Фарасман

(мил. авв. IV аср) Сиёвушийлар сулоласидан бўлган Хоразм подшоси (мил. авв. IV аср). Фарасман ҳақида узуқ-юлуқ маълумотлар сақланиб қолган. Мил. авв. 328 йил Македониялик Александрнинг Ўрта Осиёга юриш чоғида Фарасман 1500 кишилик отлиқ қўшини билан Александрнинг қароргоҳи жойлашган Бақтра шаҳрига давоми…

Африғ

Офриғ (IV аср) Милодий IV аср бошида Хоразмда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳ, африғийлар сулоласи асосчиси. Қадимги Хоразмдаги кўплаб қалъаларнинг бунёд этилиши Африғ номи билан боғлиқ. 305 йилда хоразмшоҳ Африғ ўз қароргоҳини Кат шаҳрига кўчиради. Кат қайта тикланиб, Ал-Фир қалъаси ичида шоҳ давоми…

Нуҳ ибн Асад

(? – 842) (819-842) Сомонийлардан бўлган Самарқанд ҳокими. Тоҳирийлардан Абдулла ибн Тоҳир билан бирга халифаликдан мустақил сиёсат юргазишга интилган, Истахрий ва Ибн Ҳавқалларнинг ёзишича, халифа Муътасим (833-842) бундан норози бўлиб Абдулла ибн Тоҳирга нома юбориб, уни койиган. Абдулла бу хатни давоми…

Аҳмад ибн Асад

(?-865) (842-864) 817 йилдан Фарғона ва 842 йилдан Самарқанд амири бўлган. Сомонхудотнинг набираси. Рофе ибн Лайс қўзғолони пайтида Аҳмад ибн Асад ўз биродарлари Нуҳ, Яҳё ва Илёслар билан Суғдда қўзғолонни бостиришда халифаликка катта ёрдам берган. Бунинг эвазига халифа Маъмуннинг кўрсатмасига давоми…

Наср ибн Аҳмад

Наср I ибн Асад Сомоний (тахм. 848-893) (865-892) Ўзбек давлатчилигидаги сомонийлар сулоласининг бошлиғи, Самарқанд ҳокими (865-892). Сомонийлар давлати ҳукмдори. Наср ибн Аҳмад Норин дарёси бўйидаги Ҳайлам қишлоғида туғилган. Отаси Аҳмад вафотидан (865 йил) кейин у Самарқандни марказга айлантиради. Бухоро воҳаси, давоми…

Исмоил Сомоний

Исмоил ибн Аҳмад Сомоний (849 йил, Фарғона – 907 йил, Бухоро) (874-907) Ўзбек давлатчилиги тизимида ҳукмронлик қилган сомонийлар сулоласининг йирик вакили. Унга “амири-мозий” – “дунёдан ўтган амир” деган лақабни берганлар. Аббосий халифа Муътамид (870-892) Рофе ибн Лайс қўзғолонини бостиришда ёрдам давоми…

Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний

(? – 914) (907-914) Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган сомонийлар амири. Амири шаҳид. Унинг даврида бир қанча қўзғолонлар бўлиб ўтди. Хусусан амакиси Исъҳоқ ибн Аҳмад Самарқандда, Рай ва Сейистон ҳокимлари исён кўтардилар. Бу исёнлар шафқатсизлик билан бостирилди. Аҳмад узоқ вақт ҳукмронлик қилмади. давоми…

Наср ибн Аҳмад

Наср II ибн Исмоил Сомоний, Амири Саъид (Саодатлик) (тахминан 906-943) (914-943) Сомонийлар давлати ҳукмдори. Давлатни 8 ёшли Наср ибн Аҳмад номидан вазир Жайҳоний бошқарган. Унинг даврида Бухоронинг Регистон майдонида подшо қасри қаршисида девонлар учун сарой қурилиб, давлат маҳкамаси мана шу давоми…

Нуҳ ибн Наср

Амири Ҳамид, Абу Муҳаммад (?- Бухоро – 954) (943-954) Сомонийлар давлати амири, амир Наср II ибн Аҳмаднинг ўғли. Отаси 30 йил ҳукмронлик қилгач, тириклик пайтида тахтни унга топширган (943 йил 10-апрел). Бухоро қозиси, фиқҳ илмининг билимдони Абулфазл Марвазий (946 йил давоми…

Абдумалик ибн Нуҳ

Амири Рашид (944-961) (954-961) Сомонийлар амири. Отаси Нуҳ ибн Наср вафот этгач 10 ёшида тахтга ўтирган. Нуҳ ибн Наср даврида бувайҳийлар билан бошланган уруш Абдумалик ибн Нуҳ даврида (956) яраш билан якун топади. Абдумалик ибн Нуҳ даврида давлатни идора қилишда давоми…


Мақолалар мундарижаси