Тулки билан каклик

Тулки билан каклик сичқонларни тутиш учун ўт-ўлан ёқмоқчи бўлишибди. Каклик тулкига:
— Сен анави ўт-ўланларнинг орасига яшириниб ўтир, мен бир бошдан ёқа бошлайман, — дебди. Тулки ўтлар орасидан чуқур топиб, тушиб ўтирибди. Каклик ўтларни ёндириб бўлибди-да:
— Тулки, қайдасан? Ёниб кетмадингми? — деб сўрабди. Тулки “йўқ” деб чиқибди. Кейин какликка:
— Энди сал нарироққа борамиз-да, сен яширинасан, мен ёқаман, — дебди. Каклик қалин ўт орасига кириб кетибди. Тулки ўтларни бир бошдан ёқа бошлабди ва какликдан: Исиб кетмаяпсанми? деб сўраб турибди. Шунда тулки ўтни тўрт томондан ёқиб юборибди. Каклик жизғинак бўлиб кетибди. Тулки тайёр каклик кабобни уйига олиб жўнабди.