Худойберди Дониёров. «Ўзбек» сўзининг келиб чиқиши (1990)

Маълумки, Совет ҳокимияти йилларида СССР халқларининг тарихини ўрганиш соҳасида анчагина ишлар қилинди. Лекин булар кўпроқ маълум бир қолипга солинган ҳолда олиб борилди. Натижада СССРдаги ҳар бир халқнинг ўз тарихини чуқур ўрганиши ўрнига кўпгина чалкашликларга йўл қўйилди. Баъзан эса, масалан, Ўзбекистоннинг давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Тошкентнинг ўн икки дарвозаси (1990)

Мовароуннаҳрнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Шош (Тошкент) ўзининг узоқ ва қизиқарли тарихида ўзаро феодал урушлар ҳамда хорижий босқинчилар истилоси натижасида неча бор бузилиб, неча бор қайта тикланган. Шарқ мамлакатларида, жумладан, Ўрта Осиёда йирик шаҳарлар қўрғон билан ўраб олинганлиги, уларнинг давоми…

Комилхон Каттаев. Шердор (1990)

Умри боқий, ғоятда нафис, жозибадор обидалар неча асрлардан буён кўҳна Самарқанд кўркига ярашиб турибди. Не бахтки, бугунги авлод улар билан ҳақли равишда фахрлана олади. Хориждан ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ эса, бу обидаларни бир бор кўрмоқ, улуғ боболар қадамжоси бўлган давоми…

Амриддин Бердимуродов. Амир Темур битиги (1991)

Эрмитажда ватанимизнинг қадимий тарихи, маданияти ва амалий санъатига оид кўплаб осори атиқалар сақланади. Нафис санъат асарларию ҳайкаллар, тангаю суратлар, битиктошлар тарзида етиб келган айни меросда буюк боболаримизнинг нозик дид ва иқтидорлари, эътиқод ҳамда тафаккурлари муҳрланиб қолган. Шулардан бири диёримизнинг темурийлар давоми…

Ҳамид Зиёев. Ўзбек халқининг шаклланиши (1990)

Бамисоли бир дарахтнинг шохлари ҳисобланган ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, туркманлар, қирғизлар ва қорақалпоқлар асрлар мобайнида Ўрта Осиёдаги моддий-маданий бойликларни яратишда, маҳаллий золимларга ва чет эллик босқинчиларга қарши курашда қўлни-қўлга бериб баҳамжиҳат ҳаракат қилдилар. Улар бир дарёдан сув ичиб, бир заминда яшаб давоми…

Тоҳир Муҳамедов. Савод тарихига оид ҳужжат

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг  бой қўлёзма хазинасида “Саййид Амир Ҳайдар Баҳодирхон мактуботи” номли бир нодир қўлёзма сақланади. Унда Бухоройи шариф тахтини 1799 – 1800 йилдан то 1826 йилга қадар эгаллаб турган Амир Ҳайдарнинг турли хил расмий мактуб ва ҳужжатларининг давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Сирли келишув бўлганмиди?

Дунё тушунарли ва тушунарсиз нарсалардан иборат десак, хато бўлмас. Бир қарасанг, ажабланадиган нарсанинг ўзи йўқ: кимнинг кимлиги, ниманинг нималиги кундай аён. Аммо кутилмаганда шундай ҳолатлар  юзага келадики, одам зоти ўзини, ён-атрофидагиларни, ҳар куни эртадан кечгача бирга бўладиганларни ҳам тушуна олмай давоми…

Шониёз Дониёров. Мадаминбек ким эди? (1991)

Инқилоб, аниқроғи ҳокимият тўнтариши… Очларга нон, йўқсилларга бошпана, деҳқонга ер ва эрк, тенглик ва тинчлик ваъда қилган инқилоб. Ҳа, ўша йўқсиллар кутган инқилоб… «Озодлик ва эрк» куйчилари томонидан хўб маромига етказиб обдон куйланган инқилоб… Улардан ўтказиб инқилобга таърифу тавсиф бериш давоми…

Жавоҳарлаъл Неру. Бобур ва Акбар («Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан)

Ҳиндистоннинг биринчи Бош министри, Халқлар ўртасида Тинчликни сақлаш Халқаро Ленин мукофотининг лауреати Жавохарлаъл Неру таваллудига юз йил тўлди. Шу муносабат билан унинг «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» асаридан парча эълон қилаётирмиз. Бу китоб ҳибсга олинганимдан кейин, Ер куррасининг катта қисми уруш гирдобига давоми…

Фозила Сулаймонова. «Бобурнома»га ишланган расмлар (1990)

Ўзбек халқининг атоқли фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг қисқа ҳаёти давомида катта адабий ва илмий мерос қолдирди. Унинг мусиқа ва ҳарбий ишга доир рисолаларидан бошқа ҳамма асарлари бизгача етиб келган. Булар орасида адибнинг шоҳ асари «Бобурнома» алоҳида аҳамият касб этади. давоми…


Мақолалар мундарижаси