Эсмира Серова (1983)

Эсмира Серова (Esmira Serova) 1983 йилда туғилган. Озарбайжон Тиллар дорилфунунининг таржима факультети магистранти. Рус тилига инглиз (У.Х.Оден, Д.Уолкот, Ш.Хини, Ж.С.Бака) ва испан (Р.Хуаррос, Г.А.Беккер, Э.Буэтавентура, Э.Бейли) тилларида ижод қилувчи шоирлар шеърларини таржима қилган. * * * Қонун қилиб ол мусиқани, давоми…

Нажот Мамедов (1982)

Нажот Мамедов (Nicat Məmmədov) 1982 йила туғилган. Шоир, таржимон, филолог. Озарбайжонда Иосиф Бродский шеърияти ҳақидаги илк монографиянинг муаллифи. Озарбайжон шоирларининг асарларини рус тилига ўгирган. 2004 йилнинг “Энг яхши таржимони” мукофоти совриндори. * * * Ўйинқароқ болаларнинг қўлларидан юлқиниб чиққан варракларнинг давоми…

Оқшин Енисей (1978)

Оқшин Енисей (Agşin Yenisey) 1978 йилда туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг геология-минерология факультетини тамомлаган. “Ҳижрон суврати” шеърий тўплами чоп этилган. ФИЛЬМ ЯКУНИ Бор-э, деб кетворсанг сўнгги вагонда бўш, бўм-бўш бўлсанг вагондек фақатгина ўрнингдан туриб жой бериш-чун гўзал аёлга, фақатгина у ўлтираркан давоми…

Зоир Азамат (1975)

Зоир Азамат (Zahir Əzəmət) 1975 йилда туғилган. Ёш шоир модернчи сифатида танилган. 2005 йилда “Девор оқликларига қарши” шеърий тўплами чоп этилган. “Бирдамлик” мукофоти соҳиби. ЭВРИЛИШЛАР Баъзида кимнидир ўлдиришни истар инсон важ-карсон топилар ҳамиша ва яна англайсан бу сенинг ишинг эмас давоми…

Салом Сарвон (1966)

Салом Сарвон (Salam Eliağaoğlu Novruzov) 1966 йилда туғилган. “Сенга айтилган сўз – сенга аталмаган” ва “Йўлни кутиб ол” деб номланган иккита шеърий тўплам муаллифи. Замонавий шеъриятнинг ёрқин вакилларидан бири. БИР ДАҚИҚА СУКУТ: КУНДАЛИК ПАРЧАЛАРИ * * * Қўй, куйинма, курраи давоми…

Ҳамид Херисчи (1961)

Ҳамид Херисчи (Həmid Herisçi) 1961 йилда туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг филология факультетини тамомлаган. “Некролог” постмодерн романи ва туркум шеърлари билан танилган. SPACE TV муҳаррири бўлиб ишлайди. Янги адабий оқим етакчиларидан бири. 1995 ЙИЛ. ЗИНДОН. ТУН. ТЕРГОВЧИ МЕНИ СЎРОҚ ҚИЛАДИ. УМИДИМ давоми…

Расим Гаража (1960)

Расим Гаража (Rasim Qaraca) 1960 йили туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг журналистика факультетини тамомлаган. Янги адабий ҳаракат намояндаси. Унинг “Ўлимга бахшида қуёш” номли шеърий тўплами эълон қилинган. БУЮМЛАР Бош чаноқ Юк машинасин чироқлари нурида Кўзга ташланади қабр тошлари. Гулхандан кўтарилувчи тутунга давоми…

Адолат Аскарўғли (1957-2013)

Адолат Аскарўғли (Ədalət Əsgəroğlu) 1957 йилда туғилган. Ҳозирги замон озарбайжон шеъриятининг истеъдодли вакилларидан бири. Олти китоби чоп этилган. “Эртасини йўқотмаган одамлар” (2003) китоби адабий танқидчилик эътиборини тортди ва мукофотга сазовор бўлди. * * * Биз кексайиб қолдик, илоҳим, жуда кексайдик!.. давоми…

Одил Мирсайид (1956)

Одил Мирсайид (Adil Mirseyid oğlu Baxışov) 1956 йилда туғилган. Шоир ва рассом, Озарбайжон модерн шеъриятининг таниқли намояндаларидан бири. “Кўзгудаги одам”, “Булут одам”, “Қўшиқ одам” шеърий китобларининг муаллифидир. * * * Бир кеча уйғондим тун, ёмғир чак-чак, Билмадим қайдаман, кимман, нимаман? давоми…

Алисамид Кур (1954)

Алисамид Кур (Əlisəmid Kür) 1954 йилда туғилган. Ҳозирги замон Озарбайжон адабиётининг истеъдодли намояндаларидан бири. “Рангин кўлкалар”, “Қирқ таниш чеҳра” (1991), “Кентавр” (1997), “Тер ва қон ичида” (2000) китобларининг муаллифи. * * * Кулчанинг бир юзи бор – Орти турар тандирда. давоми…


Мақолалар мундарижаси