Абдуқаюм Йўлдош. Қайдасан, мўъжиза… (ҳикоя)

* * * Ўзбековуллик Тиркаш чўпоннинг кенжа ўғли Дамин кутилмаганда машҳур бўлиб кетди. Болалар у ҳақида тўлиб-тошиб гапиришарди. Аммо катталар ишонқирамай бош чайқашди. Заҳаргина тили билан овулда танилган Беркин муаллим эса очиқдан-очиқ истеҳзога ўтди.– Қарқуноқдан булбул чиқмайди, биродарлар, – деди. давоми…

Ғози Раҳмон. Шукуҳли карвон (қисса)

ХИЗР ЮРГАН ДАШТ… Бундай барокатли дашт Амирлик ҳудудида танҳою ягона, десаям бўлаверади. Абдуллахон замонида Зарафшон суви қўл меҳнати билан Эски Анҳор канали орқали шу кенг даштнинг ярмидан кўпини сероб қилганида Бухородан Қарши орқали Самарқанд сари йўл олган карвонлар, бу даштнинг давоми…

Зулфира Мисбах. Сўфитўрғай (қисса)

Етти ёшимдан бу ёғини эслайман. Тўғрироғи, биринчи синфни тугатиб, таътилга чиққан қизалоқни кўз олдимга келтираман. Ўша йиллари катта ариқ тошиб оқарди. Болалар қий-чув билан тепаликдан сувга сакрашар, мириқиб чўмилишар эди. Уларни ҳавас билан кузатиб ўтирардим. Бир куни нима бўлдию, ариққа давоми…

Анвар Суюнов. Икки тонг ораси (ҳикоя)

1 Ғира-шира тонг қоронғуси.Осмонга отилган тошни пайқаш қийин.Кимсасиз адирлар қўйнини тилиб ўтган кўчада онда-сонда лоп-лоп этиб ўтиб қоладиган машина чироқлари йўл гирди билан кетаётган аравали байтал ва икки кишининг кўзини қамаштиради. Ўткинчи шуълада кунботардаги беткайликда ўн чоғли қўйнинг ҳайиғиб кетаётгани давоми…

Тўлқин Ҳайит. Ошиқ (ҳикоя)

Қўшни қишлоқдаги тўйдан қайтган Очил бобо хуфтон намозидан сўнг, бошини деворга тираганича:– Кўргали ҳуснингни зору мубтало бўлдум санга, – дея хиргойи қилиб қолди.– Ҳай, чол, сизга нима бўлди? Кул-пул босиб келдингизми? Бу нима алжираш? Уялмайсизми? – деди Ҳанифа кампир қирмизи давоми…

Муҳаммад Шариф. Хиргойи (ҳикоя)

Ўша куни шомга яқин гоҳ кучайиб, гоҳ секинлаб ёғаётган шиғалоқ қор илкис изчил маромга кириб, майин шитир-шитири ила борлиқни мунгли оҳангга тўлдирди. Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари давоми…

Қўчқор Норқобил. Элакда сув турмайди (ҳикоя)

Ёмондан қоч-да қутул. Бўлмаса, ўл-да қутул! Кетай демайди. Ўтирибди. Ланжиллагани ланжиллаган.– Оғамбойим, ке энди, шугина – булбулнинг кўз ёшидай бир имзо… Сендан нима кетди?!Қони юзига тепиб чиқди. Нима қилсин? Бегона эмас: “Мен сени одам қилдим демасаям, Тошкентга сени мен олиб давоми…

Қўчқор Норқобил. Бу ерларда ҳаёт бошқача (ҳикоя)

Игнага ип ўтказолмай қолганига анча бўлди. Кўз қурғур хиралашган. Ёш ҳам саксонга сабоқ бериб турибди. Лекин ўзи анча тетик. Овозини айтмайсиз, гулдурайди – гапни замбаракнинг ўқига боғлаб отади, тушган жойини ўпириб кетади. Қишлоқда катта-кичик уни Гулдурак момо дейди. Ўзиям ўрганиб давоми…

Асрор Аллаёров. Чиннигул (ҳикоя)

Ўнг қўлида бир даста чиннигул кўтариб олган кекса аёл ўзи яшайдиган кўча томон буриларкан, беихтиёр гул дўконидан чиққанидан буён жилмайиб келаётганини сезиб қолди. Буни биров кўриб қолмадимикин дея аввал тўғрига, кейин икки ёнига қаради. Кўчада ҳеч ким кўринмади. – Ҳар давоми…

Асрор Аллаёров. Беш учрашув (ҳикоя)

Гулруҳ опанинг ажинлари қошларига туташиб кетган чеҳраси-ю, эгилган гавдасига кўзи тушган киши шубҳасиз уни саксондан ошган кампир деб ўйларди (аёл ҳозир 56 ёшда). Ва албатта, унинг ҳаёти билан қизиққан одам аёл киши учун энг оғир жазо бўлган – ёлғизликдан ўзга давоми…