Анвар Обиджон (1947-2020)

Анвар Обиджон 1947 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Полосон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1979). Қисса ва ҳикоялари — «Уста Гулмат ғазаллари» (1974), «Энг ёруғ кун» (1983), «Аканг карағай Гулмат» (1987) ва бошқа. давоми…

Гелди Бердиев (1942)

Гелди Бердиев 1942 йилда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. Қарши Давлат педагогика институтини тугатиб, ўқитувчилик қилди, Самарқанд вилояти радиосида ишлади. «Биринчи қор», “Турналар” номли тўпламлари чоп этилган. ТАРОЗИ Уни яратдилар одамлар ўзи, Ўзаро низога қўямиз деб чек. Бузиб ҳам қўйдилар давоми…

Абдулҳай Носиров (1946)

Абдулҳай Носиров 1946 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Республика радиосининг адабий-драматик эшиттиришлар бош редакциясида ишлаган. Унинг «Кўзгу», «Уруғлар» номли тўпламлари босилиб чиққан. *   *   * Кезмайин не юртни — денгиз, боғ, чаман… Ой ўтмай ўртайди давоми…

Жўра Алимардон (1942)

Жўра Алимардон 1942 йилда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугаллаб, ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Унинг «Чўл таронаси», «Манзилдаги ўйлар»,  «Замондош ўйлари»  тўпламлари чоп этилган. ЧАМБИЛ Қайтмоқдаман, қадрдон Чамбил, Эй, хаёлим улғайган маскан! Қайтмоқдаман, талпинади дил, Ошиқади давоми…

Турсуной Содиқова (1944-2017)

Турсуной Содиқова 1944 йили Тошкентда таваллуд топган. Тошкент Давлат дорилфунунини тамомлаган (1961—1966). Унинг биринчи шеъри 1961 йилда «Ленин учқуни» рўзномасида босилган. Ҳозиргача бешдан ортиқ тўпламлари чоп этилган. «Қизлар дафтари» (1973) шеърий туркумининг ташкилотчилари ва муаллифларидан биридир. Шоиранинг биринчи шеърий гулдастаси давоми…

Рауф Парфи (1943-2005)

Рауф Парфи (Турсунали Парфиев) 1943 йил 27 сентябрда Тошкент вилоятининг Шўралисой қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1960—65). Ижоди 60-йиллардан бошланган. Дастлабки шеърлар тўплами — «Карвон йўли» (1968). «Акс-садо» (1970), «Тасвир» (1973), «Хотирот» (1974), «Кўзлар» (1976), давоми…

Омон Матжон (1943-2020)

Омон Матжон 1943 йил 14 февралда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1993). Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тугатган (1969). «Карвон кўнғироғи» (1973), «Қуёш соати» (1974), «Ёнаётган дарахт» (1976), «Ярадор чақмоқ» (1977), «Сени яхши кўраман» (1981), «Дарахтлар ва давоми…

Шафоат Раҳматуллаев (1942-2016)

Шафоат Рахматуллаев 1942 йил 10 майда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги Оккўрғон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган (1965). «Жануб шамоли» (1981), «Умид остонаси» (1988), «Гулоб» (1992), «Оэод сўз» (2003, Сайланма) асарлари нашр этилган. «Мусиқа услубиёти», «Мусиқа алифбоси» (1991—92), «Бошланғич мусиқа давоми…

Ҳабиб Саъдулла (1942-2006)

Ҳабиб Саъдулла 1942 йил 5 апрелда Наманган шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1992). ТошДУнинг журналистика факультетини тугаттан (1971). «Баҳор билан суҳбат» (1975), «Мулоқот» (1979), «Яна остонангда» (1982), «Эҳтиром» (1984), «Боғлар юртин боласимиз» (1988), «Тазарру», давоми…

Ойдин Ҳожиева (1942-2023)

Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Бухоро (ҳозирги Навоий) вилоятининг Қизилтепа туманидаги Хожайи Бўстон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1992). ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1960—65). Биринчи шеърий китоби — «Шабнам» (1971). «Манзиллар» (1971), «Онам севган қўшиқ» (1972), «Орзу гули» (1974), давоми…


Мақолалар мундарижаси