Абдужалол Тайпатов. Жиян (ҳикоя)

Шаҳарнинг энг катта магазинларидан бири.Тоға-жиян иккинчи қаватни айланиб юришибди. – Манави зўр экан,сизга тўғри кеп қолар? – Тоға жиянига жигар ранг камзул-шимни кўрсатди.– Ўзиям импортнийга ўхшайди. Абдимурод камзулнинг у ёқ бу ёғини ағдариб кўрди.Асл матодан тикилган, чет элники.Шунақасини анчадан бери давоми…

Абдужалол Тайпатов. Ўғил (ҳикоя)

У мактабдан кеч қайтди. Ичкари уйда уст-бошини алмаштираётган эди, момоси чақириб қолди. – Самад, ҳов Самад! – Ҳов-в! – Довушинг ўчгир, тезроқ чиқсанг-чи. Самад шоша-пиша кийиниб чиқди. – Ҳа, нима дейсиз? Ҳовлида ипини узиб кетган бузоқ ўйноқлаб юрар, кампир уни давоми…

Абдужалол Тайпатов. Оёғи ердан узилган одам (ҳикоя)

Гоҳи-гоҳида дам олиш кунлари зерикканда “дом”имиз ёнидаги чойхонага чиқиб тураман. Катта йўл ёқасидаги ариқ бўйида, баланд чинорлар тагида жойлашган бу “оромгоҳ” ҳамиша гавжум бўлади. Айниқса, ҳаво иссиқ ва дим кунлари шарқираб оқаётган ариқдаги сув тафтингни олиб, чой танангни яйратади.Чойхоначига бир давоми…

Абдужалол Тайпатов. Алам (ҳикоя)

Ғулом Қодирович анча кеч уйғонди. Боши лўқиллаб оғрир, томоғи қуруқшаб қотиб қолганди. У оғзида аччиқ таъмни сезди. Ўрнидан турмоқчи бўлган эди, боши айланиб кетди ва гарданини яна ёстиққа қўйишга мажбур бўлди. Томоғи, кўкракларида сим-сим оғриқ бор эди. Ютинди, шунда ичи давоми…

Абдужалол Тайпатов. Полвон (ҳикоя)

Қаршидан Тошкентга қатнайдиган енгил машиналар бекатига келишимиз биланоқ бизни такси ҳайдовчилари ўраб олишди: “Тошкентгами?”, “Келинг, бензинли машина!”, “Бир киши керак, ҳозироқ жўнаймиз!”, “Айтган манзилингизга элтиб қўяман”, “Ўтиришингиз билан юрамиз. Нархини келиштирамиз!”. – Ҳой, биродарлар! – дедим қўлимни кўтариб, – бизнинг давоми…

Қулман Очилов. “Бонжур, мадам!” (ҳикоя)

Автобусда юрган киши ҳар  хил одамни кўради, тешик қулоқ – ҳар хил гапларни эшитади. Менинг оқ “ГАЗел”да ўз жойим бор: энг охирги қатордаги, энг чекка дераза олдидаги, қора чийбахмал сирилган ўриндиқ. Йўлнинг бошида ўтираману охиридан икки бекат берида  тушаман. Маза. давоми…

Маҳмуд Бўрон. «Эр» топилди (ҳажвия)

Еттинчи синфда ўқийман. Ўзимча, Бахтиёр Ихтиёров, Юрий Никулинман. Мактаб саҳнасида телевизорда кўрганларимни қайта-қайта ўйнайман. Ҳаммани кулдираман.Кунлардан бир куни, биринчи соат дарси кетяпти. Тасаввур қилинг. Вжантималага ўхшаб кетадиган, кетворганидан нафақат ўқитувчиларни, балки ўқувчиларни ҳам ўзига мафтун қилиб қўйган геометрия муаллимамиз дарс давоми…

Маҳмуд Бўрон. Садоқат (ҳажвия)

Қишлоқнинг кун чиқар томонидаги ҳовлининг лойсувоқ, пастқам иморатлари уни ўраб олган ўриклар орасидан кўзга ташланиб туради. Бу ер ҳамиша сокин. Қишлоқнинг асосий тўпари бу ердан бир чақиримча нарида, сон-саноқсиз дов-дарахт ичра кўркам бўлиб кўзга ташланади. Зоир амаки узоқдан қараганда кимсасиздек, давоми…

Маҳмуд Бўрон. Ғиждувонча усул (ҳажвия)

устоз шарофати билан Навбатдаги ишхонамда ярим йилча ишлаб, бир жойда мана олти ойдирки муқим ишлаётганимдан мақтанишни бошлаб юборган кезларимда бир йигитни ишга олишди. Албатта, кимни ишга олиш ёки паттасини қўлига тутқазишни биров мендан сўрармиди. Дастлаб бу йигит менга ёқмади. Сап-сариқ, давоми…

Қулман Очилов. Пуфак (ҳикоя)

Ўлжа бува ҳовлига лопиллаб кириб келаётган Болта полвонга кўзи тушдию чўчиб кетгандай ирғиб ўрнидан турди. – Келинг, полвон?Меҳмон чолнинг қўлини икки кафти орасига олиб, иссиқ кўришди. – Димоғингиз чоқми, бува? Кайфиятингиз дурустми?Қўра тарафдан ҳўкиз мўъради. – Шу ҳаром ўлгур сигирнинг давоми…