Зулфия Қуролбой қизи. Икки манзил (ҳикоя)

– Ҳаммасини сен учун қилдим! Сени деб! Сен бўлсанг…Юзи докадек оқарган, титраётган эркак бир соат бурун худди шундай деди қўрққанидан деворга суянганча оғир курсини ўзига қалқон қилиб кўтариб турган, зўриққанидан кўра ку-тилмаган вазиятдан қаттиқ ларзага тушган қизга…Бу бир соат, атиги давоми…

Отаули. Бадал (ҳикоя)

Мана, бир йилдирки, Ҳалил йўқ оромини баттар йўқотди. На ётишида ҳаловат бор, на туришида. Маррага яқинлашиб қолгани кейинги уч-тўрт кун ичида-ку, қўяверасиз. Хаёлан нималарнидир хомчўт қилади, қайта-қайта ҳисоблаб кўради. Уззукун бир нарсани ўйлайди: “Қачон бу боши-кети йўқ ташвишлардан қутулиб, илмий давоми…

Гулноз Мамарасулова. Парирўй (ҳикоя)

Кейинги пайтлари Абдулла кунларининг бир алфозда зерикарли ўтаётганидан тез-тез нолийдиган бўлиб қолди. Ҳар куни эрталабдан ишга боради, кеч тушгач қайтади. Шу билан яна бир куни ўтади-кетади. Ҳар куни бир хил одамлар, бир хил иш, бир хил танишларни кўравериб зада бўлган давоми…

Муяссар Тиловова. Қорағордаги ов (ҳикоя)

Катталар менга шарт қўйишди. Уларнинг сафига кириш учун узун сув илонини тутиб, Қулмат оқсоқнинг бўйнига илишим керак. Бу унчалик қийин эмас. Қулмат оқсоқ жуда ювош чол. Бировга қаттиқ гапирмайди. Кўзлари ўтмаслашганидан катта кўзойнагини тақиб, кулбаси атрофини айланиб юради. Орқасидан соядай давоми…

Муяссар Тиловова. Бургутлар (ҳикоя)

Ярим соатча олдин баҳор ёмғири тошлар юзини ювиб ўтган. Қуюқ ўтлоқдаги майсалар баргида ёмғирнинг маржон-маржон зарралари йилтираб турибди. Эрталабдан бери қўрада қамалиб, очиққан қўй-эчкилар яйловга ёйилиб кетди. Кўкатлар нам бўлгани учун бобом билан катта харсангнинг устига ўтириб, уларни кузатяпмиз. Тепамизда давоми…

Муҳаммад Исмоил. Кечиккан мактуб (бадиа)

Мени Ҳиндистон элчихонасига чақиришаётганини айтишди. Бош консул дўстим эди. Дарҳол унинг қиёфаси кўз олдимда намоён бўлиб юзимга табассум югурди. Биз у билан бир варакайига тўртта тилда ўзбекча, ҳиндча, русча, инглизча, аралаш-қуралаш гаплашар, расмий суҳбатимиз аския айтиш билан якунланар, унинг самимийлигими, давоми…

Муҳаммад Исмоил. Мени кечир, Мукеш (бадиа)

Самолётимиз Деҳли шаҳрига қўнганида ҳаво очиқ, ҳарорат 27-30 даража иссиқ эди. Деҳли кўчалари ям-яшил дарахтларга бурканган, кўча бўйларида эринчоқ маймунлар галаси тамшаниб ўтган-кетганларни томоша қилиб ўтиришади. Бизни кутиб олишга чиққан ҳинд дўстларимиз бўйнимизга шода-шода мойчечаклар гулдастасини осишди. Уларнинг ҳушбўй ва давоми…

Лобар Азизхўжаева. Бахт (бадиа)

Севган йигити томонидан навбатдаги ишқий мактуби ҳам жавобсиз қолган дугонам чуқур оҳ тортиб столга бошини қўяди:— Уф-ф… Нақадар бахтсизман-а…Демак бахт муҳаббатда экан-да? — ўйлаб қоламан мен. Наҳотки бахт деганлари фақатгина севишдан иборат бўлса? Астагина ёнимда ўтирган “ғамбода”ни туртаман:— Нилу, бахт давоми…

Лобар Азизхўжаева. Мени севиб қолсайдинг…(бадиа)

Эшик очилиб бир-биридан эзгин хаёлларимни учириб юборади. Онажоним астагина тепамга келиб сочларимни силайдилар— Ўтирибсанми болам? Мен кетяпман, сенам бирровга чиқсанг бўларди, сал бўлсаям кўнглинг ёзиларди…Мен қизарган кўзларимни онамдан яшираман.— Йўқ, она, боргим йўқ…— Майли, бўмаса мен тезгина қайтаман. Айтгандай, ўғлим, давоми…

Нилуфар Турғунова. Арғимчоқ (ҳикоя)

Деразадан мўлтираб турган кўзлар ёмғир остида қолган эски арғимчоққа узоқ-узоқ термуларди.Арғимчоқ эрталабдан бери тинмай ёғаётган ёмғирда ивиб кетган. Эски қайрағочга осилган бу арғимчоқ акаси учун Сабринанинг қувноқ хандаларидан яккаю ягона ёдгорлик. Бу баҳорги ёмғирлар Беҳрузга ёшлик хотираларини эслатарди. Ўша кунги давоми…