Норбўтабек

Норбўта (тахминан 1749-1798) (тахминан1763-1798) Қўқон хони. Абдураҳмоннинг ўғли, Абдулкаримбийнинг набираси. 14 ёшидан тахтга чиққан. Наманган бекларининг сепаратизмини бостирган. Қўзғалон кўтарган Хўжанд бегини енгиб, шаҳарни ўзига бўйсундирган. Аммо, Ўратепа номигагина Бухорога тобе бўлиб қолган.

Олимхон

(? – 1810-й.й) (1801-1810) Қўқон хони. Минглар сулоласидан. Норбўтабийнинг ўғли. Унинг даврида салтанат ҳудудини кенгайтириш давом эттирилади. У Оҳангарон, Чимкент, Сайрам, Тошкент вилоятининг ҳаммасини, Россияга борувчи карвон йўлларидаги муҳим манзилгоҳларни забт этади. У Бухоро амирлигига қарши туришга кучи етажагини кўриб давоми…

Амир Умархон

Амирий (1787-Қўқон-1822) (1810-1822) Қўқон хони, зуллисонайн шоир. Норбўтабийнинг ўғли. Ўзбекларнинг минг уруғидан. Бошланғич саводини оилада чиқариб, кейин мадрасада таҳсил олган. Ёшлигидан сарой хизматига жалб қилинган: акаси – Қўқон хони Олимхоннинг давлатни бошқариш ишларида фаол иштирок этган. Олимхон 1807-1808 йилларда унга давоми…

Муҳаммад Алихон

(тахминан 1803/ 06-1842, Қўқон) (1822-1841) Минглар сулоласидан бўлган Қўқон хони. Умархон ва Нодиранинг ўғли. Отаси Умархон вафотидан кейин 17 ёшида тахтга ўтирган. Ҳукмронлик даврида хонлик ҳудудини кенгайтиришга уринган. Жанубий Олай тоғ этагида тожиклар бўйсундирилган. Қоратегин бутунлай, Дарвоз, Шуғнон, Рошан, Воҳонфақат давоми…

Шералихон

Шералихон Ҳожибек ўғли (тахм. 1797-1845 йиллар) (1842-1845) Қўқон хони. 1842 йил Бухоро амири Насрулло Қўқонни босиб олиб Иброҳим Хаёлни ноиб этиб тайинлаб кетади. Унинг зулмидан норози боґлган қўқонликлар қўзғолон коґтарадилар ва хон авлодларидан боґлмиш Шералини Қўқон хони деб эълон қиладилар. давоми…

Муродхон

Муродхон ибн Олимхон (?-1845) (1845 йил 7 кун) Минглар сулоласидан бўлган Қўқон хони. Олимхоннинг ўғли. Исфара ҳокими Сотиболди додхоҳ Қўқон хони Шералихонга қарши фитна уюштиради, бу ишга Муродхон ҳам тортилади. Улар Мусулмонқул мингбоши қирғизлар исёнини бостириш учун кетганидан фойдаланиб хонни давоми…

Маллахон

Маллахон ибн Шералихон (таҳминан 1830-1862) (1858-1862) Минг сулоласидан бўлган Қўқон хони. Худоёрхоннинг акаси. 1858 йилги тахт учун курашда Худоёрхон қўшинини Сомончи қишлоғИ яқинида енгиб Қўқонни эгаллаган ва ўзини хон деб эълон қилган. 1860 йил Маллахон қўшин тўплаб Пишпак (ҳозирги Бишкек)ка, давоми…

Султон Сайидхон

Султон Сайидхон ибн Маллахон (?-1868) (1863-1865) Қўқон хонлигида Султон Сайидхон 1863 йил июлда қирғизлар ва қипчоқлар амири лашкар Алимқул бошчилигида ҳокимятни эгаллаган. Султон Сайидхон номигагина хон қилиб кўтарилган, амалда давлат ишлари Алимқул қўлида бўлган. Рус қўшинлари бу пайтда Янгиқўрғон, Пишпак, давоми…

Худоёрхон

(1831, Қўқон – 1884, Каррух, Афғонистон) (1845-1858; 1862-1863; 1865-1875) Минглар сулоласига мансуб бўлган Қўқон хони (1845-1875- танаффуслар билан). Шералихоннинг ўғли. Қайнотаси Мусулмонқул томонидан тахтга ўтқазилган. Аммо ёш бўлганлиги туфайли амалда давлат ишларини Мусулмонқул бошқариб борган. Энг муҳим лавозимлар қипчоқлар қўлига давоми…

Муҳитдинов Абдулқодир

(1892 йил, Бухоро – 1934 йил 1-июн, Тошкент) Бухородаги жадидчилик ҳаракати намояндаси, сиёсат арбоби. Бошланғич таълимни Бухорода олгач, Истанбул мадрасасида ўқиди. Отаси йирик савдогар Мирза Муҳитдин Мансуров илк жадид газетаси “Бухоройи шариф”ни моддий жиҳатдан таъминлаб турган, янги усул мактабларига ҳомийлик давоми…


Мақолалар мундарижаси