Қуён билан кўкёнғоқ

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир қуён яшаган экан. У бир куни кўкёнғоқ тагида хаёл суриб ўтирганда, бирдан бир дона ёнғоқ “тақ” этиб тушибди. Ундан қуён қўрқиб, қочиб қолибди. Йўлда маймунларга учраб қолибди.
— Нимага қочяпсан? — деб сўрашибди маймунлар. Қуён айтибди:
— Ер ёрилаяпти. Жонинг керак бўлса қочиб қол, — дебди. Маймунлар ҳам қочиб қолибди. Йўлда фил учрабди:
— Қаерга қочаяпсизлар? — деб сўрабди фил.
— “Ер ёриляпти, қочиб қол”, — деб жавоб беришибди. Фил ҳам қоча бошлабди.
Йўлда доно арслон дуч келибди. Арслон:
— Нега қочяпсизлар? — дебди. Жониворлар воқеани айтиб берибдилар. Юрларинг, ўша ёрилаётган жойга борамиз, — дебди арслон. Улар ҳалиги ерга бориб қарашса, бир кўкёнғоқ ётган эмиш. Шу-шу қуён қўрқоқ бўлиб қолган экан.