Алиназар Эгамназаров, Иброҳимжон Алимов. Ғолиб армиянинг… қабоҳати (1996)

20-йиллардаги фуқаролар урушида қизил қўшинлар қилган ваҳшийликлар ҳақида ҳужжатлар гувоҳлик беради  ОҚЛАБ БУЛМАЙДИГАН ЖИНОЯТЛАР Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди, дейди халқимиз. Ўтмиш воқеалари ҳам тарихий ҳақиқатдир. Улар маълум даврларда турли сабаблар билан бирёқлама ёритилиши, нотўғри баҳоланиши мумкин, лекин ҳақиқат ҳақиқатлигича давоми…

Сўфий Оллоёр (1644-1724)

Сўфий Оллоёр ўзбек мумтоз адабиётида тасаввуф адабиёти анъаналарини изчил давом эттириб, ўзига хос мактаб яратган адиб, шоир ва мутафаккирдир. Шоир 1644 йилда Каттақўрғон беклигига қарашли Минглар қишлоғида Оллоқули (Темирёр) хонадонида дунёга келган. Сўфий Оллоёр дастлаб Шайхлар қишлоғидаги масжид қошидаги мактабда, давоми…

Махтумқули (1733-1783)

Машҳур туркман шоири ва мутафаккири, туркман адабиёти, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган талант соҳиби. У шоир Озодий Давлатмамат оиласида 1733 йилда туғилиб, бошланғич саводни овул мактабида олади. Сўнг ўз илмини ошириш мақсадида Хива, Бухоро ва Андижон мадрасаларида таҳсил олиб, ўзбек давоми…

Увайсий (1779-1845)

Ўзбек адабиёти тарихида мумтоз ўринга эга бўлган Жаҳон отин — Увайсий XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган машҳур ўзбек шоирасидир. У Марғилон шаҳрининг Чилдухтарон маҳалласида, тахминан 1779 йилларда дунёга келган. жаҳон отиннинг отаси тўқувчи, ҳам косиб давоми…

Алиназар Эгамназаров. Истиқлолчилар қатл этилган жой (1994)

Улуғ маърифатпарвар, миллатпарвар инсон, педагог ва адиб, 30-йиллар бошидаги Сталин қатағони қурбони Мунаввар Қори Абдурашидовдан биттагина сурат қолган. Бу суратга у рафиқаси Лазизахон, 3-4 ёшлардаги бола — Муҳаммадхон билан бирга тушган. Эр-хотин курсида ўтиришибди, устига чакмонча, бошига зардўзи дўппи кийган давоми…

“Тарихи Рашидий” инглиз тилида

Туркистонлик муаррихлар битган расмий тарих асарлари, солномалар юз йиллардирки, ғарб олим ва тадқиқотчилари эътиборини ўзига жалб этиб келади. Бу қизиқишни оламга донғи кетган боболаримиз: Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб асарларнинг бир неча жаҳон, хусусан, Eвропа тилларига давоми…

Нодира (1792-1842)

Моҳларойим — Нодира XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб, ижод этган машҳур шоира, давлат арбоби, маданият ва адабиёт ҳомийсидир. Шоира 1792 йили Андижон ҳокими Раҳмонқулбий оиласида таваллуд топди. Унинг онаси Ойшабегим маърифатли аёл бўлган. Ўзининг оилавий силсиласига кўра Бобур наслига мансуб давоми…

Махмур (?-1844)

Махмур тахаллуси билан қалам тебратган Махмуд Мулла Шермуҳаммад ўғли XIX аср биринчи ярми ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик намояндаларидан биридир. У XVIII асрнинг охирги чорагида Қўқон шаҳрида, зиёли оиласида дунёга келган. Отаси Мулла Шермуҳаммад — Акмал тахаллуси билан шеърлар ёзиб, давоми…

Гулханий (XVIII-XIX аср)

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан бири Муҳаммад Шариф Гулханийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида тафсилий маълумотларга эга эмасмиз. XVIII асрнинг сўнгги чораги ва XIX асрнинг биринчи ярми Қўқон адабий муҳитида қалам тебратиб, ўзбек бадиий насри тараққиётига жиддий ҳисса қўшган Гулханий давоми…

Мунис Хоразмий (1778-1829)

Амир Авазбий ўғли Шермуҳаммад, адабий тахаллуси Мунис Хоразмий XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоир, тарихнавис олим, таржимон, хаттот ва маърифатпарвардир. Мунис ўзбек адабиёти, умуман маданияти тарихида салмоқли ўринни эгаллайди. У муаррих сифатида ўзининг давоми…


Мақолалар мундарижаси