Муҳаммад Амин Иноқ

(тахминан 1730-1790) (1770-1790) Хива хонлигини идора қилган қўнғирот сулоласи асосчиси. Иноқлардан Муҳамад Амин иноқлик лавозимига кўтарилган. Туркманларнинг ёвмут ва човдур қабилаларига қарши кураш олиб борган, лекин муваффақиятсизликка учраб Бухорога, Дониёлбий оталиқ ёнига кетган. Хоразмни бутунлай эгаллаб олган ёвмутлар Хива тахтига давоми…

Аваз Муҳаммад Иноқ

Авазбий (1782-1804) (1790-1804) Хива хони. Қўнғиротлар сулоласидан. Муҳаммад Амин иноқнинг ўғли. Иноқлардан. Аваз хон авлодидан бўлмагани учун тахтни қўғирчоқ хонлар орқали бошқарганлар. Аваз Муҳаммад иноқ ҳукмронлиги даврида Хива хонлигини иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида кўп ишлар қилинган, Хивада катта ҳажмдаги қурилиш давоми…

Элтузархон

(? – 1806) (1804-1806) Хива хони, Муҳаммад Амин иноқнинг набираси. Қўнғиротлар сулоласидан. Элтузар даврида четдан чақирилган сохта хон Абулғози тахтдан тушириб, ўзига хон унвонини қабул қилади (1804 йил). Шундан кейин, қўнғирот қабиласи Хива хонлиги тахтини 1804 йилда расман ҳам эгаллади. давоми…

Муҳаммад Раҳимхон I

(1775-1825) (1806-1825) Хива хони. Қўнғиротлар сулоласидан. Тўлиқ исми Муҳаммад Раҳимхон ибн Аваз иноқ ибн Муҳаммад Амин иноқ. Акаси Элтузархон вафотидан кейин тахтга ўтирган (1806 йил). Муҳаммад Раҳимхон I Хива хонлигини бирлаштиришда ижобий натижаларга эришган; бир қанча сиёсий, иқтисодий, маъмурий ислоҳотлар давоми…

Оллоҳқулихон

(тахминан 1797-1842) (1825-1842) Хива хони, Қўнғиротлар сулоласидан. Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли. Оллоҳқулихон даврида зулм, талончилик, ўзаро урушлар кучайган. Оллоҳқулихон Бухоро билан сулҳ тузилганига қарамай 7 марта Бухоро хонлиги ҳудудига юришлар қилиб, қишлоқларни талаб қайтган. Хуросонга 5 марта юриш қилган. Қорақалпоқ ва давоми…

Сайид Муҳаммадхон

(1823-1864) (1856-1864) Хива хони. Қўнғиротлар сулоласидан. Муҳаммад Раҳим I нинг ўғли, Муҳаммад Раҳим II -Ферузнинг отаси. Унинг даврида Хивадаги ички низоларга барҳам берилган, хонликда тинчлик-осойишталик барқарор топган. Сайид Муҳаммадхон 1858 йил Хивага келган Н.П. Игнатев миссиясини қабул қилган. Шу йили давоми…

Муҳаммад Раҳимхон II

Феруз (1845 йил – Хива – 1910 йил) (1864-1910) Хива хони; шоир ва бастакор. Қўнғиротлар сулоласидан. Хива шаҳридаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида таҳсил кўрган, давлат, ҳуқуқ илмини замонасининг машҳур мударриси, шоир ва олим Доий, Юсуфхўжа охун ва бошқалардан ўрганган. Огаҳий Муҳаммад давоми…

Асфандиёрхон (қўнғирот)

(?-1918 йиллар) (1910-1918) Хива хони. Қўнғиротлардан. 1910 йил отаси Муҳаммад Раҳимхон II вафотидан сўнг рус подшо ҳукуматининг ёрдами билан тахтга чиқди. 1910, 1914 йилларда Петербургда бўлди. Асфандиёрхон даврида маърифатпарвар вазир Исломхўжа ташаббуси билан Вхива ва бошқа шаҳарларда почта-телеграф, касалхона, икки давоми…

Саид Абдуллахон

(?– 1933 йил, Кривой Рог шаҳри, Украина) (1918-1920) Хива хони, қўнғиротлардан. Ферузнинг ўғли. Укаси Асфандиёрхон суиқасд натижасида ўлдирилгач, Жунаидхон томонидан Хивага хон қилиб кўтарилган (1918 йил 3-октабр). Саид Абдуллахон жисмоний жиҳатдан заиф ва иродасиз бўлиб, Хива хонлигидаги барча ишларни амалда давоми…

Абдурауф Фитрат (1884-1938)

Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби эди. Абдурауф Фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича, давоми…


Мақолалар мундарижаси