Икки ўжар

Икки дўст бир кун туз конига бориш учун сафарга чиқишибди. Қайтишда дарё бўйида келаётган эканлар, бир гужумни кўриб қолибдилар. Бу гужум юм-юмалоқ, жуда ҳам чиройли, худди қайчи билан қирқиб, текислаб қўйгандай экан. Улардан бири:— Бу гужумни ким бундай чиройли қилиб давоми…

Золим хон билан чўпон

Ўтган замонда бир золим, қонхўр хон бўлган экан. Хоннинг қирқ хотини бўлиб, битта ҳам фарзанд кўрмаган экан. Хон умрининг охирида энг кичик хотинидан бир ўғил кўрибди.Кундан кун, ойдан ой, йилдан йил ўтибди. Ўғли ўсиб улғайибди, қомати келишган, ақли расо, раҳмдил давоми…

Қайсар одам қисмати

Қадим замонда бир одам бор экан. У ёлғиз ўзи иш ахтариб йўлга тушибди. Йўлда бир одам учраб қолибди, унга:— Йўл бўлсин, ошна, — дебди.— Худо берса, мўл бўлсин, — деб жавоб берибди у.— Яхши бўлди, энди иккимиз дўст бўламиз, — давоми…

Айиқ нима деди?

Икки дўст ўрмонда кетаётган экан, тўсатдан олдиларидан бир айиқ чиқиб қолибди ва уларга ҳамла қилибди. Улардан бири тезда қочиб кетибди-да, яшириниб олибди. Иккинчиси эса қочишга улгуролмай қолибди, шунда ерга ётиб, ўзини ўликка ўхшатиб, ҳаракатсиз ётаверибди. Айиқ унинг ёнига келиб, ҳамма давоми…

Икки савдогар

Бир бор экан, бир йўқ экан, битта бой савдогар билан битта камбағал савдогар бўлган экан. Улар жуда қалин дўст эканлар. Камбағал савдогар узоқ сафарга савдо важи билан кетмоқчи бўлибди. Қимматбаҳо темир буюмларини бой савдогар дўстиникида қолдирибди.Бир қанча вақт ўтгач, камбағал давоми…

Дўстлик

Бир куни Олмахон дарахтдан-дарахтга сакраётиб, ботқоққа тушиб кетибди. Қанча зўр бериб уринса ҳам, ботқоқдан чиқиб кета олмабди. Бечора олмахон йиғлаб-йиғлаб ёрдамга чақира бошлабди. Какку қуш олмахоннинг ботқоқда ётганини кўриб, қандай ёрдам беришни билмай, каккулаб қараб тураверибди.Шу пайт шовқин-суронни эшитиб, лайлак давоми…

Душманнинг катта-кичиги бўлмас

Ўтган замонда Ясар мамлакати подшосига қарашли чўллардан бир гуруҳ карвон ўтиб келаётган экан. Жазирамада ҳолдан тойган кишилар кечки салқинда бир оз дам олмоқчи бўлиб тўхташибди. Чўлда сичқонлар кўп экан. Шу куни сичқонларнинг маликаси ўртоқлари билан карвон тўхтаган жойда ўйнаб юрган давоми…

Икки эчки

Икки қайсар эчки бўлган экан.Кунлардан бир куни иккаласи анҳор устидаги якка чўп кўприк устида учрашиб қолишибди. Иккисидан бири йул бериши керак экан.— Йўл бер! — дебди бири.— Сен йўл бер! — дебди иккинчиси.— Сени деб орқамга қайтаманми? — дебди биринчиси.— давоми…

Сабр таги — сариқ олтин

Ўтган замонларда Боқижон номли бир йигит яшаган экан. Унинг ота-онаси ўлиб, улардан бир танобча ер қолган экан. Боқижон шу ерда кеча-кундуз ишлаб, олган ҳосили билан ўз рўзғорини тебратар экан. Унинг экинлари айни пишар чоғида бойлар, судхўрлар сувни ўз ерларига буриб давоми…

Сичқонлар тортишуви

Бир бор экан, бир йўқ экан, икки сичқон бор экан. Бу сичқонлардан бири шаҳарда, иккинчиси қишлоқда яшар экан.Кунлардан бир куни бу сичқонлар бир-бирлари билан танишиб қолибди. Бундан кейин дўст бўлишга аҳдлашибдилар.Биринчи бўлиб қишлоқда яшовчи сичқон шаҳарда яшовчи сичқонни меҳмонга чақирибди. давоми…


Мақолалар мундарижаси