Сафар Кокилов. Консилиум (ҳажвия)

Сигарет тутунга тўла катта хонада оқ халат кийган бир неча ўта жиддий қиёфадаги кишилар эрталабдан бери мунозора қилишади.– Йўқ, йўқ. Мен ололмайман. Беморнинг дарди жаррохлик эмас. Уни терапевт олсин. – деди саккизинчи марта сўз олган жаррох Жовлиев.– Йе, нега энди? давоми…

Сафар Каттабоев. Ориятли дайди (ҳикоя)

Гоҳ маст, гоҳ ҳушёр юрадиган Марьянинг дафъатан кўринмай қолганига қўшнилари дастлаб унчалик эътибор беришмади.Аммо унинг қия очиқ деразасидан бадбўй ҳид келавергач, кимнингдир эсига милицияга хабар бериш тушиб қолди. Агар мабодо ўлиб қолган бўлса, уни милициядан бошқа ким ҳам кўмар эди.«Участковой» давоми…

Омина Тожибоева. Олмос сир (ҳикоя)

Алишер ўз ҳужраси томон йўл оларкан, кеш ўмровли, соддагина мулозими Шайх Баҳлулга синчковлик билан каради. Ҳар галгидек ўзига хос улуғворлик, назокат ва мулойимлик билан:— Ортимдин ҳеч бир зот кирмасун! — деди.Шайх Бахлул тавозе ила бош эгди. Шоирнинг ортидан бошидаги учли давоми…

Юсуф Cиддиқ. Эврилиш (ҳикоя)

Икки минг …нчи йилнинг ёзи. Саратон қуёши олов пуркайди. Боз устига афғон шамоли чиябўридек увиллайди. Шамол забтига олиб, кўз кўрмас баҳайбат панжалари билан қумларни ҳавога совуради.Қум барханлари этагидан пахта далалари бошланади.Туман ҳокими Тўрақул шундай ҳавода йўлга чиққанидан пушаймон бўлиб, димоғида давоми…

Гулнора Раҳмон. Сипоҳийлар хонадони (трагедия)

М. Мирҳаё ўғлига бағишланади Қатнашувчилар: Саййид Султон Алибек                        45 ёшлардаБекнинг катта хотини Зарнигорбегим                 40 ёшлардаБекнинг кичик хотини Садафбегим                30 ёшлардаБекнинг катта ўғли Баҳромбек                    23 давоми…

Восит Аҳмад. Ақллилик балоси (ҳажвия)

Ота-онаси хизмати ва меҳнати билан Хушнуд тенгдошларига нисбатан барвақтроқ улғайди: кўп китоб ўқигани учун билимлироқ бўлиб ўсди. Лекин уни ишлатишда ҳали меъёрни билмагани сабабли азиятлар ҳам чека бошлади. Бу бутун ҳаётида одат тусига айланди.Ҳар қалай баҳсларда қатнашиб, калтак остида қолган давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Бола (ҳикоя)

Уч-қуйруғи йўқ, деб таърифланадиган бу шаҳарнинг чекка мавзеларидан биридаги кўп қаватли уйлар худди эгизаклардек бир-бирига ўхшаш. Бола бу уйларнинг қанчалик даражада оқилона тиклангани ҳақида кўп марта хаёлга берилар, аммо ўйлаб ўйининг тагига етолмасди. Қувурлардан оқувчи иссиқ ва совуқ сувнинг эҳтиёжга давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Аросатдаги аёл (ҳикоя)

Худо ҳақидаги азалий баҳс-мунозара унга ҳам тинчлик бермасди. “Ҳа, тангри бор. У бутун борлиқнинг эгаси”, деган жўнгина иқрорга негадир бўйин ёр бермайди. Ҳеч қандай илоҳият йўқ, деб ёшлигиданоқ уқдирилган тушунча барибир хирагина бўлиб бунга соя ташлаб турарди. Муаллима ўзи каби давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Ҳайкаллар ороли (ҳикоя)

Биринчи сафар Тинч уммони вазмин чайқалади. Чексиз масофалар ўз қаърига сир яширган янглиғ узанган: улар бир вақтнинг ўзида ҳам ўз бағрига чорлайди, ҳам ундан итаради. Ҳозир эса сув юзасини қалин оқиш туман қоплагани боис қайиқдан туриб қаралганда бурун остинигина кўз давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Миркомилбойнинг қазо бўлган намози (ҳикоя)

Извош гузардан ўтиб катта кўчага бурилди ҳамки, Ёқубхўжадан садо чиқмади. Бой икки-уч дафъа ҳамроҳининг авзоига зимдан кўз югуртирди. Ёқубхўжанинг қадди уникидан ярим қарич тик, шу боис у ўтирган ҳолида ҳам хийла салобатли кўринади. Одамлар, «Ёқуббойнинг шахсий қўриқчиси» деб гап тарқатишди, давоми…