Бир коса заҳар

Қадим замонда бир чол билан кампир яшар экан. Уларнинг ўғли ҳам, қизи ҳам йўқ экан. Фақат мушуклари бор экан. Чол билан кампир мушукни кичкиналигидан — кўз очмасдан асраб олибдилар. Мушук улғайибди, юнглари ўсиб хурпайибди. Лекин у дайди бўлиб ёввойилашибди, қўни-қўшнисини давоми…

Тулки, лайлак ва бўри

Бир куни лайлак тулкини зиёфатга чақирибди. Тулки лайлакникига келибди. Лайлак суюқ ош қилибди, кўзага қуйиб ўртага қўйибди. — Қани, тулкивой, овқатдан олинг, — деб тулкини овқатга таклиф қилибди. Тулкивой бўйнини чўзиб, роса уринибди. Барибир бўлмабди, оғзи ошга етмабди. Шунда тулки: давоми…

Шeр билан дуррож

Тўқайда бир йиртқич шер бор эди. Ваҳшатда осмон шеридек қўрқмас эди. У болалари билан ўйнаб, завққа тўлганда, чумолилар унинг боласини талаб қийнарди. У ўзининг ажралмас бу бойлиги — фарзандини оғзига тишлаб асрар эди. Ўша тўқайда бир дуррож (каклик) ҳам бўлиб, давоми…

Шум тулки

Товуқлар тулкининг устидан арз қилгани айиқнинг олдига боришибди. — Айиқ полвон, — дебди улар, — тулкивой дастидан бизга кун йўқ. Ҳар куни кечаси товуқларни қийратгани-қийратган. Ҳеч кимдан ҳайиқмайди. — Тулки-я… оббо муттаҳам-ей. Мен унинг жазосини бераман, — дебди айиқ. У давоми…

Мақтанчоқ қуён

Кунлардан бир кун жиккаккина ола қуён шерикларига: — Бўридан қўрқмайман, тулкини бир пуфлаб осмонга учириб юбораман, — деб чиранибди. Ҳамма унинг мардлигига қойил қолиб, ёқа ушлаб турганда, бирдан бўри келиб қолибди. — Ҳап! — деб қуёнларга ташланибди. Ола қуён ўзини давоми…

Бўри ва кампир

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир кампир бўлган экан. Унинг саккизта эчкиси бор экан. Кампир ҳар куни ухлагани ухлаган экан. Эчкилари қурт-қурт ўт-ўлан чайнагани чайнаган экан. Кунлардан бир куни кампирнинг эчкисига бир очкўз бўри илашиб қолибди. Бир давоми…

Чол билан сичқон

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан. Қадим замонда шу гўзал Нанай томонда бир чол-у кампир бор экан. Булар бахт учун туғилган экан. Аммо чоли тушмагур анқовроқ экан. Кунлардан бирида кампир чолга ўтин олиб келишни буюрибди ва қўлига ўроқ давоми…

Қурбақахон

Бир замонда бир қурбақа сувда сузиб зерикибди-да, офтобга чиқиб қуруқликдаги манзараларни томоша қилиб ўтирибди. Бу вақт осмондан бир бургут учиб ўтибди. Унга қурбақанинг ҳаваси келиб учгиси қистаб, шунча ҳаракат қилса ҳам ердан бир энлик кўтарилолмабди. Кейин қурбақахон учолмагани учун жуда давоми…

Тулки, бақа ва кана

Бор экан-да, йўқ экан, тулки, бақа, кана дўст бўлишган экан. Учови сафарга чиқиб, узоқ йўл юришибди. Йўлда бир жойдан бир тўп буғдой топиб олишибди. Тулки уни: — Мен оламан, — дебди. Бақа билан кана: — Мен оламан, — дейишибди. Учови давоми…

Ақлли олмахон

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир олмахон бўлган экан. Қаҳратон қиш кунларидан бирида бир каттакон бўри келибди. У уйнинг эшигини тақиллатибди: Мени уйингга киргиз, олмахон, — дебди. — Киргизмайман, — деб жавоб берибди олмахон. Олмахон ҳеч кўнмагандан кейин, бўри давоми…


Мақолалар мундарижаси