Муҳаммад Али. Амир Темур ва Йилдирим Боязид (эссе)

Кириш Жаҳон тарихининг, турк оламининг икки машҳур намояндаси ўртасидаги муносабатлар фақат икки шахсгагина ёки икки мамлакатгагина тегишли эмас. Улар умумжаҳон тарихига тааллуқли бўлиб, ҳар бир шахсга тўғри ва одилона баҳо бериш жуда-жуда муҳимдир. Турон султони билан Рум императори ўртасида йигирма давоми…

Тарих сабоқлари: 23 ой ҳукм сурган мустақил давлат

Бу йил Озарбойжон тарихида муҳим сана – Озарбойжон Демократик Республикаси таъсис этилганининг 100 йиллиги кенг нишонланади. Мамлакат раҳбари Илҳом Алиев фармонига кўра ушбу санага бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Зеро, мутахассислар Озарбойжон Демократик Республикаси ташкил этилганини нафақат озарбойжон халқи, давоми…

Турғун Файзиев. Соҳибқироннинг сўнгги кунлари

Ўтрор… Неча-неча жангу жадаллар, даҳшатли қирғинларни бошидан кечирган қадимий улкан шаҳар. Бир вақтлар хоразмшоҳлар давлатининг энг йирик савдо ва маданий марказларидан бири бўлган обод ва гавжум Ўтрор Чингизхон истилосидан сўнг култепага айланган, гўё унинг борлиқ шон-шуҳрати харобалар остига абадий кўмилгандек. давоми…

Амир Файзулла. Шоҳ Жаҳон

Онадан туғилгандаги исми Хуррам бўлган бобурий шаҳзода нафақат Ҳиндистон, балки бутун дунё тарихида чуқур из қолдирган ҳукмронлардан бири саналади. У бобурийлар сулоласидаги ўн учинчи подшоҳ бўлиб, ўз фаолияти давомида Ҳиндистоннинг давлат сифатида мустаҳкам қарор топишида беқиёс хизмат қилган. Айни унинг давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Қўқон ўрдаси (1990)

Фарғона водийсидаги қадимий шаҳарлардан бўлган Қўқонда водийдаги бошқа шаҳарларга нисбатан меъморий ёдгорликлар кўп сақланиб қолган. Даҳмаи шоҳон, Жоме масжиди, Комолқози (Хўжа додхоҳ), Норбўтабий, Миён ҳазрат, Дастурхончи мадрасалари, Мадарихон даҳмаси, Худоёрхон саройи ва бошқа кўплаб ёдгорликлар шаҳарнинг тарихий қиёфасини белгилаб, унинг давоми…

Марат Ҳасанов. Туркистон мухторияти: ҳақиқат ва уйдирма (1990)

Кўҳна Туркистон тупроғи аср бошпарига келиб, не-не зулмларни кўрмади, не-не балоларни бошидан кечирмади. Ҳақ-ҳуқуқи поймол этилган, қуллик занжири остида қолган бобокалонлар ҳар сафар миллий озодлик, фарзандлар истиқболи учун курашиб келди. Яқин пайтларгача улар кураши «миллатчи», «туркпараст», «исломпараст», «ватан хоини» деган давоми…

Ашраф Аҳмедов. Вольтер ва Улуғбек

Буюк француз маърифатпарвари ва инсонпарвар мутафаккири Вольтер (Мари Франсуа Аруэ, 1694—1778 йиллар) фикр доираси ниҳоятда кенг, фаннинг турли соҳалари бўйича билимдон одам эди. Мушоҳада кўлами фан тарихи, жумладан Шарқ фани тарихи масалаларини ҳам қамраб олганди. Унинг қадимги давр ва ўрта давоми…

Рой Медведев. Сталиннинг ёнидаги “даҳо” (В.М.Молотов портретига чизгилар)

“ҲАЛИ СОАТИМ БОР” Танишларимдан бири ишга шошилаётиб, соатини уйда унутиб қолдиради. У Грановский кўчасидан кетар экан, йўлкада турган паст бўйли қарияга кўзи тушади. “Марҳамат қилиб, соат неча бўлганини айтиб беролмайсизми?” — сўрайди аёл. “Худога шукур, ҳали соатим бор”, — деб давоми…

Михаил Семиряга. Катиндаги жиноят

ЙЎҚЛИК ТОМОН ЙЎЛ 1943 йил 13 апрелда Берлин радиоси Катин районида (Смоленсқдан 12 км. жанубда) герман маъмурлари 1940 йилда НКВД ташкилотлари томонидан отилган 3 минг нафар ҳарбий асир поляк зобитлари кўмилган жойни топганликлари ҳақидаги хабарни эшиттирди. Геббельс буни олий тоифадаги давоми…

Буробия Ражабова. Амир Темурнинг илк тадқиқотчиси (“Бобурнома” мисолида)

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини дунё олимлари якдиллик билан қомусий асар сифатида баҳолашган ва шу билан бирга темурийлар  Уйғониш даври ва Бобур мавзуини ёритиш бўйича мукаммал манба деб билишган. Асарнинг ўзига хос муҳим  жиҳатларидан бири унда тарихий шахслар, буюк сиймолар, давоми…


Мақолалар мундарижаси