Пўлатхўжаев Усмонхўжа

(1878 йил, Бухоро – 1968 йил, Туркия) Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Бухоро Марказий Ижроия комитети (МИК) раиси (1921 йил сентабр – 1922 йил август). Отаси Қори Пўлатхўжа бухоролик савдогар бўлган. У дастлабки таҳсилни Бухородаги давоми…

Хўжаев Порсо

Порсо Хўжа Ҳасан (1867 йил, Бухоро – 1937 йил 25 октабр, Тошкент) Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири, давлат ва жамоат арбоби. Бухорода мадраса таҳсилини олган. 1905 йилдан Бухородаги жадидчилик ва Ёш бухороликлар сафида Янги усул мактаблари очиш ва жадид газеталари давоми…

Юсупов Полвонниёз Ҳожи

(1861 йил – Хива – 1936 йил 14-май) Хоразмда жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси, ёш хиваликлар партиясининг асосчиси ва давлат арбоби бўлган П. Ҳожи Юсупов Хива шаҳрида савдогар оиласида туғилган. Эски мактабда таҳсил олгач, савдо ишлари билан шуғулланган. У араб, форс, давоми…

Тўрақулов Назир Тўрақулович

(1892 йил, октабр, Қўқон – 1937 йил 3-октабр) Давлат, сиёсат арбоби, тилшунос олим ва дипломат. Ўзига тўқ қозоқ оиласида дунёга келган. Қўқондаги рус-тузем мактаби (1905), савдо билим юртини (1913) тугатган. Москва савдо институтининг иқтисод факултетида ўқиган (1913-16). 1-жаҳон уруши пайтида давоми…

Рисқулов Турор

(1894 йил 14 декабр, Еттисув (ҳоз. Олмаота) вилояти Верний уезди Шарқий Тўрғай волости – 1938 йил 10-феврал, Москва) Туркистон халқининг таниқли давлат ва жамоат арбоби бўлган Т. Рисқулов камбағал қозоқ чорвадори оиласида туғилди. унинг отаси Рисқул Жилҳайдаров волост бошқарувчиси Учкемпировни давоми…

Раҳимбоев Абдулла

(1896 йил, Хўжанд – 1938 йил, 7 май) Давлат ва жамоат арбоби бўлган Абдулла Раҳимбоев Хўжанд шаҳрининг Раззоқи маҳалласида савдогар оиласида дунёга келган. 1910-1912 йилларда у Самарқанддаги эркаклар гимназиясида, сўнгра Тошкентдаги ўқитувчилар семинариясида билим олди (1917). У 14 та тилни давоми…

Хидиралиев Иномжон

(1891 йил 23 феврал, Наманган уезди Поп волостидаги Исковат қишлоғи – 1928 йил 31 декабр, Москва) Давлат ва жамоат арбоби, дипломат. 1903-1905 йилларда Попдаги, 1906-07 йилларда Қўқондаги рус-тузем мактабида ўқиди. 1909-1917 йилларда Ўш ва Жалолобод шаҳарларида Бозорқўрғон ва Қўрғонтепадаги приставларда давоми…

Иванов Владимир Иванович

(1893-1938), (1925-1927) Давлат ва партия арбоби. КПССга 1915 йилда аъзо бўлиб кирган. 1917 йилдаги Москвада бўлиб ўтган Октабр инқилобида қатнашган. 1920 йилдан Россия Коммунистлар партиясининг Ярославл губерна комитети котиби. 1925-1927 йилларда Ўзбекистон Коммунистлар партияси марказий кенгашининг биринчи котиби. 1927-1937 йилларда давоми…

Гикало Николай Фёдорович

(1897-1938) (1929) Совет партия арбоби. 1917 йилдан КПСС аъзоси. Шимолий Кавказда совет ҳокимиятини ўрнатиш учун курашганлардан бири. 1925 йилдан Шимолий Кавказда давлат котиби. 1929 йилда Гикало Ўзбекистон Коммунистлар партияси Марказий кенгашининг И-котиби бўлган. Кейинги йилларда Озарбайжон Коммунистлар партияси марказий кенгашининг давоми…

Икромов Акмал Икромович

(1898 йил, Тошкент – 1938 йил, 13 март, Москва) (1929 йил декабр – 1937 йил сентабр) Давлат ва сиёсат арбоби. Тошкентнинг Ўқчи маҳалласида мактабдор Икром домла оиласида туғилган. Отасининг мактабида савод чиқарган. Ёшлигидан форс ва араб тилларини пухта эгаллаб, шарқ давоми…


Мақолалар мундарижаси