Абдулатиф Абдуллаев. Қўнғиз бекача (ҳикоя)

Оғилда маъраётган қўйларнинг овозини ўчирмасдан туриб оқшомги мултьфилмни кўриш йўқ. Бунга ака изн бермайди. Бир икки марта қилинган қайсарлик юзида «шовла» қайнаши билан якун топган. Шунинг учун бола кенг ҳовли адоғидаги бедапояда ошиғич йўнғичқа ўради. Ҳатто шошганидан чап оёғининг бош давоми…

Абдулатиф Абдуллаев. Игнабоғич (ҳикоя)

Ёшим етиб, мактабга қатнай бошладим. Ҳар тонг ажиб завқ билан уйғонаман. Чой ичаётиб лабларимни куйдириб оламан. Шундай шошиламанки, соатга қараш хаёлимга келмайди. Мактабга етай деганда катта серқатнов йўлни кесиб ўтиш керак. Бу ердан ҳатто узоқларга кетадиган юк машиналар ҳам қаттиқ давоми…

Хуршид Нуруллаев. Кўнгилдан кечган фикрлар

Бошлиқ қилган ҳазилни ҳамкасбингга қайтарма, устидан кулган бўласан.* * *Дўстлик қаримайди, лекин ўлиши кузатилган.* * *Пулга обрўни топиб бўлмайди, лекин сотиш мумкин.* * *Тўғри, улар бир қориндан тушган, лекин зоти бошқа.* * *Севиб яшашдан севилиб яшашнинг фарқ ўртанишда.* * *Бойликни давоми…

Хуршид Нуруллаев. Мен бошлиқман (ҳажвия)

Мендан қанақа бошлиқ чиқиши мумкин? Йўқ, жамоа ичида шарманда бўлишни хоҳламайман. Бирор кимсага овозимни кўтариб гапиролмасам, кимнидир ҳақорат қилишимни-ку тасаввур ҳам қилиш қийин, умримда ҳатто пашшага озор етказмаган бўлсам, нега энди мен бошлиқ бўлишим керак?— Сен мутахассиссан. — дея илгари давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Бизнинг мулоҳазаларимиз (фельетон)

БИЗНИНГ МУЛОҲАЗАЛАРИМИЗ (Баъзи тақризларга назира) Матбуот саҳифаларидан маълумки, ҳозирги вақтда шаҳар ва қишлоқларимизда турли бинолар ва турар жойлар кўплаб қурилмоқдалар. Модомики, шундоқ экан, халқимизнинг стол, стул, буфет, шкаф, каравот, маданий қозиқ ва бошқа шунинг сингари молларга талаби кундан-кун ортмоғи ва давоми…

Жасур Кенгбоев. Сўнгсиз гурунглар (ҳикоя)

Билак бир, бармоқ бошқа.Ўзбек халқ мақоли – Э, ошна, шуйтиб десанг, тўйга борсанг тўйиб бор, деган гапда ҳикмат кўп экан, – деди Нарзи муаллим гурунгда. – Яхшиям, уйимдан шўлти-шўрва ичиб чиққан эканман… Бир майизни қирқ бўлиб, қирқ бўлагини ҳам ўзи давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Бир вафолик заифани хусусида ҳикоя

Ушбу вақтдин 1500 йил муқаддам Шом вилоятида денгиз лабида Искалун ва ёки Жура номлиқ бир катта шаҳар бор экан. Мазкур шаҳарда бир катта савдогар ва анинг хотуни бор экан ва ўшал савдогарнинг ёши 35 ёшда ва хотуни 24 ёшда экан. давоми…

Озод Мўмин. Амир Темурнинг ёқути (эссе)

Мен роппа-роса ўн йил қимматбаҳо тошларнинг табиий хусусиятларини ўрганиш билан шуғулландим. Уларни тадқиқ этишда ишлатиладиган, ҳозирги пайтда Иттифоқнинг заргарлик саноатида кенг қўлланилаётган бир қанча асбобларнинг муаллифи ҳам бўлдим. Тадқиқотлар мобайнида қимматбаҳо тошларнинг жуда ажиб хоссалари мавжудлигига, катта ахборот манбаи эканлигига давоми…

Темир Қурбон. Ўлим шарпаси (ҳикоя)

Умаршайх мирзо Сайхун бўйига бемурод чўккалади. У тўлин ой жилваланаётган сокин дарё жозибасидан кўнгил чигилини ёзмоқчимиди ё ётлар қолиб, ўз қариндошлари ёвга айланганидан озурда дил достонини беозор сувларга айтмоқчимиди? Буни ўзи ҳам билмайди. Ўргимчак тўридек ҳар томондан қисиб келаётган ёғий давоми…