Мулла Паноҳ Воқиф (1717-1797)

Воқиф (тахаллуси; асл исми Паноҳ Меҳди ўғли; ملاپناه واقف, Molla Pənah Vaqif) (1717-1797) — озарбайжон шоири, давлат арбоби. Араб ва форс тилларини яхши билган. Воқиф Қорабоққа келиб (1759), Шуша шаҳрида мактабдорлик, сўнгра Қорабоғ ҳукмдори Иброҳимхон саройида 27 йил вазирлик қилади. давоми…

Наби Хазрий (1924-2007)

Наби Хазрий (Nəbi Xəzri; ҳақиқий исми — Наби Алекпер ўғли Бобоев, 1924, Боку — 2007, Боку) — озарбойжон шоири, носир, драматург, публицист, таржимон. Озарбойжон халқ шоири (1984). СССР давлат мукофоти лауреати (1973). Ҳизмат кўрсатган санъат арбоби (1979). Озарбойжон радио қўмитасида давоми…

Хуршидбону Нотавон (1832-1897)

Хуршидбону Нотавон (Xurşidbanu Natəvan) мусиқа ва шеърият гулшани Шушада, зиёли оилада дунёга келди. У Қорабоғ ҳокими Иброҳимхоннинг набираси, Маҳдиқулихон I нинг қизидир (Маҳдиқулихон II шоиранинг ўғли). Бибилари Гавҳар оға, Оғабегим оға (Эрон ҳукмдори Фаталишоҳнинг биринчи аёли) “Оғабажи” тахаллуси билан ғазаллар давоми…

Ҳайрон хоним (1790-1848)

Ҳайрон хоним Дунбули (Heyran xanım) Озарбайжоннинг хушҳаво Нахчевон шаҳрида Канкарли Дунбули авлодига мансуб хонадонда туғилган, Русия – Эрон тўқнашувлари даврида Эроннинг Урмия кўли яқинидаги қишлоққа кўчирилган. Ҳайрон хоним ёшлигида саройда таҳсил олди, мумтоз шеърият анъаналарини ўрганди. Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз, Урфий, давоми…

Шакар Аслан (1937-1995)

Озарбайжонлик шоир, драматург ва журналист Шакар Аслан (Şəkər Aslan) 1937 йили туғилган. «Баҳор ёмғири» (1964), «Муҳаббат фасли» (1973), «Севги куни» (1977), «Сени севган кунимдан» (1980), «Бу кунлардан из қолар» (1982), «Дунёнинг севинчлари» (1987), «Уйга мактуб» (1991) каьи китоблари чоп этилган. давоми…

Эсмира Серова (1983)

Эсмира Серова (Esmira Serova) 1983 йилда туғилган. Озарбайжон Тиллар дорилфунунининг таржима факультети магистранти. Рус тилига инглиз (У.Х.Оден, Д.Уолкот, Ш.Хини, Ж.С.Бака) ва испан (Р.Хуаррос, Г.А.Беккер, Э.Буэтавентура, Э.Бейли) тилларида ижод қилувчи шоирлар шеърларини таржима қилган. * * * Қонун қилиб ол мусиқани, давоми…

Нажот Мамедов (1982)

Нажот Мамедов (Nicat Məmmədov) 1982 йила туғилган. Шоир, таржимон, филолог. Озарбайжонда Иосиф Бродский шеърияти ҳақидаги илк монографиянинг муаллифи. Озарбайжон шоирларининг асарларини рус тилига ўгирган. 2004 йилнинг “Энг яхши таржимони” мукофоти совриндори. * * * Ўйинқароқ болаларнинг қўлларидан юлқиниб чиққан варракларнинг давоми…

Оқшин Енисей (1978)

Оқшин Енисей (Agşin Yenisey) 1978 йилда туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг геология-минерология факультетини тамомлаган. “Ҳижрон суврати” шеърий тўплами чоп этилган. ФИЛЬМ ЯКУНИ Бор-э, деб кетворсанг сўнгги вагонда бўш, бўм-бўш бўлсанг вагондек фақатгина ўрнингдан туриб жой бериш-чун гўзал аёлга, фақатгина у ўлтираркан давоми…

Зоир Азамат (1975)

Зоир Азамат (Zahir Əzəmət) 1975 йилда туғилган. Ёш шоир модернчи сифатида танилган. 2005 йилда “Девор оқликларига қарши” шеърий тўплами чоп этилган. “Бирдамлик” мукофоти соҳиби. ЭВРИЛИШЛАР Баъзида кимнидир ўлдиришни истар инсон важ-карсон топилар ҳамиша ва яна англайсан бу сенинг ишинг эмас давоми…

Салом Сарвон (1966)

Салом Сарвон (Salam Eliağaoğlu Novruzov) 1966 йилда туғилган. “Сенга айтилган сўз – сенга аталмаган” ва “Йўлни кутиб ол” деб номланган иккита шеърий тўплам муаллифи. Замонавий шеъриятнинг ёрқин вакилларидан бири. БИР ДАҚИҚА СУКУТ: КУНДАЛИК ПАРЧАЛАРИ * * * Қўй, куйинма, курраи давоми…

Мақолалар мундарижаси