Даврон Ҳотам (1981)

Даврон Ҳотам – 1981 йил Жалолобод вилоятида туғилган. 2004 йили Ўш Давлат университетининг журналистика факултетини тугатган. Шавкат Раҳмон номидаги мукофот соҳиби. Ўшда ўтказилган ёш ижодкорлар семинарининг ғолиби. “Иқтидор” ёшлар газетасининг бош муҳаррири. Ўшдаги Ўзбек гуманитар педагогика факултетида адабиёт фанидан дарс давоми…

Масъуд (1981)

Масъуд Маҳсудов 1981 йил 7 июнда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. Андижон Муҳандислик Иқтисодиёт Институти ва Тошкент Иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ҳозирда, шу даргоҳда илмий иш олиб бормоқда. УЗОҚ БИР НУҚТАГА… Узоқ бир нуқтага термулганча жим Мўйсафид ногаҳон кўзларин ёшлар… “Замон давоми…

Адиба Умирова (1980)

Адиба Умирова 1980 йили Қарши туманида туғилган. 2003 йилги Зомин семинарида бош совринни қўлга киритган. Олий Адабиёт курсини битирган. «Оила ва жамият» газетасида хизмат қилади. «Руҳимнинг овози»,«Яшил тушлар» шеърий тўпламлари муаллифи. * * * Сизни суйдим бошим турар дор устина, давоми…

Комил Мажид (1980)

Комил Мажид (Комилжон Абдумажид ўғли) 1980 йил 10 июнда Жиззах вилояти Бахмал тумани Қорақишлоқ қишлоғида туғилган. Шеърлари “Шарқ юлдузи” , “Ёшлик” журналлари ва бошқа марказий газеталарда чоп этилган. Биринчи шеъри 2002 йил “Маърифат” газетасида чоп этилган. Илк китоби – “Ёнаётган давоми…

Умид Али (1978)

Умид Али 1978 йили Самарқанд вилояти Самарқанд туманида туғилган. 2001 йили Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тугатган. 2001-2003 йилларда тумандаги 23-ўрта мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, 2003-2012 йиллар мобайнида «Бекажон» газетасида мусаҳҳиҳ, мухбир, бўлим мудири, давоми…

Ғайрат Мажид (1976)

Ғайрат Мажид 1976 йил, 14 январда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Хўжаилмкони қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. Айни дамларда у “Ёшлар” телерадиоканалида хизмат қилади. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ғайрат Мажиднинг нашр этилган китоблари рўйхати: 1. “Гул санам” давоми…

Нодир Жонузоқ (1976)

ЎЗИМ ҲАҚИМДА Мен 1976 йилнинг 14 мартида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги “Килдон” фуқаролар йиғинига қарашли Сартюзи қишлоғида туғилганман. Қишлоғимиз кичкина бўлиб, ўша пайтлари табиий газ, тоза ичимлик суви бормаган, 20-25 чоғли хонадон учта ҳовуз сувидан фойдаланар эди. Ўша ҳовузлардан бири давоми…

Алишер Назар (1976)

Алишер Назар 1976 йили Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. 1998 йили Халқаро Гуманитар академиясини тамомлаган. “Бизга аталган тонглар” шеърий мажмуаси (1999) ва “Холислик эҳтиёжи” публицистик тўплами (2012) чоп этилган. Айни пайтда “Ёшлик” журналининг шеърият бўлими мудири лавозимида хизмат қилмоқда. ОЖИЗ давоми…

Ботиржон Эргашев (1975)

Ботиржон Эргашев Йўлдошали ўғли 1975 йил 12 декабрда Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги Қашқар қишлоғида туғилган. Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат Санъат институтини тамомлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаб келмоқда. ГАР НОЛИСАК… Зулмат ичра ўтар менинг туну-куним Мен давоми…

Дилфуза Комил (1975)

Дилфуза Комил 1975 йили Наманганда туғилган. Наманган давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. “Асотир”, “Кўкдан келган кўнгил” тўпламлари муаллифи. “Маърифат гулшани” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. * * * Қиш йиғлайди бағрим баҳорларида, Баҳор дилга соғинч суратин солар. Изингизда эзгин қолган давоми…


Мақолалар мундарижаси