Усмон Азим. Тонг отган тарафларда (насрий драматик достон)

Онам Менглихол Холиёр қизига бағишлайман. ҚАТНАШУВЧИЛАР: МАНГУҚУТ – олтмиш беш-етмиш ёшларда.ТОНГЁРУҒ – биринчи қисмда йигирма-йигирма беш,  иккинчи қисмда қирқ-қирқ беш ёшларда.КУНЁРУҒ – биринчи қисмда йигирма-йигирма беш, иккинчи қисмда қирқ-қирқ беш ёшларда.ЁЛҒИЗ МЕРГАН – Тонгёруғнинг ўғли. Ўн саккиз ёшда.МАНГУҲАЁТ – Кунёруғнинг қизи. давоми…

Анвар Обиджон. Ажинаси бор йўллар (қисса)

(Турмуш кечинмалари) БОШЛОВ Хо ишонинг, хо ишонманг, ёзаётғонимда тирик эдим.Гулмат ШОШИЙ Оғзингга келганини гапираверма, эсингга келганини ёзавер.Кулкул афанди Ёзсамми, ёзмасамми?Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли давоми…

Солиҳ Ёқубов. Ғаройиб синов (ҳажвия)

Зокир Қодирович ақлли, обрўли одам. Лекин у хотини Гулбаҳорнинг доим куюниб айтадиган «Ҳозир одамлар оёғи билан эмас, тили билан юради», деган гапини бир ўзимда синаб кўрай деб ғаройиб «эксперимент»га қўл урди. Якшанба куни дўсти Олимбекникидаги зиёфатда бўлиб қайтаркан, уйига юз давоми…

Солиҳ Ёқубов. “Энг зўр” латифа (ҳажвия)

Бошлиқ қўнғироқ қилганда жиринглайдиган, ходимлар унга «соқов» деб ном қўйган телефон «сайраганда» хонадагилар бир-бирига хавотирланиб қарашди. Ранги қув ўчган Нусратбек телефон гўшагини аста кўтарди. Қабулхона котибасининг овози эшитилди:— Сизни Тоир Турсунович сўраяптилар. Зудлик билан ҳузурларига кирар экансиз.Қўрқувдан қўллари қалтираган Нусратбек давоми…

Саид Анвар. Дорихоначи (ҳажвия)

Абдуҳамид ака дорихона очди. Қишлоққа керак-да. Турган-битгани — савоб… Қолаверса, хотиндан бир-икки сўмни яшириб қўйса ҳам бўлади…Лекин кўп ўтмай, ака дорихонасини буткул беркитди. Ҳатто дарчасини ғишт билан уриб, суваб ҳам ташлади. Сабабини сўрасам, сирка ҳидлагандай ижирғаниб гапириб берди: — Дорихона давоми…

Саид Анвар. “Поезд-поезд” (ҳажвия)

Мухторжон деган ота бошқа, эна бўлак иним мактабга директорликка тайинланадиган, вилоятга бориб суҳбатдан ўтадиган бўлди. “Бирга бориб келсак”, деб қолди. Директор ўзимиздан чиқадиган, шу мактабда ишлайман, яна меҳнатдан олти соатлик факултатив дарс бўш турибди, деган гаплар ҳам бор, машинамга ўт давоми…

Холиёр Сафаров. Сир (ҳикоя)

Қиш кунларининг бирида спортчи талабалар машғулотларини тугатиб, залдан чиқиб кетишаётганида Абдужалил бош кийимини кия туриб, бехосдан ёнидаги Шероз исмли йигитни туртиб юборди. Сўнг дарров кечирим сўради. — Кўзингга қараб юрсанг бўлмайдими, қишлоқи! — деди Шероз унга ўқрайиб.— Нима? – Абдужалилнинг давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Шабада (ҳикоя)

Бахт ҳам насиба, у кимларнидир зор қақшаб излаб юради, рўпарасидан, оёғининг остидан чиқиб қучоқ очиб кутади, кимларнидир эса калака қилгандек мудом четлаб ўтади.Тоғаси Комронни ёмон изза қилди.– Ҳаётда ношукрликдан ёмон нарса йўқ, – деди у аввалига мулойимлик билан, лекин бу давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Қайсарлар (ҳикоя)

Матризанинг манглайига битган ёлғизгина қизи бор. Ўзиям катта ўқишда. Омонлик бўлса, яқинда тугатиб қайтади. Қизи фермер хўжалигида ишлаган пайтлардаёқ талай-талай йигитларнинг боши Матризанинг пахса девордек қаттиқ, ўжар феълига урилиб “ёрил”ган ва қайта рўпара келмасликка сабоқ олиб кетган.Матризанинг бир армони – давоми…

Омон Мухтор. Кекса муаллим ёки Наполеон ҳайкали (ҳикоя)

Ўша куни уйда зерикиб ўтирган эдим. Кампирим невараларимни соғиндим, деб катта қизиникига кетган. Ўртанча қиз эри билан чет элда юрибди. Кенжамиз иссиқ-совуғимдан хабар олиш учун уйда қолган, лекин у ҳам уйда эмас — эрталаб ишга чиқиб кетиб, кеч қоронғисида қайтади. давоми…