Гўзалой Солиҳ. Ғолиба (ҳикоя)

— Ё, мадад! Зарифанинг овози даврадан эшитилаётган “Ҳа, ҳа баракалла, бўшашма”, каби ҳайқириқлардан фарқли ўлароқ, гулдуракдек янгради. Одатда, у кескин ҳаракат қилмасидан олдин шундай дерди. Бу сафар ҳам шундай деди-ю, рақибасини елкаси оша кўтариб, чирпирак қилиб, ерга урди. Унинг гурсиллашига давоми…

Шароф Бошбеков. Темир хотин (комедия)

Шароф БОШБЕКОВ ТЕМИР ХОТИН Жиддий комедия Иштирок этувчилар: ҚЎЧҚОР — тракторчи «АЛОМАТ» — робот ОЛИМЖОН — ёш олим ҚУМРИ — Қўчқорнинг хотини ШАРОФАТ — қўшни жувон САЛТАНАТ — қўшни аёл СУВОН — мулла ТУРОБЖОН — Қўчқорнинг ўғли БИРИНЧИ САҲНА Қишлоқ. давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Чопон ва паранжи (ҳикоя)

Шаҳарнинг дилрабо, чиройлиқ боғлариға кирар эдим.Кирар эдим мен бир вақтлар шаҳарнинг дилрабо боғларига.Калта, ихчам пичимлик кийимлар кийган озода йигитлар, келишган, кўклам туслик ва тортқич ранглик кўйлак кийган қизлар…Келишган қизлар, озода йигитлар у ёқдан-бу ёқға аста-аста босишиб ўталар, ўталар эди қўлтиқлашиб…Ихчам давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қор қўйнида лола (ҳикоя)

I Бир, икки, уч, тўрт… беш; беш… олти! Етти, саккиз, тўққиз, ўн…. Кичкина, қизил ипдан безалган тўп (каптов) алжиб қочиб кетиб, ертўла оғилнинг деворига ёндошиб ўскан ёш қантак ўрикка бориб тегди-да, сакраб ҳовузға «шўп» этиб тушиб ҳам кетди… Қизлар барчаси давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қурбони жаҳолат (ҳикоя)

Эшмурод ўз уйида ўтуруб эдики, биров эшик қоқди. Эшмурод эшик олдига келуб:— Кимдир?— Мен.— Сен кимсан?— Мен Мўминжон.— Вой, Мўминжон экан-ку,— деб эшикни очуб, Мўминжонни меҳмонхонага олуб кирди. Хизматчини чақируб, чой-нон олуб келишга буюруб юборди. Мўминжон ёшлигидан ўғирлиқға одат қилуб давоми…

Латиф Маҳмудов. Нок (ҳикоя)

Бу ерга келганимизга уч-тўрт ой бўлди. Мен ҳам, ойим билан дадам ҳам янги уйга, қўни-қўшниларга аллақачон ўрганиб кетдик. Бироқ бувим эса, худди бирон нарсани йўқотиб қўйган одамдек, туриб-туриб эски ҳовлини қўмсаб қолади-ю ўзини қўйгани жой тополмай:— Ҳой, болам, — дейди давоми…

Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)

I Боққол Маҳмуд Массоҳ харидор кутиб, оппоқ чўққисоқолини қашиб ўтиради, кўзлари ўтган-кетганда. Унинг дўконида одамнинг жонидан бошқа ҳамма нарса топилади. Қанд-новвот дейсизми, ҳолва, сабзи, пиёз, гуруч дейсизми — ҳаммаси бор. Агар бирор харидорга атторлик буюмлари ёки игна, ип, мих ва давоми…

Миркарим Осим. Алжабрнинг туғилиши (қисса)

I — Шаҳри Багғдодга соғ-саломат етиб келганингиздан беҳад хурсандман, яна кўришадиган кун бор экан, — деди уй эгаси — марвлик Холид ибн Абдумалик кенг пешонали ёш меҳмон билан қучоқлашиб кўришар экан. — Абу Абдуллоҳ Муҳам¬мад ибн Мусо жаноблари қачон етиб давоми…

Миркарим Осим. Нур ва зулмат (қисса)

1. ЖАҲОН ОТИН Йўлнинг икки томонндаги қатор теракларга қўниб олган зарғалдоқлар сарой соқчиларидек ўқтин-ўқтин бир-бирларшш чақириб, қандайдир нохуш аҳволдан хабардор қилаётгандек эдилар.Кечки пайт. Дарахтларнинг сояси узунлашиб, боққа салқин тушган. Зарбоф, парча, шойи тўн кийган сарой амалдорлари, беклар гердайиб, боғ ўртасидаги давоми…

Миркарим Осим. Cинган сетор (қисса)

1. ЎТМИШ БИЛАН УЧРАШУВ — Наманган шаҳридин кетганимга ўн саккиз йил бўлибдур-а. Тавба, вақт ҳам тоғдин айқириб тушаётган сойдек тез оқиб ўтар экан. Яқингинада шу кўчаларни чангитиб юрар эдик-ку — деди Машраб жоме ёнидаги тор кўчада эшагидан тушиб.— Мана, уйимга давоми…