Аванешхон

(туғилган йили номаълум) (1525-1538) Хива хони. Шайбонийлар сулоласидан. Убайдуллахон 1537 йили Урганчни эгаллади ва Аванешхон қўшинларини тор-мор келтириб, хоннинг ўзини ўлдиради. Хонлик ҳудуди тўрт қисмга бўлиниб, унинг бир қисми Убайдуллахон, қолган уч қисми эса Ҳисор, Самарқанд ва Тошкент ҳокимларига бўлиб давоми…

Алихон

(туғилган йили номаълум) (1538-1547) Хива хони. Шайбонийлар сулоласидан. ХVI аср охири-XVII аср бошларида Амударё ўзанинг ўзгариши, дарё аввалги йўналишининг қуриб бориши хонликда ички сиёсий аҳволга қанчалик оғир бўлмасин ҳукмдорларни ирригатсия ишларига эътибор беришга мажбур этган. Унинг даврида Янгиариқ, Тошли, Ёрмиш давоми…

Ҳожи Муҳаммадхон

(Ҳожимхон) (туғилган йили номаълум) (1558-1602) Хива хони. Шайбонийлар сулоласидан. 1593 йилда Хива хонлиги Бухуро хони Убайдуллахон томонидан босиб олиниши натижасида Ҳожимхон ўз оиласи билан Эрон шоҳи Аббос ҳузурига қочишга мажбур бўлади. 1595 йилда Хива туркманлар ёрдамида яна ўз мустақиллигини тиклаганда давоми…

Араб Муҳаммадхон

(ХVI асрнинг 2-ярми – 1623 йил) (1602-1623) Хива хони. Шайбонийлар сулоласидан Хоразм хони Ҳожи Муҳаммадхон (Ҳожимхон) (1598-1602 йиллар)нинг кенжа ўғли. Отаси ҳаётлигида Хива ҳокими бўлган. Отаси вафотидан сўнг 1602 йили хонлик тахтига чиққан. Абулғози Баҳодирхоннинг ёзишича, унинг даврида Россия чегарасини давоми…

Асфандиёрхон (шайбоний)

(Исфандиёрхон) (? – 1643) (1623-1643) Хива хони, Араб Муҳамадхоннинг ўғли. Шайбонийлар сулоласидан. Туркманлар ёрдами билан укаси Элборс (Илборс) Султонни тахтдан ағдариб, 1623 йили Хивада хонлик тахтига ўтирди. У туркман зодагонларига таяниб иш юритди. Эрон давлати қўлига ўтиб қолган Жанубий Туркманистонни давоми…

Абулғози Баҳодирхон

(1603 йил 23 август, Урганч – 1663 йил апрел, Хива) (1644-1663) Хива хони, шайбонийлар сулоласидан, тарихчи ва табиб. Абулғози Баҳодирхоннинг оғалари Ҳабаш султон ва Элбарс султон оталари Араб Муҳаммадхонни енгиб, уни Қум қалъасига қамадилар. Отасининг тарафдорлари бўлган катта оғаси Асфандиёр давоми…

Анушахон

Аабулмузаффар Муҳаммад (?-1686 йил) (1663-1687) Хива хони, Шайбонийлардан. Абулғози Баҳодирхоннинг ўғли. Бухоро хони Абдулазизга қарши жанг (1657 йил)да қаҳрамонлик кўрсатиб, жанг тақдирини хиваликлар фойдасига ҳал қилган ва отасини ўлимдан сақлаб қолган. Унинг қўшинини Бухорога етиб бориб, Самарқандни эгаллади. 1685 йилда давоми…

Шерғозихон

(?, Бухоро – 1727 йил декабр, Хива) (1715-1727) Хива хони. Шайбонийлардан. Жонтўрахоннинг ўғли. Мадрасада таҳсил олган. 1715 йил Ёдгорхон вафотидан сўнг, Бухородан келтирилиб Хива тахтига ўтқазилган. Шерғозихонга қарши Орол бўйида яшовчи қорақолпоқлар Ишимхон бошчилигида исён кўтаришган. Шерғозихон улар устига қўшин давоми…

Элбарсхон II

(?-1739 йил 27-ноябр) (1728-1739) Хива хони. Шоҳниёзхон ўғли. Унинг ҳукмронлиги даврида Хива хонлигида сиёсий аҳвол кескинлашади. 1736 йил Шерғозихоннинг катта Эрғози султон Шоҳободда унга қарши кураш бошлаган. Хонликдаги манғитлар ва қорақолпоқлар ҳам бош кўтарган. Элбарсхон уларга қарши кураш билан бир давоми…

Ғойиб ибн Ботир

(Қорабойхон) (туғилган йили номъалум) (1746-1756) Хива хони. У иноқлар нуфузини йўқотиш пайида бўлиб, ўзбек қабилаларига қарши курашди. Ўзбек қабилалари Ғойибнинг укаси Абдулла бошчилигида хонга қарши қўзғолон кўтардилар. Қўзғолонга Бухоро хони Муҳаммад Раҳимхон аралашди. Гойиб тахтдан тушириб, ўз нойиби Темурғозини хон давоми…


Мақолалар мундарижаси