Амриддин Бердимуродов. Асрларни бўйлаган бунёдкорлик

Соҳибқирон Амир Темур яшаб ўтгандан буён сал кам етти асрга яқин вақт ўтган бўлса-да, бу улуғ зотнинг ҳаёти ва фаолиятига бўлган қизиқиш кундан-кунга кучайиб бормоқда. Амир Темурнинг дунёқараши, ҳаёти ва фаолиятини, амалга оширган бунёдкорликларини бор бўй-басти билан англаш учун Турон давоми…

Вайрон бўлаёзган тарихий обидалар

Озарбойжоннинг Арманистон томонидан оккупация қилинган ҳудудидаги тарихий обидалар, масжид ҳамда мадрасалар хавф остида қолмоқда. Бу ҳақда АЗЕРТАЖ ахборот агентлиги хабар беради. Агентлик бунга далил сифатида бир қатор фотосуратларни илова қилади. Қайд этилишича, фотосуратлар Тоғли Қорабоғ, шунингдек, Садарак, Зангилан, Лочин, Келбажар, давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Жавоҳир шодага қўшилган гавҳар

Миллий адабиётимиз тарихи нафақат адабиётшуносликка оид рисола ва тазкираларда, баёз ва мажмуаларда, балки тарих китобларида ҳам акс этган. Бунинг исботи учун Рашидиддиннинг “Жомеъ ут-таворих”идан Огаҳийнинг “Шоҳиди иқбол” асаригача юзлаб тарихий манбаларни кўрсатиш мумкин. Ғиёсиддин Ҳумомиддин ўғли Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сийар фи давоми…

Амир Темур ва Йилдирим Боязид орасидаги мактублашув

Амир Темурнинг Йилдирим Боязидга ёзган илк мактуби: Эй Рум эли диёрининг подшоҳи, Йилдирим Боязид!Аввало,  шуни уқиб олки, биз ўз куч-қудрати ва иқтидори ила инсониятнинг катта бир қисмини ўзимизга тобеъ қилган ҳукмдорлармиз. Бундай мисли кўрилмаган ишни ўз жидду-жаҳдимиз билан қилдик, сен давоми…

Ҳаким Сатторий. Тарихни зар, ўзни заргар билсалар…

Бир ҳақиқат кишини мамнун этади: бугунга келиб аҳолининг барча қатламларида довруқли ўтмишимизга қизиқиш ҳар қачонгидан кучайди. Олимлар ва ижодкорлар тарихий мавзуларда самарали қалам тебратаяптилар. Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даври, айниқса, кенг ўрганилмоқда. Бу, бир томондан, яхши, албатта. Иккинчи томондан, давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Соҳибқироннинг меъморий мероси

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур даврининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги юксак ўрнини баҳолашда унинг фаолиятидаги бунёдкорлик ишлари, айниқса, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт мингдан зиёд моддий-маънавий обида, жумладан, Шаҳрисабз ва Самарқанддаги тарихий давоми…

Анвар Намозов. 37-йил жаллодлари

Қатағон йиллари ҳақида гап кетганда, мустабид тузум, ноодил салтанат, адолатсиз замон, минглаб одамлар умрининг бевақт хазон бўлгани ҳақида эшитамиз. Яқин-яқингача эса сталинчилар ва ўша замон руҳи билан яшовчилар “стахановчилар” — НКВД жаллодлари ҳақида сукут сақлаб, ҳеч нима дейишмаган. Ваҳоланки, бу давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Хат тозалиги руҳ тозалигидир

Мовароуннаҳр тарихида араб алифбоси, гарчи бу ўлкаларда унгача амал қилган суғд, хатти куфий, сих ёзувлари умрини қисқартирган бўлса-да, асрлар оша авлодларимиз томонидан яратилган ганжиналарнинг бизгача етиб келишида асосий восита хизматини ўтади. Бу хат тарихини ўрганиш, турли даврларда алломалар ва тарихнависларнинг давоми…

Мансурхон Тоиров. Уруш аёллар иши эмас

Қуйидаги сатрларни кўзда ёш, қалбда изтироб билан ёздим. Муаллиф Ривоят қилишларича, қадим замонда Ҳиндистонда браҳманлар бир қизалоқни мукаммал тарбиялайдилар. Улғайганида бағоят гўзал малакка ҳамма йигит ошиқ бўлиб қолади. Лекин унинг висолига етмоқ учун мисли кўрилмаган қаҳрамонликлар кўрсатиш шарт эди. Рожанинг давоми…

Иномжон Абдиев. Асрлар махзани битилган қоғоз

Ҳар бир даврнинг ўз яратиғи, жаҳоншумул кашфиётлари бўлади. Бундан ўн тўрт аср муқаддам бутун дунёда Самарқанд қоғозидан бебаҳороқ нарсани топиш қийин эди. Алгебра фани асосчиларидан бири ал Хоразмий ҳам бир дўстига ёзган мактубида Самар­қанд қоғозининг ниҳоятда қимматлилигини таъкидлаб ўтади. Дарҳақиқат, давоми…


Мақолалар мундарижаси