Отабек. Асалойнинг тоғаси (ҳажвия)

Нусрат асаларичи ҳар йили қишлоқ четидаги адирликка ари қўяди. Об-ҳаво қулай келганда яхшигина асал олади. Тоза асал. Қўли очиқ йигит эмасми, маҳалланинг кексалари, бева-бечораларни асал билан йўқлайди, дуо олади.Бу йил иқлим яхши келди, худонинг берган куни ёмғир ёғиб, қир-адирлар майса давоми…

Баҳодир Қобул. Нафақа (ҳикоя)

1 Қишлоқда аввал кўча уйғонади…Каттасойдан бошланиб, қишлоқни қоқ иккига бўлиб, нақд Каттатоққа бориб қадаладиган йўл аслида ёғин-сочин кўп бўлганда чағату-ўнгир, ҳовлию-ҳаётлардан йиғиладиган селу селовани сойга қуядиган жар. Ҳам жар, ҳам кўча. Шунинг учун Жаркўча дейишади. Туркқишлоқнинг яхши-ёмони шу кўчада. Ризқи давоми…

Дилрабо Мингбоева. Яшил тушлар (ҳикоя)

Илк бор учратганимда у жуда таниш туюлди. Боғда сайр этардим. Ям-яшил боғ худди меҳрибон онамга ўхшар, бағрида ўзимни гулдек ҳис этардим. Боғда расм чизиб ўтирган йигитнинг қўллари бўёқ, атрофида ғижимланган қоғозлар сочилиб ётар, ўзи ҳам ўша қоғозлари каби эди. У давоми…

Комил Аваз. Тўпиқ (ҳикоя)

Эски ўтиндан сассиқ тутун чиқади… Одам қариганидан кейин ўтин-да. Сапо сирп шу ҳақда ўйладию хаёллари остин-устун бўлиб кетди. Эски ўтин… Эҳ, қандай забардаст йигит эди-я, бугун бўлса уй гумроси, битта гап кўп, яримтаси ортиқча, сал нарсага севинади, сал нарсага қаҳр давоми…

Хуршид Нуруллаев. Зуккоевнинг янги меҳнат фаолияти (ҳажвия)

Зуккоев бир ой ичида деярли барча ходимларнинг эътиборини қозонди. Унинг иш жойи шаҳар марказидаги ўттиз қаватли  бинонинг етинчи қаватида жойлашган бўлиб,  қаватда уларнинг юқори ташкилотига бўйсунадиган яна учта   бошқарма фаолият кўрсатар, ходимларнинг умумий сони юзтадан ошмасди. Зуккоев бир ҳафта ичида давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Ҳоким муаллим (ҳикоя)

У ўзини айнан шундай таништирди: «Ҳакиммас, Ҳоким!»Тўғриси, бундай танишувдан бироз этим тиришди: Ҳаким эмас, Ҳоким бўлсангиз нима қилай? Чой дамлаб, ош ташиб турайми? Бу ер, ахир, касалхона бўлса? Шу фикрлар хаёлимдан кечиб улгурмаган эдики, у сўз қотди:— Чой ичмоқчи бўлсангиз давоми…

Муҳаммад Хайруллаев. Қарз (ҳикоя)

Салима опа марказдан чеккароқдаги шоҳбекатда автобусдан тушгач, қайси томонга юришни билмай, иккиланиб туриб қолди. Сумкасидан қизил ҳошияли ялтироқ қоғозни олиб, унга кўз ташлади. Бу — “Салима опа, албатта боринг”, деб Абдурашиднинг ўзи берган ташрифнома эди. Салима опа ўшанда кун келиб давоми…

Муҳаммад Исмоил. Шаҳодат дафтари (бадиа)

Мисрдаги Хеопс эҳроми зиёратига келганлар: “Ҳамма вақтдан қўрқади, вақт эса эҳромлардан қўрқади”, дейишади. Қачонлардир, Мисрни забт этишга келган Наполеон Бонапарт Сфинкс соясида от кишнатиб тураркан: “Ўзимни минг йил аввалги замонда яшаётгандай сезаяпман”, деган экан.Амир Темур бобомиз ҳақидаги китобларни ўқиганингизда шонли давоми…

Нурали Қобул. Булар элнинг боласи (парча)

Тонг отар, кун ботар, умр ўтар эди…Туркистон тизмалари этакларига бу сана куз кеч кирди. Дастлаб ёнғоқ япроқлари сарғайиб, куздан илк мужда берди. Сариқдан қаҳва тусига кирган барглар салқин мезон эпкинларида чирт-чирт узилиб, она оғочдан узоқлашар, шамол уни кучи етгунга қадар давоми…

Фарид Усмон. Қабзият (қатра)

Катта йўл бўйидаги соя жойга оппоқ “Нексия” тўхтаб, ундан эллик ёшлар чамасидаги икки оғайни тушди. Улар гулзор ёқалаб марказий хиёбонга ўтишди. Замонавий бинолар, рангин тошйўлаклар, виқорли ганч-устунларни кўриб баҳри-диллари очилди. Ҳали одамлар тўлдириб улгурмаган йўлакларда, қуёшнинг нимжон нурларида, икки томонда давоми…