Нуҳ ибн Мансур

Амири Рашид (963 – Бухоро – 997) (976-997) Сомонийлар давлатининг амири, амир Мансур ибн Нуҳнинг ўғли. Отасининг вафотидан сўнг тахтга ўтирди (976 йил 26-сентабр). Сиёсий ва ҳарбий соҳада ислоҳотлар ўтказган. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Азиз вазир, Абулҳасан Симжурий сипоҳсолор (бош давоми…

Мансур ибн Нуҳ II

Абу Ҳорис (?-999) (997-999) Сомонийлар амири. Унинг даврида мамлакатда парокандалик, ички низолар (Мансур билан лашкарбошилар ўртасида) ташқи хафв (қорахонийларнинг ҳужумлари) кучайган. Айниқса, қорахонийлар томонига ўтган хоин лашкарбошилардан Фойиқ саройга нисбатан уюштирган фитналарда фаол қатнашади. 999 йилнинг февралида Фойиқ турк ғуломларига давоми…

Абу Иброҳим ибн Нуҳ

Амири Мунтасир (? – 1005) (1000-1005) Сомонийлар сулоласига мансуб бўлган сомонийлар амири. Сулоланинг охирги ҳукмдори Абдулмалик ибн Нуҳ (999-1000)нинг биродари. Қорахонийларга қарши муваффақиятсиз кураш олиб боради. Сомонийларнинг сўнгги вакили бўлган Мунтасир сомонийларнинг аввалги шон-шуҳратини тиклай олмайди. Мунтасир Султон Маҳмуднинг ноиби давоми…

Наср ибн Али

Наср Элоқхон (?-1012, Ўзган) (999-1012) Мовароуннаҳр илик хони. Қорахонийлардан. Ҳокимият тепасида расман ҳукмдор акаси Аҳмад ибн Али Арслонхон эди. 996 йилда қорахонийларнинг Мовароуннаҳрга ҳужум қилганида бошчилик қилган. Бухорони эгаллаш билан Мовароуннаҳрнинг босиб олинишини ниҳоясига етказган (999 йил октабр). Сомонийлар амири давоми…

Алитегин ибн Ҳусайн

(?–1035) (1025-1034) Мовароуннаҳр иликхони. Қорахонийлардан. Мовароуннаҳрни самонийлардан тортиб олишда иштирок этган (999-1012). Наср ибн Али вафоти (1013)дан сўнг тахт учун кураш чоғида арслонхонлардан Муҳаммад ибн Али томонидан асир олинган. Тахминан 1025 йилда асирликдан қочиб Бухорони эгаллаган ва салжуқийлардан Арслон ибн давоми…

Иброҳим ибн Наср

Бўритегин, Тамғачхон Иброҳим (?-тахминан 1070) (1040-1070) Мовароуннаҳрдаги Ғарбий қорахонийлар хоқонлиги асосчиси. Қорахонийлардан. Отаси Наср ибн Али. Илоқ ҳокими (1017-1021). У ерда Бўритегин, амир ва малик унвонлари билан тангалар зарб эттирган. Қорахоний бекларидан Алитегин туркманлар ёрдамида Мовароуннаҳрни босиб олган пайтда (1025) давоми…

Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон

(?-1130) (1102-1130) Қорахонийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори. Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Сулаймон Довуд Кучтегин ибн Тамғачхон Иброҳим. Барқиёруқ вассали Сулаймонтегиннинг ўғли. 1102 йил Самарқанд тахтига Арслонхон унвони билан ўтқазилган. 12 минг мамлукдан иборат қўшин тузиб Дашти Қипчоққа бир неча бор ҳарбий давоми…

Қутбиддин Муҳаммад

(? – 1127) (1097-1127) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори. Ануштегиннинг ўғли. Ёшлигида Марвда яхши таълим олган, илми адаб ва дин илмларини ўрганган. Отаси вафотидан кейин салжуқийларнинг Хуросондаги исёнкор ноиби амир Додбек Ҳабаший томонидан Хоразм ноиби этиб тайинланган ва хоразмшоҳ унвонини давоми…

Отсиз

Отсиз ибн Қутбиддин Муҳаммад ибн Ануштегин (1097-1156) (1128-1256) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори. Отаси вафотидан сўнг тахтга ўтирган, салжуқийлар султони Санжарнинг вассали бўлган. Лекин у Хоразмни мустақил давлатга айлантиришга интилган. Отсиз Санжарнинг рухсатисиз аввало Жанд ва Манғишлоқни эгаллаб ва Туркистоннинг давоми…

Эларслон

(?-1172 йил 17 март) (1156-1172) Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлати ҳукмдори. Отсиз хоразмшоҳнинг ўғли. Эларслон аввал, салжуқийлар султони Санжарга итоат этишини билдириб, нома ва совға-саломлар юборган. Султон Санжар Эларслонни хоразмшоҳ деб эътироф қилган. Султон Санжар вафотидан сўнг салжуқийлар тахти учун давоми…


Мақолалар мундарижаси