Табиб билан касал

Бир киши куйган нонни еб, юрак оғриғи касалига учраб қолибди ва табибга бориб, керакли дори сўрабди.
Табиб у кишига кўз оғриганда қуядиган доридан бериб, ҳар куни кўзига қуйиб туришни тайинлабди.
У киши ҳайрон бўлиб:
— Менинг кўзим эмас, юрагим оғрияпти-ку, — дебди.
Табиб унга қараб:
— Аввал кўзингга дори қуйиб олгин. Агар кўр бўлмасанг, куйган нонни ермидинг? Энди кўзингни тузатсанг, нонни қараб ейдиган бўласан, юрак оғриғига ҳам дучор бўлмайсан, — дебди.