Эпчил ўтинчи ва маккор эшак

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир эпчил ўтинчи бор экан. Унинг бойлиги бир эшак билан бир туяси экан. Ўтинчи кунда бир мартаба туя ва эшагини уриб, ҳайдаб ўтинга судрай берар экан. Бу эшак билан туянинг жонига тегибди. давоми…

Ёввойи мушук

Бир ёввойи мушук бор экан. У тўқайда яшамоқчи бўлибди. Тўқайга кириб бораётса, йўлда тулки учраб қолибди. Мушук ўйлабди: “Бу қандай жонивор экан? Тағин мени еб қўймасин!” У жунларини ҳурпайтирибди. Тулки ўйлабди: “Бу ким бўлди экан? Умримда бунақа сержаҳл жониворни кўрганим давоми…

Қарға, буғу, бўри

Бир бор экан, бир йўқ экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, узоқ ўтган замонда қалин ўрмонда қарға билан буғу дўст бўлиб яшаган экан. Кунларнинг бирида бўри буғуга дуч келиб дебди: — Буғужон, кел, дўст бўлайлик, бирга-бирга яшайлик. Буғу айтибдики: давоми…

Дeҳқон билан тулки

Деҳқон чол билан кампир бор экан. Деҳқон ҳар куни қўш ҳайдаш учун кетар экан. Унга кампири ҳар куни бир идишда сут ва иккита нон бериб юборар экан. Деҳқон бу нарсаларни тутнинг тагига қўйиб, ўзи қуш ҳайдар экан. Кунлардан бир куни давоми…

Синчалак

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, бир синчалак бўлган экан. У синчалак чўлда юриб, оёғига тикан кириб кетибди. Унга алам қилиб, туя олдига бориб: — Оёғимдан тиканимни олиб қўй, — дебди. Туя: — Бор-ей, — дебди. Синчалак: — давоми…

Тилла тухум туғадиган товуқ

Бир чол билан кампир бор экан. Уларнинг бор-йўғи битта хўрози, битта макиёни бор экан. Бир куни товуғи битта тухум туғибди. Бу тухумни чақиб, бир овқат қилиб еяйлик, деб чол уни ерга урса ёрилмабди, тошга урса ёрилмабди. Ҳеч ёриб болмабди. Охири давоми…

Мушук

Бир кампир шокосага ош қуйиб, «ўғлим келса ичади», деб токчага қўйган экан. Унинг бир мушуги бор экан, у ошни ичиб турган экан. Кампир мушукни “пишт”, дебди. Мушукнинг тумшуғи шокосага тегиб, ағдарилиб синибди. Кампир эшикни бекитиб олиб, мушукни ураверибди, эшикни очибди, давоми…

Мақтанчоқ ғоз

Бир мақтанчоқ ғоз бор экан. У ғоз ҳар куни одамлар олдига келиб, мақтанаверар экан. Бир куни яна мақтаниб: — Мен осмонда учаман, сувда сузаман, ерда чопаман, — дебди. Бир доно одам келиб ғоздан: — Осмонда учганингда сен бургутдек уча оласанми? давоми…

Фақирнинг эчкиси

Ўтган замонда бир фақир одам бор экан. Унинг хотини ҳам бор экан. Буларнинг бисотида битта эчкиси бор экан. Фақир эчкига ҳар куни бир сиқим қуруқ хашак берар экан, холос. Фақирнинг хотини бир сиқим хашакни бериб, елинларига муштлаб-муштлаб, кунига бир коса давоми…

Сeркабобонинг ҳийласи

Бор эди-ю, йўқ эди, оч эди-ю тўқ эди. Қадимги замонда қари бир серкабобо бор эди. Унинг ўғил-қизлари, невара-чеваралари мингдан ошиқ эди. У тоғ этагидаги кенг яйловда ўйнаб-кулиб, тинчгина яшар эдилар. Кунлардан бир куни бир оч бўри буларнинг дарагини эшитиб, келди. давоми…


Мақолалар мундарижаси