Паруйр Севак (1924-1971)

Паруйр Севак (Պարույր Ռաֆայելի Սևակ) 1924 йили бир томонида қуёш, бир томонида Арарат ярқираб турган Чанахчи қишлоғида Рафаэл Казарян оиласида дунёга келди. Севак унинг тахаллуси бўлиб, талантли шоир Рубен Севак фамилиясидан олинган. П.Севак ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, университетга давоми…

Ким Со Вол (1902-1934)

Шоир Ким Со Вол (김소월) Сеулдаги Америка коллежи ва Токиодаги тижорат институтида ўқиган. Дастлабки ижодида француз символистларининг таъсири сезилади. “Со Вол” (“Тоза ой”) тахаллуси билан битган шеърлари кореяликлар кўнглидан чуқур жой олган. 1925 йили шоирнинг шеърий тўплами чоп этилган. Со давоми…

Роберт Рождественский (1932-1994)

Роберт Иванович Рождественский (ҳақиқий исми — Роберт Станиславович Петкевич; 20 июнь 1932, Косиха қишлоғи, Ғарбий Сибирь ўлкаси, ҳозирги — Олтой ўлкаси — 19 август 1994, Москва) — рус шоири, таржимон, қўшиқлар матни муаллифи. “Олтмишинчи йиллар авлоди”нинг таниқли вакилларидан бири. Ленин давоми…

Расим Гаража (1960)

Расим Гаража (Rasim Qaraca) 1960 йили туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг журналистика факультетини тамомлаган. Янги адабий ҳаракат намояндаси. Унинг “Ўлимга бахшида қуёш” номли шеърий тўплами эълон қилинган. БУЮМЛАР Бош чаноқ Юк машинасин чироқлари нурида Кўзга ташланади қабр тошлари. Гулхандан кўтарилувчи тутунга давоми…

Андрей Вознесенский (1933-2010)

Вознесенский Андрей Андреевич (1933.12.5, Москва – 2010.1.6, Москва) — рус шоири. Шеърлари ўта замонавийлаштирилганлиги, мураккаб образлилиги ва ритмик тизими билан ажралиб туради. «Аксилдунёлар» (1964), «Витраж ишлари устаси» (1976), «Адаштирув» (1978) тўпламлари, «Усталар» (1959), «Лон-жюмо» (1963). «Оза» (1964), «Авос» (1972), «Чоҳ» давоми…

Муқағали Мақатаев (1931-1976)

Муқағали Мақатаев (Мұқағали Сүлейменұлы Мақатаев) Олмаота вилояти Норинкўл туманидаги “Қорасоз” манзилида таваллуд топган. М.Мақатаев қисқа ижодий фаолияти даврида қозоқ шеъриятида инқилоб қилган новатор шоир саналади. У бадиий таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Жумладан, Дантенинг “Илоҳий комедия”сини, В. Шекспирнинг сонетларини, давоми…

Томас Элиот (1888-1965)

Шоир, драматург ва адабий танқидчи — Томас Стернз Элиот (Thomas Stearns Eliot) шеъриятда модернизм оқимининг йирик вакилларидан биридир. У 1888 йил 26 сентябрда Сент-Луис (АҚШ) шаҳрида бадавлат ва мартабали лротестантлар оиласида дунёга келди. Унинг бобоси черков қурган ва университет коллежига давоми…

Евгений Евтушенко (1932-2017)

Евтушенко Евгений Александрович (1932.18.7, Иркутск вилояти – 2017.1.04, Талса, Оклахома, АҚШ) — рус шоири. Биринчи шеърий тўплами «Келажак разведкачилари» (1952). Евтушенко адабиётни компартиянинг ғоявий қуролига айлантирмай, асл ҳолига қайтаришга — инсониятнинг мададкорига айлантиришга ҳаракат қилган. Энг яхши асарларида мураккаб ахлоқий давоми…

Осип Мандельштам (1891-1938)

Буюк рус шоири Осип Мандельштам 1891 йилда Варшава шаҳрида савдогар оиласида туғилган. Унинг болалиги ва ёшлиги Петербургда ўтади. Кейинчалик бир муддат Парижда таҳсил олади,аммо сўнг Петербург университетида ўқий бошлайди. Кейинчалик у Москвага кўчиб келади. Инқилобни қабул қилмаган шоир жуда оғир давоми…

Константин Бальмонт (1867-1942)

Константин Дмитриевич Бальмонт — рус символист-шоири, таржимон ва эссеист, Кумуш асар рус поэзиясининг атоқли вакилларидан бири. Шоир 1867 йилнинг 15 июнида Чор Россиясининг Владимир губерниясига қарашли Гумнишчи қишлоғида туғилиб, 1942 йилнинг 24 декабрида Франциянинг Нуази-ле Гран шаҳрида вафот этган. Шоир давоми…