Анвар Обиджон. Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия)
Телевизўр янги чиққан даврларда Ҳабил кўкнорининг ҳужрасига йиғилиб, пул тўлаб томоша кўрардик. Камхаржлар бир ҳовуч майиз ёки уч-тўрт калла новвот олиб киришарди. Ойнаи жаҳоннинг қулоғи буралса, дўст-душманни ажратмай жилмаядиган бир жувон «ассалому алайкум»лаб чиқиб, ортиқча жалангламасдан гап бошларди. Кейин қарабсизки, давоми…