Адҳам Дамин. Бизда ҳам ғурур бор (ҳажвия)

Кечаси уйга ширакайф кириб келганимда уйқусираган кўзларини ишқалаб, «Намунча» дея хушламай эшик очган хотинимни кўргач, вақт алламаҳал бўлиб қолганини пайқагандек бўлдим. «Овқатни иситайми?» дегани қулоғимга дағал эшитилди. «Емайман!» дедим кескин. Қорин оч бўлса-да, бизда ҳам ғурур бор.Хотиним хўмрайганича ётоққа кириб давоми…

Фарҳод Мусажонов. Ибрат (ҳикоя)

Кун айни қиёмига етган, ҳаво ёнмоқда.Бозордан қайтаётган эр-хотин ўз кўчаларига етганларида дам олиш учун қўшни ҳовлилардан бири олдидаги ёғоч курсига чўкдилар.— Боситхон барака топсин, эшигининг тагини гулзор қилиб қўйди, бизнинг каби толиққанлар ўтириб нафас ростлайди, — деди эр. Аёл бош давоми…

Абдужаббор Умаров. Диваннинг устаси ким (ҳажвия)

Орзу қилмаган, қилмайдиган одам бўлмаса керак. Кичкиналигимда баъзи кунлари мактабга бормасам, деб орзу қилардим. Орзуимга етиб, мактабни ўн беш йилда тугатдим. Мен-ку орзуимга вақтида эришдим, аммо Эшмат бобо бунинг учун қирқ йил сабр қилибдилар-а.…Мебел магазинига тасодифан кириб қолдиму, тўполоннинг устидан давоми…

Меҳринисо Қурбонова. Дунё гўзал (ҳикоя)

Баҳорнинг илк кунлари эди. Атрофдан пуштиранг, оппоқ бўлиб гуллаган дарахтларнинг муаттар ҳидлари таралиб турарди. Ҳар куни икки томони чинор, акация дарахтлари соя ташлаган йўлакдан юриб ишга кетаман. Бошқа яқин йўллардан ўтиб боришим, вақтимни бироз бўлса-да тежашим мумкин. Аммо айнан мен давоми…

Шодмон Отабек. Имтиҳон яқинлашганда (ҳажвия)

Хуллас-калом, ана шу ажойиб даврнинг ажойиб гаштини «маза» қилиб суриб юрган қаҳрамонларимиз — Тошпўлат, Мўмин, Ҳамидлар ётоқхонада ширин уйқуда эдилар. Талаба халқини биласиз — уззу кун тиниб-тинчимайди, қоқ ярим тунгача ухлашни хаёлига келтирмайди. Жамики муаммоларнинг ечимини охирги кечага тақаб қўяди. давоми…

Маҳбуба Холова. Ўзим айланай (ҳажвия)

Шу айрим хотинларга ҳайронман-да… Битта эркакнинг кўнглини топишолмайди. Эри кўринди дегунча дағ-дағ титрашади. Эркак дегани, асли ёш боладай гап-да. Ўзим айланай, деб, икки оғиз ширин гапирсангиз, чойга солинган қанддай эриб кетади.Толеимдан айланай, ўзимнинг эргинам ажойиб-да. Қўй оғзидан чўп олмаган… Бировнинг давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Мендай одамни боплади-я (ҳажвия)

«Шодивой жуда ҳушёр, бўшангроқ кишиларнинг танобини тортиб туради», дейишди бир даврада.— Намунча уни мақтадинглар, мана мен бир девор қўшниси бўлсам-да, ҳали бирор мартаям боплаб кетолгани йўқ! — деди Салим ферма.Бу гап Шодивойнинг қулоғига етди. Индамади. Пайт пойлади. Ферманинг шундоққина ёнгинасида давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Ўттиз йил аввалги гап (ҳажвия)

Болта агрономнинг хўп ажойиб боғи бор. Хўжаликка келган меҳмон борки, шу боғда тунаб кетади. Бир куни раис бобо битта хорижликни агрономикага бошлаб келди.— Меҳмонни зериктирмайсиз-да, Болтавой, — деб тайинлади.— Э, ёнида тилмочи йўқ-ку, қандоқ тил топишаман?— Бемалол сўзлашаверинг. Ўзбекчани биларкан, давоми…

Илҳом Зойир. Қизилиштон (ҳажвия)

Деразадан тушиб турган қуёш нури кесак қисган қовундек чўзинчоқ бошни ялтиратиб, хонани янада нурафшон қилиб турарди. Деразага қарама-қарши ўтирган бўлим мудири Каром Саломов эшикнинг амиркон этикдек «ғарч» этган товушидан хаёли бўлинди. Эшикдан мўралаган кишининг чеҳраси таниш бўлса керак, ялтироқ бошини давоми…

Нормурод Норқобилов. Бўрон қопган кун (ҳикоя)

Келинининг аломат феъли бор — ҳуши тоблаган кунлари, ҳе йўқ-бе йўқ, бирдан тушлик кўтариб келиб қолади. Сўнг эса, шу гапни иддао йўсинида такрор этади: «Иккитагина сомсага қорнингиз тўяди. Шу иссиқда овора бўлишим шартмиди». Қайнонаси Эшқулнинг сомсасидан емаслигини яхши билади. Билгани давоми…